14.02.2017 йилдаги Ф-4849-сон
Ҳужжат 18.04.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган тадбирларнинг экспертлик ва жамоатчилик муҳокамасини самарали ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, уларни ҳар томонлама мукаммаллаштириш ва амалга ошириш, шунингдек фуқаролик жамияти институтларини, экспертлар ва олимларни мамлакатни демократлаштириш ҳамда модернизация қилиш жараёнларига фаол жалб этиш мақсадида:
Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури (бундан буён матнда Дастур деб юритилади).
Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича комиссиялар (бундан буён матнда комиссиялар деб юритилади) билан узвий ҳамкорликда Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган чора-тадбирларни ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;
Ҳаракатлар стратегияси ва Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича илғор хорижий тажриба, халқаро стандартлар, шунингдек халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг баҳолари, фикр-мулоҳазаларини ўрганиш;
Ҳаракатлар стратегияси ва Дастур доирасидаги амалга ошириладиган тадбирларнинг экспертлар ҳамда жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама этилишини ташкил қилиш;
Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга ошириш, шунингдек Дастурда назарда тутилган қонун, қонуности ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ҳар йиллик дастурлар лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашиш;
Ҳаракатлар стратегияси ва Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича аҳолининг фикр ва таклифларини тўплаш ва ўрганиш, улар юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириб борилишининг тизимли жамоатчилик мониторингини ўтказиш, унинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун қўшимча чора-тадбирлар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳаракатлар стратегиясининг амалга ошириб борилиши тўғрисида аҳолини, тадбиркорлик субъектларини, фуқаролик жамияти институтларини ва халқаро жамоатчиликни кенг хабардор қилиш.
Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун таклиф этилган миллий ва хорижий экспертлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун хорижий экспертларни таклиф этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5420-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2018 й., 06/18/5420/1081-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Муродов О.Б.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбари

Давлетов Р.К.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбари ўринбосари

Истамов М.Ш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони шуъба мудири

Рихсиев А.Г.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош инспектори

Рустамбеков Н.М.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош инспектори

Ханаев У.У.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош консультанти

Мавлонов Б.М.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи инспектори

Неъматов А.И.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи консультанти

Кучкаров Б.Т.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўринбосари

Шерматов Ш.Х.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи

Мухамедов Ф.Э.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори

Абдукаримов Г.О.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори

Ахмедов Р.Т.

Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси

Шайхов А.Э.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси

Абдухаликов Ф.Ф.

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси

Кучкаров Ж.А.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

Бекенов С.Х.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

Жўраев Н.С.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

Шоахмедов Ш.Ш.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари

Кейинги таҳрирга қаранг.