LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3303-сонли «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни янада кенгайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига 13-2-иловаси изоҳининг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«****Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилаётган ҳамда олиб келинаётган янги транспорт воситалари бундан мустасно».
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.