Ўзбекистонда аҳоли дам олишини уюштириш ва саломатлигини мустаҳкамлашнинг янги шакли сифатида гольфни ривожлантириш ва оммалаштириш, республика миллий жамоасини тайёрлаш ҳамда халқаро майдонда спорт алоқаларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Дам олиш ва спортни ривожлантириш халқаро корпорацияси» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 19 сентябрдаги 324-сон қарори асосида Тошкент шаҳридаги Роҳат кўли ҳудудида, халқаро даражада мусобақалар ўтказиш имконини берадиган, халқаро андозадаги Тошкент гольф клуби қурилиши тугалланганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» жамғармаси, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асака» банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўзуйжойжамғармабанк» ҳамда «Дам олиш ва спортни ривожлантириш халқаро корпорацияси» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасининг Ўзбекистон гольф уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, гольф уюшмаси ўзини ўзи бошқарадиган, ўзини ўзи маблағ билан таъминланадиган, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, ўз фаолиятини мустақил равишда амалга оширадиган, барча юридик ва жисмоний шахслар учун очиқ бўлган, Ҳукуматига қарашли бўлмаган жамоат ташкилоти ҳисобланади.
3. Ўзбекистон гольф уюшмасини ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ташкилий қўмита белгиланган тартибда бир ой муддатда Ўзбекистон гольф уюшмаси таъсис конференцияси ўтказилишини унинг раҳбар органлари шакллантирилишини ва устави тасдиқланишини таъминласин.
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар Ўзбекистон гольф уюшмасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ташкил этиладиган гольф клубларида гольф билан шуғулланиш учун моддий-техник базани мустаҳкамлашга кенг доирада кўмаклашиш;
Ўзбекистонда гольфни ривожлантиришни мувофиқлаштириб бориш ва халқаро майдонда Ўзбекистон номидан вакиллик қилиш;
Ўзбекистон гольф уюшмасининг Осиё ва Жаҳон гольф уюшмалари томонидан тан олинишини таъминлаш учун тадбирлар комплексини амалга ошириш;
гольфни ривожлантириш учун маблағларни жалб этиш ва тақсимлаш, гольф клубларига уларни асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминлашда кўмаклашиш ҳамда улардан самарали фойдаланилишини назорат қилиб бориш.
5. Белгилансинки, Уюшма ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятини маблағ билан таъминлаш аъзолик ва ҳомийлик бадаллари, ўтказиладиган тадбирлардан тушган даромадлар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
Ўзбекистон гольф уюшмаси ва унинг таркибига қирувчи гольф клублари Маҳаллий солиқларнинг барча турларини тўлашдан беш йил муддатга озод қилинсин, ушбу маблағлар гольфни ривожлантиришга йўналтирилсин;
«Дам олиш ва спортни ривожлантириш халқаро корпорацияси» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган асбоб-ускуналар ва материаллар бўйича қўшилган қиймати солиғи тўлашдан (2000 йил 1 январдан бошлаб) 3 йил муддатга истисно тариқасида озод қилинсин,
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон гольф уюшмаси буюртманомаларига биноан, гринларга караю бўйича хорижий мутахассисларга, гольф инструкторларига ва майдонларга қараш учун ихтисослаштирилган техникани ишлатиш ва таъминлаш бўйича механикларга визалар беришни ва уларнинг муддатини узайтиришни, уларни яшаш жойлари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва рўйхатдан ўтганлик муддатини узайтиришни таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
9. Ўзбекистон гольф уюшмаси масалалари бўйича ишлаш учун келувчи гринларга қараш бўйича хорижий мутахассисларга гольф инструкторларига ва майдонларга қараш учун ихтисослаштирилган техникани ишлатиш ва таъмирлаш бўйича механикларга республика ҳудудида яшаш ва транспортнинг барча турларида юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.