03.02.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1129-1
Ўзбекистон Республикаси cоғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 03.02.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1129-1
Кучга кириш санаси
06.02.2017
Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 365-сон «Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2002 йил 15 апрелдаги 177-сон «Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишларга жойланадиган дори воситаларини ташқи безагига доир қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1129, 2002 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 8-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.