Қонун ҳужжатларини амалга оширишнинг таъсирчан механизмини шакллантириш, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини сифатли тайёрлаш ҳамда уларнинг қонунийлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи идоравий меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилинишини бартараф этиш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган умумий мажбурий тусдаги норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб, агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, кучга киради;
фуқароларнинг, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларига тааллуқли норматив ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да расмий эълон қилиниши керак;
Кейинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий органлари умумий мажбурий тусдаги ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли эмаслар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 650-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларнинг улар қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилишини ҳамда кейинчалик норматив ҳужжатларнинг барча манфаатдор шахсларга етказилишини таъминласинлар;
умумий мажбурий тусдаги ҳуқуқий нормаларни норматив тусда бўлмаган ҳужжатларга киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмаган умумий мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларни ижро этиш учун жўнатиш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ҳолларига йўл қўймасинлар.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарорларининг сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 650-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, барча даражалардаги ҳокимликлар томонидан тадбиркорлик субъектларини ташкил этишни, рўйхатдан ўтказишни ва уларнинг фаолиятини мураккаблаштирувчи, асоссиз равишда қўшимча маълумотномалар ва ҳужжатлар сўрашни назарда тутувчи ҳужжатлар қабул қилиниши тақиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 650-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва амалга киритишнинг белгиланган тартиби бажарилиши устидан назоратни таъминласин;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 650-модда)
идоравий нормалар чиқаришнинг аҳволини доимий равишда таҳлил қилиб борсин ва зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин;
бир ой муддатда Идоравий меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни қабул қилиш қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларни вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга етказсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Халқ сўзи» — «Народное слово» газеталари таҳририятлари билан биргаликда барча манфаатдор шахсларни, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларини янгидан қабул қилинган умумий мажбурий тусдаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ҳар ҳафтада эълон қилиш йўли билан, хабардор қилишни таъминласин;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 650-модда)
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда 2000 йил 10 июнга қадар, амалдаги қонунчиликка мувофиқ келмайдиган, жамият ҳаётининг барча томонларини эркинлаштириш сиёсати талабларига жавоб бермайдиган, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун асоссиз тўсиқлар қўяётган, тадбиркорлик субъектларининг ташаббускорлигини ва иқтисодий эркинлигини чеклаётган ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш мақсадида идоравий меъёрий ҳужжатларни хатловдан ўтказсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин,
иккинчи хатбошидаги «пайтдан бошлаб» сўзлари «кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг фуқароларнинг, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларига тааллуқли умумий мажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатлари «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси» — «Бюллетень нормативних актов министерств, государственных комитетов и ведомств Республики Узбекистан»да албатта эълон қилиниши керак.
«Кўрсатиб ўтилган Низомни қўллашга доир тушунтиришлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан берилади».
3. 3-банднинг иккинчи хатбошидаги «қўллаш» сўзидан кейин «шунингдек, қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш» сўзлари қўшилсин.
«Мазкур Низом мақсадлари учун идоралар деганда вазирлик ёки давлат қўмитаси ҳисобланмаган, ижро этиш ва (ёки) фармойиш бериш функциялари, шунингдек, умумий мажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқи берилган бошқарувнинг умумдавлат органлари ёхуд махсус ваколатли бошқарув органлари (агентликлар, комиссиялар, марказлар, бошқармалар ва бошқалар) тушунилади».
«Белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан рўйхатдан ўтказиладиган стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларга тегишли бўлмаган техник қоидалар ва нормалар мазкур Низомга мувофиқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмайди. Қоидалар ва нормаларни техник ҳужжатларга тегишли деб топиш Адлия вазирлиги билан келишув бўйича амалга оширилади».
«Давлат рўйхатидан ўтмаган меъёрий ҳужжатлар қўлланилганлиги аниқланган тақдирда Адлия вазирлиги тегишли вазирлик ёки идорага ушбу ҳужжатни бекор қилиш ва бажаришдан чақириб олиш тўғрисида тақдимнома киритади. Вазирликлар ва идоралар ўн кун муддатда Адлия вазирлигининг талабини бажаришлари шарт. Адлия вазирлиги «Халқ сўзи» — «Народное слово» газеталарида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида мазкур меъёрий ҳужжатнинг ноқонунийлиги тўғрисидаги ахборотни эълон қилишга ҳақлидир».
«Меъёрий ҳужжатлар Идоравий меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни қабул қилиш қоидалари талабларига мувофиқ тайёрланиши ва қабул қилиниши керак».
«Вазирликлар ва идоралар ўз ваколатлари доирасида меъёрий ҳужжатларни буйруқлар, қарорлар, низомлар, қоидалар, йўриқномалар ва кўрсатмалар шаклида қабул қиладилар.
Меъёрий ёзма кўрсатмалар (хат, телефонограмма, хусусий масалалар бўйича тушунтиришлар ва бошқалар)нинг ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмаган ҳужжатларга, шунингдек, якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган ҳужжатларга киритилишига йўл қўйилмайди.
Вазирликлар ва идоралар ҳуқуқий тартибга солишни талаб қиладиган масалалар пайдо бўлган тақдирда, агар ушбу масалаларни меъёрий тартибга солиш ўз ваколатларига кирса, тегишли меъёрий ҳужжатларни ўз вақтида қабул қилишлари керак. Адлия вазирлиги вазирликлар ва идораларга тегишли меъёрий ҳужжатни қабул қилиш зарурлиги, уни ишлаб чиқиш муддати ҳақида тақдимнома киритишга ҳақлидир.
Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш юзасидан меъёрий ҳужжат қабул қилиш муддати, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, бир ойдан ошмаслиги керак».
«Амалдаги меъёрий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан ҳал этиш мумкин бўлган масалалар бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шаклидаги ҳужжатлар қабул қилинади».
«вазирлик ёки идора раҳбарининг ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахснинг ушбу орган муҳри билан тасдиқланган имзоси».
Меъёрий ҳужжат, агар ҳужжатнинг ўзида янада кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради ва бажарилиши керак».
«Бунда қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тақдимномасига кўра қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни мукаммаллаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказишга такрорий тақдим этиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак».
«мазкур бандда ва мазкур Низомнинг 20-бандида назарда тутилган меъёрий ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ҳамда уни қайта кучга киритиш Адлия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади, унинг нусхаси тегишли органга жўнатилади».
«Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун муддатда барча манфаатдор шахсларга етказилиши керак. Меъёрий ҳужжатни манфаатдор шахсларга етказиш меъёрий ҳужжатнинг матни билан тўсиқсиз (эркин) танишиш ҳуқуқини берувчи ҳар қандай шаклларда амалга оширилиши мумкин. Мазкур қоида бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги вазирлик ёки идора томонидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмагунча меъёрий ҳужжатнинг амалда бўлишини тўхтатиб қўйишга ҳақлидир»;