24.01.2017 йилдаги 34-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Стоматология соҳасида тиббиёт кадрлари тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 21 ноябрдаги ПҚ-2659-сон қарорига мувофиқ, стоматология юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, бўлажак стоматолог-мутахассисларнинг назарий тайёргарлик ва улар томонидан амалий кўникмаларни эгаллаш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Номланишида «шакллантириш» сўзидан кейин «шунингдек тиббиёт олий таълим муассасалари стоматология факультетларининг клиник базаларини белгилаш» сўзлари қўшилсин.
2. 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 4-банднинг иккинчи хатбошидан, 6-банднинг биринчи хатбошидан, 9-банднинг учинчи хатбошидан «ва унинг филиаллари» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Т/р

Факультет номи

Факультетларга клиник базалар сифатида белгиланаётган стоматология поликлиникалари номи

Поликлиникалар манзили

1.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали стоматология факультети

Республика болалар стоматология поликлиникаси

Нукус шаҳри, Шамуратов кўчаси, 88-уй

Республика стоматология поликлиникаси

Нукус шаҳри, К. Айымбетов кўчаси, 33-уй

2.

Андижон тиббиёт институти стоматология факультети

Вилоят стоматология поликлиникаси

Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 87-уй

Шаҳар болалар стоматология поликлиникаси

Андижон шаҳри, Байналминал кўчаси, 1-уй

3.

Бухоро тиббиёт институти стоматология факультети

Бухоро тиббиёт институти ҳузуридаги стоматология илмий-амалий ўқув маркази

Бухоро шаҳри, Кўксарой кўчаси, 7-уй

2-сон вилоят стоматология поликлиникаси

Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 18-уй

Шаҳар болалар стоматология поликлиникаси

Бухоро шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 17/1-уй

4.

Самарқанд тиббиёт институти стоматология факультети

Вилоят стоматология поликлиникаси

Самарқанд шаҳри, Озод Шарқ кўчаси, 10-уй

Шаҳар болалар стоматология поликлиникаси

Самарқанд шаҳри, Нодирабегим кўчаси, 5/4-уй»

».