[
ОКОЗ:
1.
03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш]
[
ТСЗ:
1.
Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ТАДБИРКОРЛИК МАҚСАДЛАРИДА ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ СОТИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва бу жараённи жадаллаштириш, уларни хусусийлаштиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, хусусий мулк қилиб сотилган объектларда рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига давлат мулки бўлган ностратегик объектларни сотиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6258-сонли
Фармони
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тенг улушларда йўналтирилади, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси тасарруфида қоладиган маблағлар бундан мустасно;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли
Фармони
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли
Фармонига
асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
танлов ва аукционнинг бирдан бир қатнашчисидан савдо шартларига тўлиқ мос келадиган таклиф тушганида давлат мулки объектини харид қилиш-сотиш тўғрисидаги шартномани тузишга рухсат берилади;
2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат мулки объектларини баҳолаш активлар қийматига таъсир қилувчи бозорнинг жорий конъюнктурасини ва объектив омиллар йиғиндисини ҳисобга олувчи янгиланган миллий стандартлар асосида амалга оширилади;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли
Фармонига
асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 06/19/5666/2636-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига мувофиқ яроқсиз деб топилган давлат кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинади.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли
Фармони
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
2. Қуйидагилар тақиқлансин:
Ўзбекистон Республикасининг талабгор резидентларидан танлов савдоларида давлат мулки объектларини сотиш вақтида буюртманома ва бизнес-режадан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш, давлат мулкининг стратегик объектларини сотиш ҳоллари бундан мустасно;
давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судлар томонидан хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан, объектлар қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалаларини ўртага қўйиш.
3. Давлат мулки объектларини сотишда халқаро амалиётда кенг фойдаланилаётган қуйидаги шакллар жорий этилсин:
фонд биржасида аҳолига ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) ошкора таклиф этиш;
ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан электрон шаклда ўтказиладиган танлов ва аукцион.
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2017 йилнинг 1 апрелига қадар акциядорлик жамиятларининг рўйхати ҳамда уларнинг акцияларини халқаро амалиётга мувофиқ аҳолига ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) ошкора таклиф этиш тартиби юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда давлат мулки объектларини сотиш бўйича ҳудудий танлов комиссиялари зиммасига:
LexUZ шарҳи
4-банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июлдаги ПФ-5111-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган.
Рус тили
матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини ўз вақтида топиш ва рўйхатини аниқлаш ҳамда уларни танлов савдоларига тезкорлик билан қўйиш;
фойдаланилмаётган давлат мулки объектларининг оммавий ахборот воситаларида, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида албатта эълон қилинишини таъминлаш;
LexUZ шарҳи
4-банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июлдаги ПФ-5111-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган.
Рус тили
матнига қаранг.
аниқ белгиланган мезонларга, шу жумладан, инвестицияларнинг ҳажмлари ва янги иш ўринлари яратиш шартларига риоя этилган ҳолда савдолар ўтказилиши тўғрисидаги эълонлар расмий нашр этилган кундан бошлаб 60 кундан ошмаган муддатда давлат мулки объектларини сотиш бўйича танлов ўтказишни ташкил қилиш вазифаси юклансин.
5. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан республика минтақаларида ўтказилган ёппасига хатлов натижалари бўйича хусусий мулк қилиб, шу жумладан «ноль» харид қиймати бўйича сотиш учун 600 тадан кўпроқ фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари аниқланди.
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда хатлов натижаларига кўра аниқланган давлат мулки объектларини хусусий мулк қилиб, шу жумладан «ноль» харид қийматида сотиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
давлат мулки стратегик объектларининг ягона рўйхатини;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинадиган давлат мулки объектларини аниқлаш мезонларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли
Фармонига
асосан 2022 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
8. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 январь,
ПФ-4933-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 3-сон, 41-модда, 27-сон, 608-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 06/19/5666/2636-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон, 30.12.2021 й., 06/21/45/1228-сон; 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)