Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш ҳамда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 270-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 30 декабрь,
420-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 декабрдаги 420-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-иловада:
а) «Жиззах вилояти» бўлимида:
7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

7.

4К230

Жиззах ш. — Учтепа қ.

14

шохобчалар:

а) Олмазор қишлоғига

5

б) Кўтарма маҳалласига

2

Жами шохобчалар билан

21

»;

қуйидаги таҳрирда 62-банд қўшилсин:

«

62.

4Н1252

4Р38 автойўлидан шохобчалар:

6

шу жумладан:

а) Сайилжойи маҳалласига

3

б) Ўратепалик ва Заргарлик маҳаллаларига

3

».

«Узунлиги, км» устунининг охирги сатридаги «1001» рақами «1009» рақами билан алмаштирилсин;
б) «Узунлиги, км» устунининг охирги сатридаги «24606» рақами «24614» рақами билан алмаштирилсин.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 13-модда)