13.09.2016 йилдаги 20-1504/17276-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 13.09.2016 йилдаги 20-1504/17276-сон
Кучга кириш санаси
13.09.2016
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 3-бандига кўра, қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи қисмига кўра, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвони қисман қаноатлантиришни, бошқармадан даъвогар фойдасига 263 532 440 сўм гранит қиймати ва адвокатга тўланган 10 000 000 сўм зарарни ундиришни, даъвонинг 47 132 596,39 сўм банкка тўланган фоиз кўринишидаги зарарни ундириш талабини рад этишни, ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 1 367 662 сўм давлат божи харажатларини, ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ 7 000 сўм почта харажатлари ва 683 831 сўм давлат божини бошқармадан даъвогар фойдасига ундиришни, биринчи инстанция учун 235 663 сўм давлат божини ва кассация инстанцияси учун 117 831,5 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни, бошқармадан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 60 000 сўм суд харажатларини Олий хўжалик судига ундиришни лозим топади.