Сурхондарё вилояти ҳокимининг
Қарори
Вилоятда давлат мулкларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш ҳамда давлат мулки ижара ҳақининг энг кам миқдорини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 23 декабрдаги 440/01-14-сон хатини инобатга олиб қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 23 декабрдаги 440/01-14-сон хати ҳамда Молия ва Иқтисодиёт вазирлиги билан 2015 йил 17 ноябрда 406/01-14-сон келишилган ижаранинг энг кам ставкалари маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2016 йил давомида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкалари 1-иловага мувофиқ;
давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкаларига қўлланиладиган ҳудудий зоналар коэффициентлари 2-иловага мувофиқ;
давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ва ижара тўловларини ҳисоблаш тартиби 3-иловага мувофиқ;
вилоятдаги узоқ қишлоқлар ва тоғли туманлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Давлат мулки бўлган объектларда ижарада жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланиши белгилаб қўйилсин.
4. Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимларига:
давлат мулки бўлган бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган бино-иншоотларни аниқлаш, рўйхатини юритиш ва улар ҳақида ҳар чорак якунида вилоят хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармасига маълумот бериш;
давлат мулки бўлган бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган бино-иншоотларни тасдиқланган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкалари бўйича вилоят хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси (Б. Рўзиев) билан ҳамкорликда ижарага берилишини таъминлаш юклатилсин.
5. Вилоят Молия бошқармаси (Б. Худойберганов), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Ш. Рахимов), вилоят Назорат тафтиш бошқармаси (Б. Хусанов) ва вилоят Ғазначилик бошқармаси (Ў. Чориев) ушбу қарорга мувофиқ давлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотлар томонидан ижарага берилган давлат мулклари ижара шартномаларининг қонуний тартибда тузилганлигини ва ижара ҳақларининг тўлиқ тўланганлигини ваколатлари доираларида назоратга олсинлар.
6. Вилоятдаги барча давлат корхоналари ҳамда ташкилотлар ҳар чорак якунида тизимларидаги ташкилот ва муассасалар бўйича фойдаланилмаётган давлат мулки бўлган, бўш турган бино (хоналар) ва иншоотлар тўғрисидаги маълумотларни вилоят «Давлат мулкини ижарага бериш Маркази» ДУКга тақдим этсин.
7. Вилоят ҳокимининг 2014 йил 26 декабрдаги 250-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари А. Абдукадиров ва З. Давлатов зиммасига юклансин.
9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳоким Т. МАМАРАИМОВ
Термиз ш.,
2015 йил 31 декабрь,
328-сон
Вилоят ҳокимининг 2015 йил 31 декабрдаги 328-сон қарорига
1-ИЛОВА
2016 йил давомида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкалари (умумий фойдаланиш майдонининг 1 кв.м учун)

Т/р

Тармоқ коди

Ижарага бериладиган майдоннинг амалга ошириладиган

фаолият турлари

Йиллик энг кам ставка(сўм)

Саноат

1.

11200

Ёқилғи саноати

3 500

2.

13 100

Кимё саноати

3 500

3.

13 300

Нефткимё саноати

3 500

4.

14 100

Машинасозлик

3 500

5.

14 200

Дастгоҳсозлик ва асбобсозлик саноати

3 500

6.

14300

Ҳисоблаш воситалари саноати

3 500

7.

14400

Трактор ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги

2 800

8.

14500

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлик

2 800

9.

14600

Енгил ва озиқ-овқат саноати машинасозлиги ҳамда маиший приборлар ишлаб чиқариш

2 800

10.

14710

Санитар-техник, газ ускуналари ҳамда буюмлари ишлаб чиқариш

3 500

11.

14 800

Металл конструкциялари ва буюмларини ишлаб чиқариш

3 500

12.

14 900

Машина ва ускуналарини таъмирлаш

3 500

13.

14 780

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари

3 500

Ўрмон хўжалиги, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати

14.

15 100

Ўрмон хўжалиги саноати

3 500

15.

15 200

Ёғочни қайта ишлаш саноати

3 500

16.

15 300

Целлюлоза-қоғоз саноати

3 500

17.

16 100

Қурилиш материаллари саноати

3 500

Енгил саноат

18.

17100

Тўқимачилик саноати

3 500

19.

17200

Тикувчилик саноати*

3 500

20.

17300

Чарм, мўйна ва пойабзал саноати

3 500

21.

17900

Енгил саноатнинг бошқа соҳалари

3 500

Озиқ- овқат саноати

22.

18100

Ширин озиқ-овқат саноати (балиқ.гўшт,ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)

3 500

23.

18200

Гўшт ва сут саноати

3 500

24.

18 300

Балиқчилик саноати

3 500

25.

19210

Ун ёрма ишлаб чиқариш саноати

3 500

26.

19 220

Комбикорм ишлаб чиқариш саноати

2 800

27.

19 700

Озиқ-овқатнинг бошқа тармоқлари

3 500

Саноатнинг бошқа соҳалари

28.

19 300

Медицина саноати

3 500

29.

19 400

Нашриёт саноати

9 900

30.

19 740

Кийим-кечак ва газламадан тайёрланган бошқа буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш ювиш ва уларга ишлов бериш*

4 200

31.

19 900

Саноатнинг хўжалик ишлари бошқаруви

9 900

Қишлоқ хўжалиги

32.

21 100

Ўсимликшунослик (шу жумладан иссиқхоналар) 1 га

1411 200

33.

21 200

Чорвачилик

1 700

34.

21 300

Балиқ етиштириш (ш.ж. питомниклар)га

1411 200

35.

22200

Ветеринария хизмати

3 500

36.

22 300

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар

3 500

37.

30 000

Ўрмон хўжалиги (ш.ж. боғлар)га

1411 200

Транспорт ва алоқа

38.

51111

Умумий фойдаланишдаги ер усти темир йўл транспорти

3 500

39.

51 121

Транспорт инфраструктураси (автопарк ва таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гараж ва автомобилларни ювиш)

3 500

40.

51 121

Транспорт инфраструктураси (жарима майдончалари)

900

41.

51 220

Аҳоли буюртмаси бўйича юк ташиш ва бошқа транспорт -экспедиция хизматлари кўрсатиш

6 400

42.

52100

Почта алоқаси

3 500

43.

52200

Курьерлик хизмати

7 000

44.

52 300

Электро-провод алоқаси

7 000

45.

52 300

Электр-радио-уяли алоқа ва пейджер алоқаси (антенна-қурилмаларини маҳкамлаш учун ўрнатиладиган мослама-тортқич қозиқларнинг умумий периметри бўйича ҳисобланади, шу жумладан иншоотлар ва технологик ҳудудлар)

29 600

Қурилиш

46.

60 000

Қурилиш

3 500

47.

66 000

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари

3 500

Савдо ва умумий овқатланиш

48.

71100

Улгуржи савдо

9 900

49.

71 130

Товар(хизмат)ларни партиялар ҳолида сотиш фаолияти билан шуғулланувчи улгуржи бозорлар

25 400

50.

71200

Чакана савдо

9 900

51.

71300

Умумий овқатланиш*

9 900

52.

71 200

Китоб дўконлари*

1400

53.

71 400

Маданий-маиший хизмати жиҳозлари ва хўжалик юритувидаги буюмларини прокатга бериш

9 860

54.

71 500

Халқ истеъмол моллари олиб-сотишда воситачилик хизмати кўрсатиш

15 500

55.

80 000

Моддий техника таъминоти ва сотиш

9 900

56.

82 000

Ахборот- ҳисоблаш хизматлари кўрсатиш

9 900

57.

82100

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизмат кўрсатиш

9 900

58.

83000

Кўчмас мол-мулк операцияси хизмати кўрсатиш

9 900

59.

84 300

Реклама, ваколатхона хизмати

9 900

60.

84400

Аудиторлик фаолияти

9 900

61.

84500

Маркетинг тадқиқотлари, тижорат фаолияти, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизмати

9 900

62.

85 000

Ер ости разведкаси ва геологияси, геодезия, гидрометеорология хизматлари

17 600

63.

87100

Таҳририят ва нашриёт

5 600

64.

87 300

Металлолом ва чиқиндиларни йиғиш бўйича тайёрлов ташкилотлари

5 600

68.

90 100

Турар жой коммунал хўжалиги (УЖМШ объектлари)

5 600

66.

90 220

Меҳмонхона хўжалиги

11 300

67.

90 300

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари

5 600

68.

90 300

Сартарошхона, фотосалон, модалар уйи, пойабзал таъмирлаш

8 500

69.

90300

Ломбардлар

12 700

70.

90 300

Ҳаммом

17 000

71.

Сауна ва бассейнлар

33 900

Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот

72.

91 510

Соғлиқни сақлаш

7 000

73.

91 600

Дам олиш ва сайёҳлик*

7 000

74.

91 611

Маданий дам олиш марказлари (биллярдь, ўйин автоматлари,

дискотека ва бошқалар)

11 300

75.

91 700

Жисмоний тарбия ва спорт*

3 500

76.

71 212

Дорихона муассасалари**, оптика ва тиббиёт анжомларини сотиш магазинлари

5 600

Таълим

77.

92100

Олий ва ўрта махсус маълумотли кадрларни тайёрлаш (шунингдек ўқув курслари)*

5 600

78.

92200

Ишчиларни ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш*

4 900

79.

92310

Болалар умумтаълим мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун)*

2 800

80.

Ўқув таълим муассасаларида умумий овқатланишни ташкил этиш*

3 500

81.

92400

Мактабгача тарбия (нодавлат умумтаълим муассасалари учун)

2 800

82.

93 000

Маданият ва санъат*

9 900

83.

93132

Кўргазма

8 500

84.

93145

Мактабдан ташқари тарбия*

2 800

85.

93160

Маданият ва истироҳат боғлари*

7 000

86.

93170

Ботаника боғлари ва зоопарклар*

7 000

87.

93180

Телевидения ва радио алоқалари редакциялари

7 000

88.

93620

Киностудия ва овоз ёзиш студиялари

11 300

89.

95000

Фан ва илмий хизмат кўрсатиш

4 200

Молия-кредит фаолиятлари

90.

96000

Молия, кредит (суғурта ва аудиторлик фаолиятларидан ташқари) ва нафақа (пенсия) таъминоти

9 900

91.

96100

Банк фаолияти

9 900

Бошқа фаолият турлари

92.

96200

Суғурта

9 900

93.

97800

Суд ва юридик хизматлар

8 500

94.

84400

Ҳайъат ва адвокатлар ҳуқуқий маслаҳат хизматлари

8 500

95.

98000

Жамоатбирлашмалари

2 800

96.

80200

Омборхоналар

9 900

97.

Давлат корхоналари учун мулкдан офис мақсадида фойдаланиш

4 200

98.

Хусусий корхоналари учун мулкдан офис мақсадида фойдаланиш

15 500

99.

Автомобилларга ёқилғи қўйиш шоҳобчалари

11 300

100.

Енгил автотранспорт ва бошқа турдаги транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш (ш.ж. вулканизация)

11 300

101.

Лабораториялар

7 000

102.

Хизмат кўрсатишнинг ҳар хил турлари учун тўловларни амалга ошириш (пайнет)

28 300

103.

Маданий мерос объектларидаги бино ва иншоотларда савдо ташкил қилиш

15 500

104.

Маданий мерос объектларидаги бино ва иншоотларда умумий овқатланишни ташкил қилиш*

13 500

105.

Авиакассалар (ш.ж. темир йўл, транспорт ва бошқалар)

15 500

106.

Банкоматлар

141 300

107.

Нон-булочка маҳсулотлари тайёрлаш

9 900

* Вилоятдаги узоқ қишлоқ ва тоғли туманларда давлат мулкини ижарага беришда 2016 йил учун ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкалари 25 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади.
** Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 июндаги № 07/10-41-сонли йиғилиш баённомасининг 11-бандига асосан қишлоқ жойлардаги ҚВП қошида ташкил этилган барча мулкчилик шаклидаги дорихона муассасаларига ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилади.
*** Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги № 02/1-74-сонли топшириғига асосан Кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг савдо бошқармалари таркибида бўлган ёпиқ ҳарбий шаҳарларда ва узоқ бўлган гарнизонлардаги бўлинмаларига нисбатан ноль ставкада қўлланилади.
**** Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги № 02/107-1670-сон топшириғига асосан 2014 йил 1 августдан бошлаб «Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати» Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси Кенгашлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий, Фарғона, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри (шу жумладан Миробод тумани) бўйича ҳамда «XXI-аср» газета редакцияси учун Партия балансидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилади.
Вилоят ҳокимининг 2015 йил 31 декабрдаги 328-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкаларига қўлланиладиган ҳудудий зоналар коэффициентлари (Кз)

Т

Шаҳар ва туманлар номи

Зоналар

Ҳудудий зоналар коэффициенти

1.

Термиз шаҳар

шаҳар ҳудуди бўйича

2,6

2.

Денов тумани

туман маркази

2,6

бошқа ҳудудлари

2,3

3.

Жарқўрғон тумани

туман маркази

2,3

бошқа ҳудудлари

2,0

4.

Қумқўрғон тумани

туман маркази

2,3

бошқа ҳудудлари

2,0

5.

Ангор тумани

туман маркази

2,3

бошқа ҳудудлари

2,0

6.

Сариосиё тумани

туман маркази

2,3

бошқа ҳудудлари

2,0

7.

Узун тумани

туман маркази

2,3

бошқа ҳудудлари

2,0

8.

Шерабод тумани

туман маркази

2,3

бошқа ҳудудлари

2,0

9.

Термиз тумани

туман маркази

2,3

бошқа ҳудудлари

2,0

10.

Бойсун тумани

туман маркази

2,3

бошқа ҳудудлари

2,0

11.

Шўрчи тумани

туман маркази

2,3

бошқа ҳудудлари

2,0

12.

Олтинсой тумани

туман маркази

2,1

бошқа ҳудудлари

1,8

13.

Музрабод тумани

туман маркази

2,3

бошқа ҳудудлари

2,0

14.

Қизириқ тумани

туман маркази

2,1

бошқа ҳудудлари

1,8

Вилоят ҳокимининг 2015 йил 31 декабрдаги 328-сон қарорига
3-ИЛОВА
Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ва ижара тўловларини ҳисоблаш тартиби
А. Бино-иншоотларга ижара тўловини ҳисоблаш тартиби:
Бино ва иншоатларнинг ҳолати ва қурилиш турига қараб қўлланиладиган коэффициентлар:
1. Бино ва иншоотнинг қурилишига кўра (Кк)
1.1. Қурилиш тури бўйича коэффициент Кқ
алоҳида турган бино — 1,6
бинонинг ичидаги биринчи қаватдаги хоналар — 1,4
бинога тақаб қурилган — 1,3
бинонинг иккинчи ва ундан юқори қаватларидаги хоналар — 1,0
бинонинг устки қисми, чердак — 0,9
ярим ертўла, ертўла — 0,6
1.2. Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти Кҳ
ер майдони мавжуд бўлганда — 0,7
1.3. Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти Ко
бозорлар атрофи, автовокзал, темир йўл вокзали — 1,2
асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиши — 1,0
иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш — 0,8
Бино ва иншоотнинг ҳолати ва қурилиш турига қараб қўлланиладиган коэффициентлар қўшилади.
Ижара тўловини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч ставкаси қуйидагича аниқланади:
Тс=ЭсхКзхқҳо)
Бунда:
Тс - бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;
Эс1-иловага мувофиқ фаолият турига кўра бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг энг кам ставкаси.
Кз ҳудудий зоналар коэффициенти
Кқ — қурилиш тури бўйича коэффициенти
Кҳ — туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти
Ко — тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти
Б. Асосий воситаларга ижара тўловларини ҳисоблаш тартиби
Ижара тўловини ҳисоблаш қуйидагича тартибда амалга оширилади:
Кб х Ск х Ок
Асосий воситаларга нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар:
1. Қайта баҳолангандан кейинги қиймати (Кб)
2. Соҳа коэффициенти (Ск) — 0,30
3. Ошириш коэффициенти (Ок):
асосий воситанинг ҳолати яхши бўлса — 2,5 ошириш коэффициенти
ўртача бўлса — 1,4 ошириш коэффициентлари қўлланилади.
шу жумладан савдо тўлов терминаллари учун;
холати яхши бўлса — 1,9 ошириш коэффициенти
ўртача бўлса — 1,5 ошириш коэффициентлари қўлланилади.
В. Автотранспорт воситаларга ижара тўловларини ҳисоблаш тартиби
Ижара тўловини ҳисоблаш қуйидагича тартибда амалга оширилади:
Кб х Ск х Ок
Автотранспорт воситаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар:
1. Қайта баҳолангандан кейинги қиймати (Кб)
2. Соҳа коэффициенти (Ск) — 0,30
3. Ошириш коэффициенти (Ок):
автотранспорт воситасининг ҳолати яхши бўлса — 2,5 ошириш коэффициенти
ўртача бўлса — 1,3 ошириш коэффициентлари қўлланилади.
Қўшимча изоҳ:
Ижарага олинган давлат мулкларидан фойдаланиш ҳамда ижара тўлови суммаларини белгилаш тартиби, бажариладиган қўшимча ҳаражатлар, коммунал тўловларини ва ер солиқларини тўлаш, ижарага олинган давлат мулкларини капитал таъмирлаш, қўшимчалар қилиш ишлари учун сарфланган ҳаражатларни тўлаш тартиблари тўғрисида.
а) Бино-иншоот ҳамда асосий воситалар ва автотранспорт воситаларини капитал таъмирлаш, қўшимчалар киритиш ишларини бажариш учун сарфланган маблағлар тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар «Баланс сақловчи»га тақдим этилганда ва томонларни розилиги билан, ушбу сарфланган маблағлар суммаси ижара шартномаси бўйича «Баланс сақловчи»га тўланиши лозим бўлган ижара тўлови суммасидан чегириб қолиниши мумкин. Ижара вақтида олинган маҳсулот ва фойда «Ижарага олувчи»нинг мулки ҳисобланади.
б) Белгиланган ижара тўлови суммасига ер солиғи, коммунал ҳаражатлар (ва бошқа турдаги хизматлар) киритилмаган бўлиб, ушбу харажатлар бўйича «Ижарага олувчи» ва «Баланс сақловчи» (мулк эгаси) ўртасида асосий ижара шартномасига қўшимча алоҳида шартнома тузилади ва ушбу шартнома бўйича «Ижарага олувчи» мазкур ҳаражатларни тўлаш мажбуриятини олади.
в) Олий ўқув юртлари, коллежлар, академик лицейлар, ўрта таълим мактабларнинг ичкарисида жойлашган талаба ва ўқувчиларга хизмат кўрсатувчи ошхона, буфет ва бошқа савдо, маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчаларини ижарага олган ижарачилар ёзги таътил даврида (йилнинг июнь, июль ва август ойлари) ижара тўлови тўлашдан озод қилинади.
Ўқитишга ихтисослашган Нодавлат харбий мактаблар, автомобиль мактаблари учун ушбу нодавлат мактаб талаба ва ўқувчиларга хизмат кўрсатувчи ўқув хоналари, ошхона, буфет ва бошқа савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларига ижара тўлови ўқувчиларнинг ёзга таътил даврида (йилнинг июнь, июль ва август ойлари) хисобланмайди.
г) «Ижарага олувчи» ижара шартномасида кўрсатилган давлат мулкидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини тўлаш муддати қуйидагича амалга оширилади:
ижара шартномасида ижара тўловини ҳар ойда тўлаб бориш белгиланганда, ижара тўлови ижара шартномаси қонуний кучга кирган кундан бошлаб ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан «Ижарага берувчи»нинг транзит ҳисоб-рақамига юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади.
ижара шартномасида ижара тўловини ҳар чоракда тўлаб бориш белгиланганда, ижара тўлови ижара шартномаси қонуний кучга кирган кундан бошлаб ҳар чоракнинг биринчи ойининг 20-кунидан кечиктирмасдан «Ижарага берувчи»нинг транзит ҳисобрақамига юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади.
Вилоят ҳокимининг 2015 йил 31 декабрдаги 328-сон қарорига
4-ИЛОВА
Вилоятдаги узоқ қишлоқ ва тоғли туманлар
рЎйхати

Т/р

Туманлар номи

Узоқлашган қишлоқ ва тоғ ҳудудлари

1.

Олтинсой

Ваҳшивор, Хужаипок, Чеп ва Дуғоба аҳоли пунктлари

2.

Қумқўрғон

Тебет ва Тарвузпоя аҳоли пунктлари

3.

Денов

Сина, Чағам, Ушор, Кўкабулоқ ва Киёвсув аҳоли пунктлари

4.

Узун

Боботоғ ва Хонджиза аҳоли пунктлари

5.

Сариосиё

Нелу, Кенгузар, Хуфар, Пистамазор, Чашма, Шўроб, Тоқчаён ва Сангардак аҳоли пунктлари

6.

Бойсун

Инкабод, Дарбанд, Даштиғоз, Туда, Сайроб, Мунчоқ, Қўрғонча, Мачай, Сангчил, Алочопон, Деҳибола, Чилонзор ва Қизилнавр аҳоли пунктлари