25.10.2016 йилдаги 2291-сон
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил. 5-6-сон, 97-модда) 17-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнатга жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;