1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2016 йил 26 апрель куни Москва шаҳрида имзоланган ҳарбий мақсадларга мўлжалланган маҳсулотнинг учинчи мамлакатларга экспортини амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.