LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сонли «Баъзи Республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Объектларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш масалаларини тезликда ҳал этишда тендер савдолари ўтказувчи Давлат Комиссиясининг ролини ошириш, хусусийлаштириш жараёнларига хорижий сармоя жалб қилинишини фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисидаги янги таҳрирдаги Низом тасдиқлансин.
2. Бирламчи тендер ҳужжатларини бевосита ишлаб чиқувчи ҳамда потенциал хорижий инвесторларнинг инвестиция таклифларини эксперт баҳоловчи идоралараро ишчи гуруҳларга раҳбарлик қилиш ва улар фаолияти учун жавобгарлик Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари зиммасига юклансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
1.1. Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон, «1999-2000 йилларда хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва давлат мулкини сотишдан давлат бюджетига маблағлар тушишини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларини бажариш юзасидан жавобгарликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 20 майдаги 258-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.2. Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб бериладиган давлат корхоналари (мулк)ни, шунингдек, давлатга тегишли акциялар пакетларини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаб беради.
1.3. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқарув органлари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг маҳаллий органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
1.4. Савдолар Комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.
ваколатли давлат органлари, хусусийлаштириладиган корхоналар, юридик шахслар бирлашмалари, ҳокимият ва бошқарув маҳаллий органлари, шунингдек, жалб қилинган хорижий эксперт компаниялар ва воситачиларнинг сотишдан олдинги тайёргарлик ва тендер объектларини хорижий инвесторларга сотиш масалалари бўйича биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш;
сотишдан олдинги тайёргарлик ва хусусийлаштириш объектларини сотиш учун хорижий техник, молиявий ва бошқа маслаҳатчилар ҳамда экспертларни жалб қилиш шартларини белгилаш;
хорижий талабгорларнинг корхоналар ва акцияларнинг давлат пакетларини сотиб олиш тўғрисидаги энг фойдали таклифларини экспертиза қилиш ва танлаб олиш;
ошкоралик, баҳолашнинг холислиги ва талабларнинг ягоналиги асосида тендер қатнашчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратиш.
тендер қатнашчиларини малакали танлаш ва тендер таклифларини баҳолаш мақсадида акцияларни хорижий инвесторларга сотиш бўйича халқаро тендерлар ўтказиш учун идоралараро ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
тендер ҳужжатларини ва тендер объектларининг сотилиш баҳосини, тендер объектларини сотишга жалб қилинадиган хорижий эксперт компаниялар ва воситачиларни танлаш шартлари ва мезонларини тасдиқлаш;
хусусийлаштириладиган объектга (акциялар пакетига) талаб конъюнктурасига кўра ҳамда тегишли инвестиция мажбуриятлари бўлган аниқ стратегик инвесторлар мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ тендер объектларининг бошланғич нархини ўзгартириш;
объектлар ва акцияларни ҳам эркин муомаладаги валютада, ҳам миллий валютада ҳақ тўлашнинг аралаш шаклларида ва хорижий инвестор томонидан эркин муомаладаги валютада аниқ инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан замонавий технология асбоб-ускуналари етказиб бериш ҳисобига сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
тендерга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун хорижий техник, молиявий, юридик экспертлар ва воситачиларни, улар фаолиятига институционал ўзгартиришларни амалга оширишга Жаҳон банки қарзи маблағларидан, шунингдек, давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган умумий маблағлардан ҳақ тўлаган ҳолда, кейинчалик харажатларни тендер бўйича объектлар (акциялар)ни сотишдан олинган тушумдан қоплаган ҳолда, танлов асосида таклиф этиш;
давлат бошқарув органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органлари, юридик шахслар бирлашмалари ва хусусийлаштириладиган корхоналардан Комиссияга юкланган вазифаларни таъминлаш учун зарур ахборотларни олиш;
объектларни хусусийлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишдаги сансалорлик, тўрачилик, муддатларни чўзиш ҳоллари ҳамда корхоналар ва акцияларни хорижий инвесторларга сотишни жадаллаштириш бўйича мустақил қарор қабул қилиш.
LexUZ шарҳи
3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 ноябрдаги 511-сонли қарори асосида хатбошилар ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тендер объектларини сотишни ташкил этиш бўйича қарорларини бажаришга;
Комиссия мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга оширишга;
тендер савдоларини ўтказиш натижалари бўйича Комиссия қарорлари бажарилиши устидан мониторингни амалга оширишга мажбурдир.
4.1. Тендер савдоларини, шу жумладан, инвестиция савдоларини ташкил этиш ва уларни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорига 3-иловада белгиланган тартибда амалга оширилади.
4.2. Комиссия мажлислари унинг аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашган ҳолда заруратга қараб вақти-вақти билан ўтказиб турилади.
Комиссия қарорлари мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Комиссия қарорлари мажлисда қатнашган Комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган ва Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённома имзоланаётганда Комиссия аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини билдиришга ҳақлидирлар.
4.3. Тендер объектларини унинг ғолибларига бериш Комиссиянинг тегишли қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилади.
4.4. Тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисидаги ахборот баҳолаш тартиботига расмий равишда алоқаси бўлмаган шахсларга билдирилмайди.
Комиссия аъзолари кўрсатиб ўтилган ахборотни ошкор қилганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
4.5. Комиссиянинг тендерларни ташкил этиш ва уларни ўтказиш, шунингдек, хорижий эксперт компанияларни ва воситачиларни тендер асосида танлаш харажатлари ҳамда уларга тўланадиган пул мукофотлари:
4.6. Тендерга тайёргарлик кўришга хорижий эксперт компаниялар ва воситачилар тендер асосида таклиф қилинган ҳолларда Комиссия Якка тартибда хусусийлаштириш бюроси билан тузиладиган шартномани кўриб чиқади, унинг асосий мазмуни қуйидагилар ҳисобланади:
5.1. Идоралараро ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда ишчи гуруҳлар деб аталади) корхоналарнинг қайси тармоққа қарашлилигига қараб Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари ҳамда тегишли тармоқлар ва корхоналар вакилларидан иборат таркибда тузилади.
Ишчи гуруҳларга Бош вазир ўринбосарлари — Вазирлар Маҳкамасининг тегишли тармоқлар комплекслари раҳбарлари бошчилик қиладилар. Ишчи гуруҳлар аъзоларининг шахсий таркиби Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади. Ишчи гуруҳларнинг иш режаси Бош вазир ўринбосари — ишчи гуруҳ раиси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 ноябрдаги 477-сон қарорига 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ объектлар техник-иқтисодий кўрсатгичлари, уларни ривожлантириш истиқболлари тўғрисидаги барча бирламчи ахборотларни Комиссия ишчи органига тақдим этиш учун тайёрлаш;
хусусийлаштириш объектларини, акциялар пакетларини сотувга қўйиш шартлари, уларни сотиш қиймати, инвестиция таклифларини баҳолаш тартиби, ғолибни танлаш мезонлари, тўловлар тартиби ва шартлари бўйича Комиссия ишчи органига таклифлар киритиш;
эксперт баҳолашни амалга ошириш ва хорижий инвесторлардан тушаётган инвестиция таклифлари бўйича хулосалар тайёрлаш.
5.3. Ишчи гуруҳ раиси тасарруфидаги тармоқларнинг сотиладиган объектлари бўйича хорижий инвесторларнинг таклифлари кўриб чиқилаётганда Тендер комиссияси мажлисларида, шунингдек, хусусийлаштиришни ўтказиш учун жалб қилинаётган хорижий техник, молиявий ва бошқа маслаҳатчилар ҳамда экспертларни танлашда қатнашиши шарт.
Ишчи гуруҳ мажлислари қарорлари мажлисда қатнашган ишчи гуруҳининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади ва раис томонидан тасдиқланади.
Қарорлар мажлисда қатнашаётган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
6.1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Комиссиянинг тендер савдоларини тайёрлаш ва ўтказишни амалда ташкил қилишни амалга оширувчи (тушаётган таклифларни эксперт баҳолаш, тендер ҳужжатларини ва Комиссия ҳужжатларини расмийлаштириш, реклама ишлари, Комиссияда иш юритиш) ишчи органи ҳисобланади.
йирик хорижий техник, молиявий, юридик экспертларни ва воситачиларни таклиф қилиш ҳамда тендер савдоларини тайёрлаш ва ўтказиш жараёнида уларнинг қатнашиш шартлари бўйича;
тендер савдоларини тайёрлаш ва ўтказишнинг молиявий ва техник шартлари, инвестиция таклифларини баҳолаш тартиби, ғолибни танлаш мезонлари, тўловлар тартиби ва шартлари бўйича таклифлар киритиш;
б) давлат бошқаруви органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органлари, юридик шахслар бирлашмалари ва хусусийлаштириладиган корхоналардан унга юкланган вазифаларни таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;
г) Комиссия билан келишган ҳолда тендер савдоларини ўтказиш ва уларнинг якунлари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ўз номидан эълонлар чиқариш.
ҳар бир хусусийлаштириш объекти тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, тартибга солиш ва ишлашни амалга ошириш;
потенциал инвесторларга объектлар ҳақидаги умумий мажбурий ахборотлар ва уларнинг сўровлари бўйича қўшимча ахборот ўз вақтида жўнатилишини таъминлаш;
бевосита ёхуд сотиш бўйича бошқа агентлар билан биргаликда техник топшириқ, контракт лойиҳаларини ва Комиссия тасдиғига киритиладиган бошқа тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш;
идоралараро гуруҳларнинг лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва сотиладиган объектлар бўйича тушаётган таклифларни эксперт баҳолаш юзасидан ишларини мувофиқлаштириш;
Комиссияда аниқ ва тўлиқ иш юритиш, Комиссия хат-хабарларини ҳисобга олиш ва туркумлаш, Комиссия ва идоралараро гуруҳлар барча мажлисларининг баённомаларини ўз вақтида ва тўлиқ расмийлаштириш.
Давлат мулки қўмитаси акциялар пакетлари ва корхоналарни хорижий инвесторларга сотиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирларнинг сўзсиз бажарилиши, хусусийлаштиришдан валюта ресурсларининг қўшимча тўлдирилиши, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 майдаги 258-сон қарори талабларига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқаришдан тушумларни тақсимлаш юзасидан талабларга қатъий риоя қилиниши учун тўлиқ жавоб беради.