Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида 2007 йил 18 октябрда имзоланган Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Баённома
2015 йил 8 октябрь, Тошкент
(Ўзбекистон Республикаси учун 2016 йил 7 октябрдан кучга кирган)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга ёрдам берувчи халқаро ва икки томонлама ўтказиш пунктларини келишиб олиш мақсадида,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида 2007 йил 18 октябрда имзоланган Битимнинг (кейинги ўринларда — Битим) 6 ва 10-моддаларига амал қилган ҳолда,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Ушбу Баённома иловасига мувофиқ Битимнинг иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2-модда
Ушбу Баённома Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Битимнинг 12-моддасида белгиланган тартибда кучга киради.
Ушбу Баённома Битим амал қилиши тугагунга қадар амалда бўлади.
Тошкент шаҳрида 2015 йил 8 октябрда ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида бўлган икки нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
(имзолар)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида 2007 йил 18 октябрда имзоланган Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённомага
ИЛОВА

№ т/р

Ўзбекистон Республикасининг ўтказиш пунктларининг номлари

Ўзбекистон Республикасида жойлашган ўрни

Туркманистоннинг ўтказиш пунктларининг номлари

Туркманистонда жойлашган ўрни

Ўтказиш пунктларининг мақоми

Иш

режими

10.

Шовот —
темир йўли

Хоразм вилояти Шовот тумани (449-разъезд)

Дашогуз —
темир йўли

Дашогуз шаҳри Дашогуз станцияси

Халқаро

Кечаю кундуз

11.

Найманкўл —
темир йўли

Қорақалпоғистон

Республикаси Ҳўжайли тумани

Галкыныш —
темир йўли

Дашогуз вилояти Конеургенч этрапи Тахиаташ станцияси

Халқаро

Кечаю кундуз

12.

Джумуртау —
темир йўли

Қорақалпоғистон

Республикаси Амударё тумани

Губадаг —
темир йўли

Дашогуз вилояти Губадаг этрапи Губадаг станцияси

Халқаро

Кечаю кундуз