29.09.2016 йилдаги ПҚ-2616-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сонли қарорига мувофиқ ҳамда шаҳар йўловчи транспорти ташкилотларининг даромадларини ошириш орқали уларнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлаш, йўловчилар учун қулайликлар яратиш ва йўловчилар ташиш сифатини яхшилаш мақсадида: