Товарларни улгуржи сотишнинг бозор методларини кенгайтириш, товар-хом ашё биржалари фаолиятини замонавий талабларга мувофиқ тубдан яхшилаш, мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларига нарх белгилашнинг бозор механизмини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
муайян турдаги ва сифатдаги товарлар, шу жумладан белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйилган товарга стандарт контрактлар электрон биржа савдолари натижалари бўйича биржа битимлари;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги 166-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 24-сон, 315-модда)
товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товарлар аукцион савдолари (шу жумладан давлат харидларини ташкил этиш бўйича электрон савдолар) натижалари бўйича аукцион савдолари;
харидорларга товарлар (ишлар, хизматлар)нинг намуналари ва моделларини кўздан кечириш имкониятини берган, электрон каталогларни, проспектларни, реклама бюллетенларини ёки товарларни (ишларни, хизматларни) тавсифловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этган ҳолда уларнинг электрон кўргазма-ярмарка савдоси натижалари бўйича кўргазма-ярмарка битимлари тузиш воситасида ташкил этилиши мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 260-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 411-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қурилиш материаллари сотиладиган савдо комплексларида:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
биржалар томонидан қурилиш материалларининг кўргазма-ярмарка улгуржи савдосини ташкил этиш учун бепул асосда майдонлар ва хоналар;
товар-хом ашё биржалари аъзоларига — кўргазма-ярмарка савдоларида сотишга мўлжалланган товарларни сақлаш учун ижара шартларида майдонлар ва хоналар ажратсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
мижозлар ёки уларнинг манфаатларини ифодалайдиган, биржада аккредитация қилинган агентлар кўргазма-ярмарка савдолари ва кимошди савдолари иштирокчилари ҳисобланадилар;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги 166-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 24-сон, 315-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
биржа аъзолари-дилерлар биржа савдоларида улгуржи савдони фақат уларда улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқига лицензия мавжуд бўлганда амалга оширадилар;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда)
товар-хом ашё биржалари аъзолари томонидан импорт бўйича келтирилган ҳамда сотиш учун мўлжалланган қурилиш материаллари намуналари ва гуруҳларини сотувга қўйиш фақат уларнинг республика ҳудудига белгиланган тартибда қонуний келтирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
товар-хом ашё биржаларининг аукцион ва кўргазма-ярмарка савдони ташкил этишга харажатлари битишувлар иштирокчиларидан воситачилик йиғими олиш ҳисобига, шунингдек аукцион ва кўргазма-ярмарка савдо қатнашчиларига кўрсатиладиган қўшимча хизматлар (реклама, ахборот, маслаҳат бериш, ўқув, ноширлик хизматлари ва шу кабилар) ҳисобига қопланади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахслар, шунингдек биржа аъзолари бўлмаган юридик шахслар кўргазма-ярмарка савдоларида брокерлар орқали ёки биржа томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ мустақил равишда иштирок этиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 мартдаги 74-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 12-сон, 132-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
биржа товарлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотувга қўйиш учун бепул асосда брокерлик ўринлари бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ихтисослаштирилган ва минтақавий савдо майдонлари тармоғини кенгайтириш, шу жумладан кўрсатиб ўтилган савдо майдонларини биржа, кўргазма-ярмарка ва аукцион савдоларининг электрон тизимига улаган ҳолда юридик шахсларни аккредитация қилиш йўли билан кенгайтириш бўйича чоралар кўриш.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда)
биржа аъзоларини биржа, кимошди ва кўргазма-ярмарка савдолари қоидаларига касб бўйича ўқитишни ташкил қилиш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқарувчиларга ва биринчи навбатда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига маҳсулотларни сотиш, шунингдек битимлар бўйича электрон ҳисоб-китобларни электрон тўлов тизими орқали амалга ошириш имконини берадиган Интернет орқали савдо тизимига тўғридан-тўғри кириш режимида кўргазма-ярмарка савдоларида иштирок этиш имкониятини таъминлаш;
биржа аъзоларига ихтисослаштирилган савдо майдончалари орқали биржа савдолари тизимига кириш, савдолар натижаларига кўра тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар бўйича электрон ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини бериш;
биржа аъзоларига кўргазма-ярмарка савдолари тизимига Интернет орқали тўғридан-тўғри кириш режимида белгиланган тартибда биржа савдоларига кириш имконини назарда тутиш тавсия этилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 мартдаги 74-сонли қарорига асосан бешинчи — еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 12-сон, 132-модда)
биржа котировкалари ва кимошди савдоси нархлари ихтисослаштирилган оммавий ахборот воситаларида ҳар ҳафтада камида бир марта бепул асосда эълон қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
товар-хом ашё биржалари аъзолари улар томонидан кўргазма-ярмарка савдоларида сотиладиган товарлар нархларини оммавий равишда эълон қилишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 29 июлдаги 179-сон қарори билан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 231-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 260-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 411-модда)
6. 2004 йил 1 июндан бошлаб биржа фаолиятини амалга оширишда қўшимча равишда қуйидаги лицензия талаблари ва шартлари жорий этилсин:
биржа савдоларида фақат олдиндан эълон қилинадиган, маҳсулотлар истеъмолчилари ва ишлаб чиқарувчилари кенг кўламда фойдаланадиган биржа ахборотномасига киритилган товарларни сотиш, айни бир вақтда олдиндан эълон қилинган листингларга киритилмаган товарларни сотиш тақиқланади;
биржа ахборотномаларига фақат бир хил стандарт хоссаларга эга бўлган, улгуржи гуруҳлар билан сотиладиган ва олдиндан кўздан кечиришни талаб қилмайдиган биржа товарларини киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
икки ҳафта муддатда товар-хом ашё биржалари билан лицензия битимларини қайтадан тузсин, бунда лицензия битимларига ушбу қарорда белгиланган лицензия талаблари ва шартлари киритилишини назарда тутсин;
бошқарув раисига, ҳисоб-китоб-клиринг палатаси раҳбарига ҳамда биржаларнинг бош маклёрига қўйиладиган малака талабларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда уларни аттестациядан ўтказсин;
биржа битишувларида қатнашувчи биржалар аъзоларини уч ой муддатда, белгиланган тартибда аттестациядан ўтказсин;
барча оммавий ахборот воситаларида кенг реклама компаниясини ва тушунтириш ишларини, шунингдек потенциал сотувчилар, харидорлар, биржалар аъзолари ўртасида товарларни биржа савдоларида сотиш ва харид қилиш қоидалари ва афзалликлари бўйича мақсадли семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
брокерлар ва брокерлик идоралари фаолиятини моддий рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда жорий қилсинлар, бунда воситачилик йиғимларининг зарур малака сифатига, брокерлик фаолиятини юритиш тажрибасига эга бўлган брокерларнинг юқори даромад олишини таъминловчи ҳамда биржа савдолари товар айланмасига қараб чекланган миқдорлари белгиланишини назарда тутсинлар;
биржа битишувларидан ундириладиган биржалар воситачилик йиғимлари чекланган миқдорларининг декларация қилинишини таъминласинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг биржа битимларидан ундириладиган воситачилик йиғимлари чекланган миқдорларига декларация тўлдиришда, биржа товарларининг моддий балансларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш юзасидан мониторингни амалга оширадиган Иқтисодиёт вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиладиган «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг юқори ликвидли товарлар турларини сотиш бўйича хизматлари учун 0,075% миқдоридаги воситачилик йиғимлари ҳисобга олинади;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 мартдаги 74-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 12-сон, 132-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги биржалар ва уларнинг аъзолари томонидан воситачилик йиғимларининг чекланган миқдорларига риоя этилишини назорат қилсинлар.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» очиқ акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгашига мустақил равишда биржанинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш ва ходимлар сонини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 апрелдаги ПҚ-1948-сонли қарорига асосан янги таҳрирда қайта тикланган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 15-сон, 199-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси даромад (фойда) солиғи тўлашдан уч йил муддатга истисно тариқасида озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар ягона электрон савдо тизими техника ва технология дастурий комплексини замонавийлаштиришга мақсадли йўналтирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Адлия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 260-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 411-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Улгуржи ва биржа савдосини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 1 майдаги 198-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 24-модда) 8-бандининг тўртинчи хатбошидаги «фоизсиз қайтариш асосида» сўзлари чиқариб ташлансин, «сарфланган маблағлар 5 йил мобайнида қайтарилади» сўзлари «ажратилган маблағлар ҳисобига Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси ҳудудий филиалларининг бинолари Давлат мулки қўмитасига берилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илованинг 2-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)