28.07.2016 йилдаги 504-III-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 28.07.2016 йилдаги 504-III-сон
Кучга кириш санаси
28.07.2016
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4 ва 10-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг ташаббусига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишининг бориши тўғрисида»ги ахборотини эшитди.
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши Комплекс дастурни амалга оширишнинг муҳим босқичи бўлиб, унинг кучга кириши жамият ва давлат қурилишининг турли соҳаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш жараёнларини фаоллаштириш учун ҳуқуқий асос яратди. Депутатлар амалга оширган мониторинг якунлари ушбу Қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан талаб этиладиган бир қатор қонуности норматив ҳужжатлар ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз вақтида қабул қилинганлиги тўғрисида гувоҳлик бермоқда.
амалдаги қонун ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш ва янгитдан қабул қилинган «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида электрон ҳукумат тизимини ва электрон давлат хизматларини жорий этиш жараёнларини тартибга солувчи зарур қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз вақтида ва тўлиқ қабул қилинишини таъминласин;