Олдинги таҳрирга қаранг.
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, корпоратив қимматли қоғозларни сақлаш, ҳисобга олиш ва улар ҳаракатининг ягона тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг ўз фаолиятини тезкор бошқариш ҳуқуқида ва хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар ҳамда бошқа тушумлар ҳисобига амалга оширадиган давлат унитар корхонаси шаклидаги Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб аталади)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Марказий депозитарий хизматлари учун тарифлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлатнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек қимматли қоғозларни бошқариш бўйича давлат ваколат берган шахсларнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш;
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;
агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, инвестиция фондлари томонидан чиқарилган ва уларга тегишли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозларга халқаро кодлар бериш;
депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлаштириш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Марказий депозитарий қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритишга доир вазифаларини бажараётганда инвестиция воситачиларидан мазкур реестрларни шакллантириш учун зарур маълумотларни сўраш ва олишга ҳақли.
Марказий депозитарий қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш функцияларини бажараётганда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш функцияларини бажараётганда:
қимматли қоғозлар эгаларининг белгиланган санадаги ҳолатга кўра шакллантирилган реестрларини сақлаши;
қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларидаги мавжуд ахборотни «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тақдим этиши;
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш функцияларини бажараётганда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий депозитарий ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлигига ҳисобот беради;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июндаги 173-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 340-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий депозитарийнинг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш унинг Уставга мувофиқ кўрсатиладиган депозитар ва бошқа хизматлари учун олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;
Марказий депозитарий фаолиятига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Бош директор ва унинг ўринбосарлари томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
4. Марказий депозитарийнинг ходимлар чекланган сони 98 нафардан иборат бўлган тузилмаси (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 1-иловага мувофиқ, «Вақт» миллий депозитарийси ходимлари сони доирасида тасдиқлансин.
5. «Вақт» миллий депозитарийси акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан 1999 йил 1 январдаги қолдиқ қиймати бўйича 138,0 млн сўм миқдоридаги асосий ва айланма маблағлар кўринишидаги акциядорлик жамияти мол-мулкининг бир қисми, кейинчалик Марказий депозитарийнинг устав фондига улуш сифатида қўшиш учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан сотиб олиниши ҳақидаги таклиф қўллаб-қувватланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Вақт» миллий депозитарийси билан биргаликда кўрсатиб ўтилган битишувни бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда расмийлаштирсин ва ўзаро мажбуриятлар бажарилишини назарда тутган ҳолда бир ой муддатда уни тугалласин.
Белгилансинки, мол-мулкнинг кўрсатиб ўтилган қисми, сарфланган сумма Давлат мулки қўмитаси томонидан кейинчалик уч йилдан ошмайдиган муддатда «Вақт» миллий депозитарийсининг давлатга тегишли акцияларини сотиш ҳисобига республика бюджетига қайтарилган ҳолда, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига сотиб олинади.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг Марказий депозитарий устав фондининг:
«Вақт» миллий депозитарийсининг Давлат мулки қўмитаси томонидан сотиб олинган техникавий ва айланма маблағлар кўринишидаги мол-мулки;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан институционал қайта ўзгартиришлар бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзи бўйича қолган маблағлар ҳисобига сотиб олинадиган 97 минг АҚШ доллари миқдоридаги дастурий маблағлар ҳисобига шакллантирилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
акциядорлик жамиятларига улар томонидан корпоратив хатти-ҳаракатларни амалга оширишда ҳамда қимматли қоғозлар эмиссиясини тайёрлашда маслаҳат хизматлари кўрсатишга;
олдиндан ҳақ ундирмасдан амалда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ олган ҳолда депозитар хизматлар кўрсатишга рухсат берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасидан унинг ихтиёрида қоладиган маблағларнинг бир қисмини Марказий депозитарийнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтиришга рухсат берилсин.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июндаги 173-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 340-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги Давлат марказий депозитарийси Уставини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда тасдиқласинлар.
9. Марказий депозитарий ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари билан унга юкланган вазифаларга мувофиқ уч ой муддатда ташкил этсин. Амалга оширилган ишлар тўғрисида шу йил август ойида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Белгилансинки, юридик ва жисмоний шахсларнинг «Депо» ҳисобварақлари хизмат кўрсатиш учун бошқа депозитарийларга ўтказилгунга қадар бўлган даврда ушбу ҳисобварақларни юритиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича «Вақт» миллий депозитарийсининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини Марказий депозитарий ўзига расмийлаштириши мумкин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Марказий депозитарий билан биргаликда уч ой муддатда:
депозитар ҳисобга олиш, сақлаш ва депозитарийларнинг ҳисобот бериши қоидаларига риоя қилган ҳолда технологиялар, дастурий таъминлашнинг зарур даражасига эга бўлган иккинчи босқич депозитарийлари шакллантирилишини;
биржа ва биржадан ташқари савдолар қатнашчиларининг депозитар, клиринг ва савдо тизимлари ўзаро муносабатларининг амалдаги технологияси ва схемаси бўйича ўзаро ҳамкорлигини таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда «Вақт» миллий депозитарийсида ва унинг филиалларида сақланаётган ва ҳисобга олинган қимматли қоғозларни хатлаш бўйича комиссия ташкил этсин ҳамда уларни Марказий депозитарийга ўтказиш тартибини тасдиқласин.
12. «Вақт» миллий депозитарийси, унинг технологиялари, дастурий таъминоти ва иқтисодий нормативлари Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирилган ҳолда, иккинчи босқич депозитарийга айлантирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Марказий депозитарийни белгиланган тартибда зарур телефон ва коммуникатив алоқа билан, шу жумладан учта Ҳукумат алоқаси телефони билан таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва уларга ўзгартиришлар, тўлдиришлар киритилсин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент» республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қийматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 15 июндаги 221-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 6-сон, 21-модда) 6-бандининг биринчи хатбоши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлимнинг 1—3-бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 майдаги 195-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган «Ўзбекистон фонд бозорини халқаро сармоя бозорига интеграциялаш бўйича босқичма-босқич ҳаракат қилиш режаси»да:
I босқич учинчи бандининг учинчи ва тўртинчи устунларидаги, II босқич тўртинчи бандининг тўртинчи устунидаги «Вақт» миллий депозитарийсига кўрсатмалар Марказий депозитарийга кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 15 сентябрдаги 395-сон қарорида:
қарорга 1-иловадаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши таркибига:
қарорга 2-илова — «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши тўғрисида низом»нинг 8-бандидаги «7» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган 2-илова «Инвестиция фондлари тўғрисида низом»нинг 51-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорига 3-илова билан тасдиқланган «Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисида низом»нинг 27, 29, 36-бандларидаги «Вақт» миллий депозитарийсига кўрсатмалар Марказий депозитарийга кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 29 январдаги 54-ф-сон фармойишига 3-илова 9-бандининг «б» кичик бандидаги «Вақт» миллий депозитарийси ва унинг филиалларига» сўзлари «Марказий депозитарийга» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 15 июндаги 221-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 6-сон, 21-модда)га 1-илова 9 ва 10-бандларидаги Миллий депозитарийга кўрсатмалар Марказий депозитарийга кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.