Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштирадиган корхона ва ташкилотлар РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Конуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 22-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш ҳамда ишга жойлашишга муҳтож, иш билан таъминланмаган аҳолини жумладан, касбга эга бўлмаган ёшларни, ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993 й 59-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига асосан туманда 2016 йил давомида хақ тўланадиган жамоат ишлари иловада кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилотларда амалга оширилиши тасдиқлансин.
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомнинг 23-бандига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;

Т/р

Иш турлари ва мазмуни

Корхона ва ташкилотлар

1.

Маҳалла ва қишлоқ йиғинлари ҳудудлари ва дам олиш масканлари, корхоналарда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш

Туман ободонлаштириш бошқармаси

2.

Ижтимоий таъминот соҳасидаги ишлар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш ишлариТуман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

3.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ишлар касалхоналар ва бошқа тиббий муассасалардан беморларга қараш ишлариТуман тиббиёт бирлашмаси

4.

Халқ таълими тизимидаги ишлар, умумтаълим муассасалар ўқитувчиларига хизмат кўрсатиш ишлариТуман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлашга ва ташкил этиш бўлими, Арнасой Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

5.

Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари (мева сабзавот маҳсулотларини йиғиштириш, пахта териш, ўташ, озуқа тайёрлаш, мол боқиш, бошқалар агросаноат комплексидаги мавсумий ишлар,пахтани чопиқ қилиш ва терим ишлари бошқа мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиштириш ишлариАрнасой туман Сув истеъмолчилари уюшмаси, фермер ҳўжаликлари

6.

Мавжуд техникаларни таъмирлаш ишларига ёрдам беришАгротехсервис МЧЖ

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази