20.05.1999 йилдаги 258-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 21.07.2006
Ҳужжат 20.05.1999 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларида назарда тутилган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирларини фаол амалга оширишга:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва «1999-2000 йилларда хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва давлат мулкини сотишдан давлат бюджетига маблағлар тушишини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларини бажариш бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ишлар қониқарсиз деб ҳисоблансин.
3. Акцияларнинг бир қисмини якка тартибдаги лойиҳалар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорининг 1-иловасига мувофиқ хорижий инвесторларга сотиш бўйича белгиланган топшириқлар сўзсиз бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раҳбарларига, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, шунингдек мазкур иловада кўрсатилган корхоналар, бирлашмалар ва банкларнинг тегишли раҳбарларига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларида назарда тутилган объектларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришга оид масалаларни ҳал этиш тезкорлигини ошириш учун тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссиясига қуйидагилар бўйича қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар берилсин:
5. Давлат мулки қўмитаси раҳбариятига Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларининг, айниқса хусусийлаштириш жараёнига хорижий сармояни жалб этишга доир қисмининг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий ишларнинг сустлиги кўрсатиб ўтилсин.
1999 йил I ярим йиллик якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларининг бажарилиши кўриб чиқилсин, тегишли вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, компаниялар ва бирлашмалар раҳбарлари фаолиятига қатъий баҳо берилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибининг 3-бандини ўзгартирган ҳолда, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлар, алоҳида тартибда тақсимланадиган хорижий валютадаги тушумлардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ҳар ойда қуйидаги нисбатда тақсимланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.