20.06.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2182-2
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 20.06.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2182-2
Кучга кириш санаси
27.06.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2017
Ҳужжат 27.02.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги, 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
а) иккинчи хатбошидаги «бўйича 2010 йил учун тасдиқланган штатлар жадвалларида кўзда тутилган ходимлар сони доирасида, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сонига риоя қилган ҳолда» деган сўзлар «ҳисобидан» деган сўз билан алмаштирилсин;
б) тўртинчи хатбошидаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» деган сўзлар «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2 — 4, 16, 52 ва 54-бандлардаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» деган сўзлар «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидан «стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
14-банддан «стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
55-банддаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг» деган сўзлар «Меҳнат вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.