Ушбу Қонуннинг мақсади давлат кадастрларини юритиш, кадастрга доир ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда у давлат кадастри юритиладиган табиий, хўжалик объекти ёки бошқа объект муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади.
Давлат кадастрларининг ягона тизими Ўзбекистон Республикаси ва унинг айрим ҳудудлари табиий-иқтисодий салоҳиятининг ягона умумдавлат ҳисоб-китоби юритилишини, баҳоланишини таъминлашга мўлжалланган кўп мақсадли ахборот тизими тарзида яратилади.
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиладиган давлат кадастрларининг ахборотини тақдим этиш тартиби давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 258-сон «Ўзбекистон Республикаси конлари, фойдали қазилмалари нишоналари ва техноген ҳосилаларининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси конлари, фойдали қазилмалари ва техноген тузилмаларининг келиб чиқиши бўйича давлат кадастрини юритиш тўғрисида Вақтинчалик йўриқнома (рўйхат рақами 531, 12.11.1998 й.)га қаранг.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сон «Ўзбекистон Республикасининг давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига қаранг.
LexUZ шарҳи
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модданинг биринчи қисми еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 мартдаги 104-сон «Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
(5-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
LexUZ шарҳи
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарори билан тасдиқланган Гидротехника иншоотларининг кадастрини юритиш тартибига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модданинг биринчи қисми ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
(5-модданинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастрлари ягона тизимига қонун билан белгиланадиган бошқа давлат кадастрлари ҳам кириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер, фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген ҳосилалар, сувлар, ўрмонлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари, бинолар ва иншоотлар, геодезия пунктлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, транспорт ва муҳандислик коммуникациялари давлат кадастрларининг объектлари ҳисобланади.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
кадастр объектларининг ҳар бир тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини тўла қамраб олиш;
Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли орган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
давлат кадастрларининг ягона давлат сиёсатини амалга оширади, уларни такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини белгилайди, молиялаштириш ва инвестиция масалаларини ҳал қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастрга доир ахборотни фойдаланувчиларга тақдим этиш тартибини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларни тегишли давлат кадастрларини юритиш учун зарур бўлган картография материаллари билан белгиланган тартибда таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари
давлат ер кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ишларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастрларини юритиш тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кадастр объектларининг мулкдорлари ҳамда кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисида, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар ҳақида ахборот тақдим этишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастрларини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Давлат кадастрларини юритиш тартиби давлат кадастрининг ҳар бир тури учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан тартибга солинган. Мазкур Қонуннинг 5-моддасига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастрлари юритилишини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(12-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк ҳисобланган кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда тасдиқланишининг юридик ҳужжатидир.
Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни давлат реестрларига киритиш йўли билан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Кўчмас мулк ҳисобланган кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр объектларининг барча мулкдорлари ва кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари учун мажбурийдир.
(13-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк бўлган кадастр объектларига доир ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар кўчмас мулк объекти бўйича битимни инсофли равишда тузган тарафлар Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги нотўғри ахборот оқибатида кўрган зарарлар учун жавобгар бўлади. Зарарнинг ўрни суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида қопланиши лозим.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кадастр объектларини ҳисобга олиш вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг тегишли бўлинмалари томонидан кадастр объектларининг чегаралари доирасида, шунингдек аҳоли пунктлари, туманлар, минтақалар, табиий ва иқтисодий тегралар ҳамда бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича уларнинг амалдаги ҳолати ва улардан фойдаланилишига кўра олиб борилади.
(14-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кадастр объектларини сифат жиҳатидан баҳолаш уларнинг табиий ва жисмоний тавсифлари асосида амалга оширилади.
Кадастр объектларини қиймат жиҳатидан баҳолаш уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кадастр объектига бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар, объектнинг кадастр йиғмажилди, кадастр харитаси (плани), кадастр китоби, кадастр объектларининг ҳолати ҳақидаги ҳисобот кадастр ҳужжатларининг асосий турларидир.
Кадастр йиғмажилди кадастр объектига бўлган ҳуқуқни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўладиган кадастр объектини кадастр суратига олиш, техник инвентаризация қилиш ва паспортлаштиришнинг, махсус текшириш ва изланишларнинг, сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотларидан иборат бўлади.
Кадастр харитаси (плани) кадастр объектлари жойлашган ерни, уларнинг чегаралари, муҳофаза тегралари, баҳолаш, миқдор ва сифат тавсифларини акс эттирувчи график чизма ҳужжати бўлиб, у қоғозда, магнит ва бошқа воситаларда тузилади.
Кадастр китоби кадастр объектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишнинг асосий ҳужжати ҳисобланиб, у кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор ҳамда сифат жиҳатдан тавсифлари ва баҳоси ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлади.
Кадастр объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисобот давлат кадастрининг ҳар бир тури бўйича белгиланган тартибда тузилади ҳамда кадастр объектларининг алоҳида ҳудудлар ва бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича миқдор ва сифат ҳолати, баҳоси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Давлат кадастрларига доир ахборот давлат ҳокимияти органларига бепул, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга эса белгиланган тартибда ҳақ эвазига тақдим этилади.
Давлат сири ҳисобланган давлат кадастрларига доир ахборотдан фойдаланиш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.