Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 58-сонли «Тадбиркорлик субъектларининг фуқаро авиацияси соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 20 майдаги 77-Н-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«14. Фуқаро ҳаво кемаларини Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрида рўйхатга олиш ҳамда уларнинг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 58-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
15. Фуқаро ҳаво кемасини Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрида рўйхатга олиш пайтида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 58-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ҳаво кемасига шу ҳаво кемасида қайд этиладиган рўйхат белгиси ва давлат таниш белгиси берилади.».
«20. Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 58-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилади.».
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан келишилган.