Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисларида 2011 йилда кўриб чиқиш учун тавсия этилаётган масалалар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисларида 2011 йилда кўриб чиқиш учун тавсия этилаётган масалалар тасдиқлансин (илова қилинади).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 30 декабрь,
148-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисларида 2011 йилда кўриб чиқиш учун тавсия этилаётган
МАСАЛАЛАР
Йилнинг биринчи чораги
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг таълим муассасаларининг аҳолида, энг аввало ёшларда юксак ҳуқуқий маданиятни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишини шакллантириш, фуқароларнинг қонунга итоаткорлик туйғусини таъминлаш борасидаги фаолияти ҳақидаги ахбороти тўғрисида (Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 2.3.2-бандига мувофиқ).

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

Йилнинг иккинчи чораги
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

Йилнинг учинчи чораги
Халқ депутатлари Андижон ва Самарқанд вилоят Кенгашларининг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда ҳокимият вакиллик органларининг ролини оширишдаги иштироки тўғрисидаги масалани ўрганиш. Якунларини Сенат Кенгашининг сайёр мажлисида халқ депутатлари Андижон ва Самарқанд вилоят Кенгашлари билан биргаликдаги муҳокама қилиш (Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 1.1.4-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1. ва 1.2-бандларига мувофиқ).

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2010 йил ва 2011 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

Йилнинг тўртинчи чораги
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2011 йилдаги фаолияти тўғрисида.

Қўмита раислари, Сенат Девони

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2012 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти режаси ҳақида.

Қўмита раислари, Сенат Девони

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2012 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси тўғрисида.

Қўмита раислари, Сенат Девони

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2012 йилга мўлжалланган иш режаси тўғрисида.

Комиссия раиси, Сенат Девони

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисларида 2012 йилда кўриб чиқиш учун тавсия этилаётган масалалар тўғрисида.

Сенат Раҳбарияти

Изоҳлар: ушбу масалаларга заруратга қараб айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастури — Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзусидаги маърузасининг асосий қоидалари ва хулосаларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 3 декабрдаги 116-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастури — Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 — 2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги 30-II-сонли қарори билан тасдиқланган).

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 12-сон, 545-модда)