Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2011 йилга мўлжалланган иш режаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2011 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқлансин (илова қилинади).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 30 декабрь,
147-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2011 йилга мўлжалланган
ИШ РЕЖАСИ
I. Назорат фаолияти
Халқ депутатлари Сурхондарё ва Фарғона вилоят Кенгашларининг 2010 йилдаги фаолияти тўғрисида (2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.2. ва 2.2-бандларига мувофиқ).

Йилнинг биринчи ярми

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги 624-I-сонли қарорини бажаришнинг бориши ҳақида»ги 709-I-сонли қарорининг ижросини ўрганиш ва муҳокама қилиш (Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 2.1. ва 2.2-бандларига мувофиқ).

Йилнинг иккинчи ярми

II. Тадбирлар
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мажлисларида, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари сессияларида давлат бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузасини муҳокама қилишни ташкил этиш (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 1.1.1-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ).

Йилнинг биринчи чораги

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда қуйи турувчи прокурорларнинг қонунийликнинг ва жиноятчиликка қарши курашнинг аҳволи тўғрисидаги ахбороти тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида тингланишини ташкил этиш ва якунларини Комиссия мажлисида муҳокама қилиш (Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда, Сенат Комиссиясининг 2010 йил 20 майдаги иш режасининг I.5-бандига мувофиқ).

Йилнинг биринчи чораги

Маҳаллий ҳокимият вакиллик органларининг депутатлари учун давлат бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» номли маърузасида илгари сурилган қоида ва хулосаларни тушунтиришга бағишланган минтақавий ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ўтказиш (Давлат ва жамият қурилиши академияси билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 1.1.1-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ, 2010 йил 29 октябрдаги ОАВда ёритиш дастурининг 2-бандини ҳисобга олган ҳолда).

Йилнинг биринчи чораги

Ижтимоий шерикчиликнинг турли шаклларини, маҳаллий ҳокимият органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари юзасидан давра суҳбати ўтказиш (Сенатнинг 2010 йил 7 майдаги Ҳаракат дастурининг 3.1.3-бандига мувофиқ).

Йилнинг иккинчи чораги

Андижон ва Бухоро вилоятларида амалдаги қонунларда назарда тутилган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш вазифаларининг маҳаллалар томонидан амалга оширилиши юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, «Маҳалла» жамғармаси, бошқа жамоат бирлашмалари вакилларини жалб қилган ҳолда сайёр семинарлар ўтказиш (Давлат ва жамият қурилиши академияси билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 5.1.1-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ).

Йилнинг учинчи чораги

«Барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашда ҳокимият вакиллик органларининг роли» ҳокимият вакиллик органларининг услубий қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш ҳамда уни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатларига етказиб бериш (Давлат ва жамият қурилиши академияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан биргаликда, Сенат Комиссиясининг 2010 йил 20 майдаги иш режасининг III. 4-бандига мувофиқ).

Йилнинг учинчи чораги

Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини рўёбга чиқаришда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг роли ва ўрни тўғрисида минтақавий ўқув семинарларини ўтказиш (2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурига қўшимчанинг 2.4-бандига мувофиқ).

Йилнинг учинчи чораги

Сенат Комиссиясининг давлат бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» номли маърузасида белгилаб берилган вазифаларни рўёбга чиқаришга қаратилган фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказиш (Сенат қўмиталари ва Сенатнинг матбуот хизмати билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 1.1.2-бандига, 2010 йил 29 октябрдаги ОАВда ёритиш дастурнинг 14-бандига мувофиқ).

Йилнинг тўртинчи чораги

Изоҳлар: ушбу режага заруратга қараб айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Сенатнинг 2010 йил 7 майдаги Ҳаракат дастури — Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2010 йил 26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги, 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маърузаларининг асосий қоида ва хулосаларини рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 7 майдаги 42-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастури — Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузасининг асосий қоидалари ва хулосаларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 3 декабрдаги 116-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастури — Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 – 2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги 30-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
Сенат комиссиясининг 2010 йил 20 майдаги иш режаси — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 — 2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича 2010 йил учун иш режаси тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 20 майдаги 66-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
2010 йил 29 октябрдаги ОАВда ёритиш дастури — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари ва сенаторларнинг парламент назоратини амалга ошириш борасидаги фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг 2010-2011 йилларга мўлжалланган дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 29 октябрдаги 105-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурига қўшимча — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги 624-I-сонли қарорининг ижро этилиши ҳақида»ги 709-I-сонли қарорининг 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 — 2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурига тавсия этилаётган қўшимчалар (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 29 октябрдаги 104-II-сонли қарори билан тасдиқланган).

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 12-сон, 544-модда)