Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Сенатнинг 2010 йил 7 майдаги Ҳаракат дастури — Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2010 йил 26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги, 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маърузаларининг асосий қоида ва хулосаларини рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 7 майдаги 42-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастури — Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузасининг асосий қоидалари ва хулосаларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 3 декабрдаги 116-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастури — Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 – 2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги 30-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
Сенат комиссиясининг 2010 йил 20 майдаги иш режаси — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 — 2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича 2010 йил учун иш режаси тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 20 майдаги 66-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
2010 йил 29 октябрдаги ОАВда ёритиш дастури — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари ва сенаторларнинг парламент назоратини амалга ошириш борасидаги фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг 2010-2011 йилларга мўлжалланган дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 29 октябрдаги 105-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурига қўшимча — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги 624-I-сонли қарорининг ижро этилиши ҳақида»ги 709-I-сонли қарорининг 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 — 2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурига тавсия этилаётган қўшимчалар (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 29 октябрдаги 104-II-сонли қарори билан тасдиқланган).

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази