Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2011 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2011 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси тасдиқлансин (илова қилинади).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 30 декабрь,
146-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2011 йилга мўлжалланган тадбирлар
РЕЖАСИ
Йилнинг биринчи чораги
«Кичик ва оилавий бизнесни ҳамда инновацияларни рағбатлантириш йўллари» мавзуида семинарлар (Бухоро ва Тошкент вилоятларида, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ).

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

«Суд мустақиллигини таъминлаш ва жиноят процессида ўзаро тортишув принципини кучайтириш масалалари» мавзуида давра суҳбати (Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 2.1.1-бандига мувофиқ).

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

«Аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари» мавзуида семинар.

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

«Умумжаҳон маданий ва табиий бойликларини сақлаш тўғрисидаги ЮНЕСКО конвенцияси (Париж, 1972 йил 23 ноябрь) ва ушбу соҳа учун кадрларни тайёрлаш масалалари» мавзуида илмий-амалий конференция.

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида ошкораликни таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг роли» мавзуида давра суҳбати (Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси ва Сенатнинг матбуот хизмати билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 3.1.2-бандига мувофиқ).

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

«Экологик таълим ва аҳоли билимини ошириш тизими: амалиёт ва самара» мавзуида конференция.

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

Йилнинг иккинчи чораги
Наманган ва Фарғона вилоятларида «Кредит бюролари фаолияти ва кредит ахбороти алмашуви тўғрисида»ги, «Гаров реестри тўғрисида»ги, «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги, «Инновациялар ва иқтисодиётни модернизация қилиш тўғрисида»ги қонун ҳужжатларини қабул қилиш ва амалга ошириш соҳасидаги халқаро тажриба: ижобий жиҳатлар ва миллий қонунчилигимизни уйғунлаштириш масалалари» мавзуида давра суҳбатлари (Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 6.1.5-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурига қўшимчанинг 2.5-бандига мувофиқ).

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

«Хабеас корпус» институтининг қўлланиш доирасини кенгайтириш» мавзуида конференция (Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 2.1.1-бандига мувофиқ).

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

«Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг фуқароларни ҳарбий хизматга тайёрлашдаги ўзаро ҳамкорлиги: амалиёт ва истиқбол» мавзуида давра суҳбати (Сенатнинг 2010 йил 7 майдаги Ҳаракат дастурининг 3.1.3-бандига мувофиқ).

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

«Ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб боришда адлия органларининг роли. Халқаро тажриба ва амалиёт» мавзуида давра суҳбати (Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 2.2.1-бандига мувофиқ).

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси

«Аҳолининг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш — фуқаролик жамияти ривожининг муҳим омили» мавзуида конференция (Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 2.3.1-бандига мувофиқ).

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

«Фермер хўжаликларининг самарадорлигини ошириш ва ерларни мақбуллаштириш масалалари» мавзуида семинар (Қашқадарё вилоятида, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ).

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

Йилнинг учинчи чораги
«Хусусий мулкни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари» мавзуида давра суҳбати (Қорақалпоғистон Республикасида, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 6.1.1-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ).

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

«Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари» мавзуида давра суҳбати (Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 2.1.1-бандига мувофиқ).

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш: муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари» мавзуида конференция.

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

«Хоразм вилоятида халқаро туризм инфратузилмасини такомиллаштириш йўллари» мавзуида семинар («Ўзбектуризм» миллий компанияси билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ).

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси

«Соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир ва ижтимоий йўналишдаги бошқа давлат дастурларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокининг ўзига хос жиҳатлари» мавзуида семинар (Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 5.2.1-бандига мувофиқ).

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

«Оролбўйи минтақасининг бугуни ва келажаги: муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари» мавзуида давра суҳбати (Қорақалпоғистон Республикасида, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ).

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

Йилнинг тўртинчи чораги
«Молия-банк соҳасига хусусий капитални жалб қилиш чоралари ва йўллари: қонунчилик ва амалиёт» мавзуида илмий-амалий конференция.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

«Маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига сайлов ўтказиш амалиётини демократлаштириш» мавзуида семинар (Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 4.1.1-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ).

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

«Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда қонунийликка риоя этиш — инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолати» мавзуида семинар (Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 2.1.1-бандига мувофиқ).

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари халқаро бозорга чиқишининг ҳуқуқий ва институционал муаммолари» мавзуида давра суҳбати (Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда).

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси

«Аҳоли бандлигини таъминлаш — давлат сиёсатининг устувор йўналиши» мавзуида давра суҳбати (Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 6.1.7-бандига мувофиқ).

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

«Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш: муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари» мавзуида давра суҳбати (Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 6.1.1-бандига мувофиқ).

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

Изоҳлар: ушбу режага заруратга қараб айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Сенатнинг 2010 йил 7 майдаги Ҳаракат дастури — Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2010 йил 26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги, 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маърузаларининг асосий қоида ва хулосаларини рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 7 майдаги 42-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастури — Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузасининг асосий қоидалари ва хулосаларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 3 декабрдаги 116-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастури — Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 — 2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги 30-II-сонли қарори билан тасдиқланган).

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 12-сон, 543-модда)