Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2011 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти режаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2011 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти режаси тасдиқлансин (илова қилинади).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 30 декабрь,
145-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2011 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти
РЕЖАСИ
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.

Келиб тушишига қараб

Назорат фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2010 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.

Йилнинг биринчи ярми

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2010 йил юзасидан ҳисоботи.

Йилнинг биринчи ярми

Жиззах ва Навоий вилоятларида ҳокимиятнинг вакиллик органлари томонидан кичик бизнесни, хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш соҳасидаги қонунларнинг, энг муҳим давлат дастурларининг ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (Сенатнинг 2010 йил 7 майдаги Ҳаракат дастурининг 2.2.2-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.2-бандига мувофиқ).

Йилнинг биринчи ярми

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси тизимида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 6.1.2-бандига мувофиқ).

Йилнинг биринчи ярми

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қашқадарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 6.1.4-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1. ва 1.2-бандларига мувофиқ).

Йилнинг биринчи ярми

Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури сўзсиз бажарилишида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъулияти тўғрисидаги масала юзасидан халқ депутатлари Жиззах ва Сирдарё вилоят Кенгашлари билан қўшма сайёр мажлислар ўтказиш (Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 6.1.6-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1. ва 1.2-бандларига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурига қўшимчанинг 2.3-бандига мувофиқ).

Йилнинг биринчи ярми

«Жамоат фондлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сурхондарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 5.2.2-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.2-бандига мувофиқ).

Йилнинг иккинчи ярми

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги Давлат бюджети юзасидан хулосалар ва таклифлар тайёрлаш.

Йилнинг иккинчи ярми

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.

Келиб тушишига қараб

Назорат фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2010 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.

Йилнинг биринчи ярми

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йилда давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида.

Йилнинг биринчи ярми

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2010 йилдаги фаолияти тўғрисида.

Йилнинг биринчи ярми

«Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Бухоро вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 5.2.2-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.2-бандига мувофиқ).

Йилнинг биринчи ярми

«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент шаҳрида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 2.1.2-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.2-бандига мувофиқ).

Йилнинг иккинчи ярми

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.

Келиб тушишига қараб

Назорат фаолияти
«Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Самарқанд вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1. ва 1.2-бандларига мувофиқ).

Йилнинг биринчи ярми

«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Андижон вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1. ва 1.2-бандларига мувофиқ).

Йилнинг иккинчи ярми

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.

Келиб тушишига қараб

Назорат фаолияти
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида кўзда тутилган мажбуриятлар Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва муассасалари томонидан ижро этилишининг бориши ҳақида (Ўзбекистон Республикаси адлия ва ташқи ишлар вазирликлари билан биргаликда).

Йилнинг биринчи ярми

Фарғона вилояти халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияни (Нью-Йорк, 1979 йил 18 декабрь) бажариш борасидаги иши ҳақида (2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1. ва 1.2-бандларига мувофиқ).

Йилнинг иккинчи ярми

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.

Келиб тушишига қараб

Назорат фаолияти
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси ва халқ депутатлари Қашқадарё ҳамда Фарғона вилоят Кенгашлари билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 7 майдаги Ҳаракат дастурининг 5.1.1-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1. ва 1.2-бандларига мувофиқ).

Йилнинг биринчи ярми

«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, соғлиқни сақлаш, экология соҳасидаги давлат дастурларининг Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 7 майдаги Ҳаракат дастурининг 2.2.4-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.2-бандига мувофиқ).

Йилнинг биринчи ярми

2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш масаласи бўйича Сенат қўмитасининг халқ депутатлари Андижон ва Тошкент вилоят Кенгашлари билан қўшма сайёр мажлисларини ўтказиш (халқ депутатлари Андижон ва Тошкент вилоят Кенгашлари билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 6.1.7-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1. ва 1.2-бандларига мувофиқ).

Йилнинг иккинчи ярми

«Ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 5.2.2-бандига, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.2-бандига мувофиқ).

Йилнинг иккинчи ярми

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.

Келиб тушишига қараб

Назорат фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2010 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.

Йилнинг биринчи ярми

«Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1. ва 1.2-бандларига мувофиқ).

Йилнинг биринчи ярми

Наманган вилоятининг қишлоқ жойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1. ва 1.2-бандларига мувофиқ).

Йилнинг иккинчи ярми

Изоҳлар: ушбу режага заруратга қараб айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Сенатнинг 2010 йил 7 майдаги Ҳаракат дастури — Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2010 йил 26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги, 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маърузаларининг асосий қоида ва хулосаларини рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 7 майдаги 42-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастури — Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузасининг асосий қоидалари ва хулосаларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 3 декабрдаги 116-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастури — Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 — 2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги 30-II-сонли қарори билан тасдиқланган).

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 12-сон, 542-модда)