Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади), унинг органлари ҳамда Сенат аъзоларининг фаолиятини ташкилий, ахборот ва моддий-техника жиҳатидан таъминлашни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Девони (бундан буён матнда Сенат Девони деб юритилади) амалга оширади.
2. Сенат Девони ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Сенатнинг ва Сенат Кенгашининг қарорларига, Сенат Раисининг фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Қонунчилик палатаси томонидан киритилган қонунларни кўриб чиқиш учун Сенатнинг қайси қўмиталари масъул бўлса, шу қўмиталар топшириғига биноан мазкур қонунларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва бошқа қонунларига, шунингдек юридик техника талабларига қанчалик мувофиқ эканлигини таҳлил қилади, мазкур ҳужжатларнинг сифатини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази