27.04.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2516-2
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи, 27.04.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2516-2
Кучга кириш санаси
02.05.2016
Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги, «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон «Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2013 йил 19 апрелдаги 108-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ва 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, аккредитация қилиш, назорат йўсинидаги текширув, сертификатлаштириш, хорижий мамлакатларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синовлар протоколларини эътироф этиш бўйича ишлар ва хизматлар учун тўловларни, шунингдек мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловларни тўлаш тартибини белгилайди.».
2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5. 17-банд «муҳр билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.