Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 2 мартдаги ПФ-2815-сон Фармонини бажариш юзасидан ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг бошқарув тизимини такомиллаштириш, темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, тармоқ корхоналарини ривожлантириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш учун инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 августдаги 366-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 31-сон, 353-модда)
2. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси 2001 йил 1 сентябргача «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг юк ва йўловчилар ташиш бўйича ҳудудий дирекциялари ҳамда Оролбўйи бўлимини белгиланган тартибда тугатиш ва уларнинг негизида 1-иловада назарда тутилган функционал таркибий бўлинмалар ва корхоналар ташкил этишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.
3. Темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларини монополиядан ва давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда акциялаштириш масалалари бўйича махсус комиссия (Султонов), Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
асосий фондларнинг 2001 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қайта баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда 2-иловага мувофиқ корхоналар, ташкилотлар ва таркибий бўлинмаларнинг мол-мулки қиймати ҳисобига 2001 йил 1 июнгача «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг устав фондини шакллантирсинлар. Компаниянинг акциялари эмиссияси проспекти белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши таъминлансин;
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда 3-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни босқичма-босқич очиқ акциядорлик жамиятларига айлантириш чора-тадбирларини амалга оширсинлар;
4-иловага* мувофиқ хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлатга тегишли улушларни тўлиқ сотсинлар, шу жумладан хусусий мулк сифатида сотсинлар;
5-иловага* мувофиқ халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ташкилотлар ҳамда ижтимоий инфратузилма объектлари 2001-2002 йилларда юз фоиз хусусийлаштирилишини, шу жумладан хусусий мулк сифатида сотилишини таъминласинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 61-модда)
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини очиқ акциядорлик жамиятига айлантириш жараёнида чиқарилган акциялар давлат мулки ҳисобланади ва сотилмайди ёки бошқача тарзда ўзгага берилмайди, гаровга қўйилиши мумкин эмас, шунингдек иккиламчи қимматли қоғозлар чиқаришни таъминлашга хизмат қилиши мумкин эмас;
мазкур қарорга мувофиқ ташкил этиладиган Ягона диспетчерлик маркази, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг йўллардан фойдаланиш ва уларни сақлаш, энергия билан таъминлаш, сигнализация ва алоқа тизимлари, ташиш ҳужжатларини қайта ишлаш, локомотив хўжалиги, ҳалокат-тиклаш ишлари бўйича функционал таркибий бўлинмалари хусусийлаштирилмайди;
юк ва йўловчилар ташувчи, шунингдек юк жўнатувчилар ва йўловчиларга транспорт-экспедиторлик ва сервис хизматлари кўрсатувчи корхоналар, вокзалларга хизмат кўрсатувчи сервис компаниялари, умумий овқатланиш, туризм, чипталарни уйга етказиб бериш хизматлари кўрсатувчи ва бошқа хизматлар бўйича компаниялар турли ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этилиши мумкин ва улар рақобат асосида фаолият кўрсатадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзтемирйўлйўловчи»нинг даромадларига «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясида марказлаштирилган тартибда даромад (фойда) солиғи ва қўшилган қиймат солиғи солинади. Кўрсатиб ўтилган норма, шунингдек ишлаб чиқариш корхоналари учун белгиланган тўлов ставкалари қўлланилган ҳолда, Республика йўл жамғармасига ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибига ҳам жорий этилади.
(4-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 августдаги 366-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 31-сон, 353-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси объектларини хусусийлаштиришдан олинган маблағларни (қонун ҳужжатларига мувофиқ корхоналар ихтиёрида қолдириладиган маблағлардан ташқари) темир йўл транспорти корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш дастурини амалга оширишда мақсадли фойдаланиш учун қайтармаслик асосида истисно тариқасида «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясига йўналтирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-иловага мувофиқ таркибда 12 кишидан иборат бўлган Компания кенгаши «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг юқори бошқарув органи ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати бир ҳафта муддатда Компания кенгашининг шахсий таркибига доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 августдаги 366-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 31-сон, 353-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раис ва унинг 4 нафар ўринбосаридан, шу жумладан 1 нафар бош менежер-бош муҳандисдан ва раиснинг 1 нафар биринчи ўринбосаридан иборат бўлади. Раис ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 августдаги 366-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 31-сон, 353-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2002 йил 1 январгача белгиланган тартибда:
уй-жой фонди ва коммунал соҳанинг муҳандислик коммуникациялари улар жойлашган жойда қабул қилиб олиш-топшириш далолатномалари асосида ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмалари балансларига;
7-иловага* мувофиқ объектлар вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ихтиёрига берилишини таъминласин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 ноябрдаги 551-сон қарорининг 3-банди, 4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 ноябрдаги 378-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 ноябрдаги 378-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Кейинги таҳрирга қаранг.