Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. 1-банддаги «танлов» деган сўз «очиқ танлов» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 5-банддаги «комиссия» деган сўз «ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 9-10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Туман ҳокими ариза келиб тушган куниёқ аризани туман фермерлари кенгашига юборади. Туман фермерлари кенгаши икки кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради. Туман фермерлари кенгашининг хулосаси аризалар билан биргаликда ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга юборилади. Агар комиссияга юборилган ариза ва ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, комиссия ариза берган шахсга комиссияга ариза келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай камчиликларни аниқ кўрсатган ҳолда асослантирилган ёзма хабар беради. Комиссия котиби талабгорга танловда юқори балл олиши учун имкон берадиган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради. Комиссия котиби танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш кунигача талабгорнинг баҳоланадиган имкониятларини асослантирувчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим қилинишини, уларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлашга кўмаклашиши лозим.
4. 38-банддаги «Ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия» деган сўзлар «Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази