Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси энергетикасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш тўғрисида» 2001 йил 22 февралдаги ПФ-2812-сон Фармонини бажариш ҳамда энергетика тармоғи корхоналарини монополиядан чиқариш, хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада ривожлантириш, электр энергетикаси тизимида бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш, электр энергетикаси ва кўмир саноати корхоналарини ривожлантириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш учун инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июндаги 290-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 288-модда)
«Ўзбекэнерго» ДАК бошқаруви раисига зарурат бўлганда унинг ижро этувчи аппарати тузилмасига белгиланган штатдаги ходимлар сони доирасида ўзгартириш киритишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Ўзбекэнерго» ДАК 2001 йил 1 июлгача тармоқни монополиядан чиқариш ва электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, сотиш соҳасида шуъба корхоналар ташкил этиш, шунингдек умумтармоқ функцияларини бажариш ҳамда ўз тузилмасини 1-иловага мувофиқлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширсин.
3. Энергетика корхоналарини монополиядан чиқариш, давлат тасарруфидан чиқариш ва акциялаштириш масалалари бўйича махсус комиссия (Атаев), Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
2001 йил 1 майгача «Ўзбекэнерго» ДАК устав жамғармасини, асосий фондларни 2001 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қайта баҳолаб чиқишни ҳисобга олган ҳолда, 3-иловага* мувофиқ корхоналар, ташкилотлар ва таркибий бўлинмалар мулклари қиймати ҳисобига шакллантирсинлар. «Ўзбекэнерго» ДАКни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва унинг акциялари эмиссияси проспектини рўйхатдан ўтказиш таъминлансин;
«Ўзбекэнерго» ДАК билан биргаликда 4-иловага* мувофиқ давлат район электр станциялари ва иссиқлик электр марказларининг белгиланган тартибда якка тартибдаги лойиҳалар бўйича акциялаштирилишини таъминласинлар;
«Ўзбекэнерго» ДАК билан биргаликда 5-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда босқичма-босқич очиқ акциядорлик жамиятларига айлантириш тадбирларини амалга оширсинлар;
2001 йилда «Электрқишлоққурилиш», «Энергоқозонтозалаш», «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» акциядорлик жамиятларидаги акциялар давлат улушининг бир қисмини, 25 фоиз миқдордаги акциялар пакетини давлатда сақлаб қолган ҳолда, биржа бозорида ва биржадан ташқари бозорда сотсинлар;
2001 йил 1 июнгача 7-иловага мувофиқ иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи ва электр энергияси ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган корхоналар акцияларининг давлат улушлари ва пакетларини тегишли ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаларига ишончли бошқарувга берсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 61-модда)
«Ўзбекэнерго» ДАКни ташкил этиш жараёнида чиқарилган барча акциялар давлат мулки ҳисобланади ва сотилмайди ёки бошқача тартибда бегоналаштирилмайди, улар гаров предмети бўлиши, шунингдек иккиламчи қимматли қоғозлар чиқаришни таъминлаш учун хизмат қилиши мумкин эмас;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июндаги 290-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 288-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июндаги 290-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 288-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
электр энергияси сотиш миқдоридан (уни етказиб бериш бўйича хизматларидан) Республика йўл жамғармасига ва Пенсия жамғармасига ҳамда Мактаб таълими жамғармасига тўловлар «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг корхоналари томонидан электр энергияси ишлаб чиқарувчилар учун белгиланган ставкалар бўйича фақат охирги истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш миқдори қисмига амалга оширилади.
(4-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 134-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 21-сон, 153-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси истисно тариқасида (қонунчиликка мувофиқ корхоналар ихтиёрида қолдириладиган маблағлардан ташқари):
«Электрқишлоққурилиш», «Энергияқозонтозалаш», «Ўзқишлоқэлектр-қурилиш» акциядорлик жамиятлари, шунингдек 5-илованинг 2 ва 3-бандларида кўрсатиб ўтилган акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли пакетларини сотишдан тушган маблағларни «Ўзбекэнерго» ДАКга энергетика объектларининг асосий қувватларини реконструкция қилиш ва ривожлантиришда мақсадли фойдаланиш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
LexUZ шарҳи
5-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 июлдаги ПҚ-407-сонли қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.
5-банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
5-банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
10-иловага мувофиқ таркибда шакллантириладиган 11 кишидан иборат Компания кенгаши «Ўзбекэнерго» ДАКнинг юқори бошқарув органи ҳисобланади. 2000 йил 17 октябрдаги 401-сон қарор билан тузилган Энергетика корхоналарини монополиядан чиқариш, давлат тасарруфидан чиқариш ва акциялаштириш масалалари бўйича махсус комиссия бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига Компания кенгашининг шахсий таркиби юзасидан таклиф киритсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекэнерго» ДАК бошқаруви 6 аъзодан, шу жумладан раис ва унинг 5 нафар ўринбосаридан иборат бўлади. Раис, унинг ўринбосарлари Компания кенгаши тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. «Ўзбекэнерго» ДАК бошқаруви раиси маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра вазирга, биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари эса — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
(6-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июндаги 290-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 288-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. «Ўзбекэнерго» ДАК Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2002 йил 1 январгача уй-жой фондининг ва коммунал соҳа муҳандислик коммуникацияларининг қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари балансига берилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг «Ўзбекистон ССЖ Энергетика ва электрлаштириш вазирлигини ташкил этиш ҳақида» 1990 йил 2 октябрдаги 322-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.Ю.Атаев ва Ў.Қ.Исмоилов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 288-модда)
Т/р | Корхоналар номи | Жойлашган ўрни | Кимга бериляпти |
1. | «Бухороэнергомарказ» | Бухоро ш. | Бухоро вилояти ҳокимлиги ҲКФБга |
2. | Фарғона вилояти «Энергомарказ»и | Фарғона ш. | Фарғона вилояти ҳокимлиги ҲКФБга |
3. | «Қўқонэнергомарказ» | Қўқон ш. | Фарғона вилояти ҳокимлиги ҲКФБга |
4. | Урганч иссиқлик тармоқлари | Урганч ш. | Хоразм вилояти ҳокимлиги ҲКФБга |
5. | Жиззах иссиқлик тармоғи | Жиззах ш. | Жиззах вилояти ҳокимлиги ҲКФБга |
6. | Каттақўрғон иссиқлик манбаи | Каттакўрғон ш. | Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҲКФБга |
7. | Тошкент иссиқлик ишлаб чиқариш маркази* | Тошкент ш. | Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҲКФБга |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июндаги 290-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 288-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Корхоналар номи | Жойлашган ўрни |
Электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар | ||
1. | Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади | Тошкент вилояти |
2. | Қодирия ГЭСлар каскади | Тошкент вилояти |
3. | Тошкент ГЭСлар каскади | Тошкент ш. |
4. | Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади | Тошкент вилояти |
5. | Чирчиқ ГЭСлар каскади | Тошкент вилояти |
6. | Фарҳод ГЭСлар каскади | Сирдарё вилояти |
7. | «Ўзэлектрротармоқ» электр энергиясини узатиш корхонаси | Тошкент ш., вилоятдаги филиаллари билан |
Умумтармоқ функцияларини бажарадиган корхоналар | ||
10. | «Ўзэнергосозлаш» | Тошкент ш. |
(1-илованинг 8, 9 ва 11 позициялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 288-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.