Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2013 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси тасдиқлансин (илова қилинади).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2012 йил 29 декабрдаги КҚ-47-II-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш – бандлик ўсиши ва аҳоли даромадлари кўпайишининг муҳим омили» мавзуида семинар (Қашқадарё вилоятида, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқларини суд томонидан ҳимоя қилиш амалиёти ва унинг самарадорлигини ошириш йўллари» мавзуида давра суҳбати (Ўзбекистон Республикаси Олий судида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда (келишувга кўра), Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 2.1.1-бандига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақиришни амалга оширишнинг долзарб масалалари» мавзуида семинар (Наманган вилоятида, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси ва Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш муаммолари» мавзуида давра суҳбати (Давлат бошқаруви академияси ва Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2012 йил 27 июндаги Қарори билан тасдиқланган Тадбирларнинг 3-бандига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Баркамол авлодни тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортнинг роли» мавзуида давра суҳбати (Тошкент вилоятида, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Суғориладиган экин ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш – экин майдонларидан фойдаланишнинг кафолати» мавзуида давра суҳбати (Сирдарё вилоятида, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Юқори технологик ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва рағбатлантириш – Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини таъминлашнинг энг муҳим шарти: қонунчилик, амалиёт ва муаммолар» мавзуида илмий-амалий конференция («Ўзбекенгилсаноат» компаниясида, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: амалиёт ва истиқболлар» мавзуида семинар (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия билан биргаликда, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Миллий, этник ҳамда диний тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлиги» мавзуида давра суҳбати (Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Республика бошқарувида, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Инвестиция фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ва тасдиқланган лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши устидан парламент, депутат назоратининг таъсирчанлиги ва самарадорлигини таъминлаш масалалари» мавзуида семинар-тренинг (Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2012 йил 27 июндаги Қарори билан тасдиқланган Тадбирларнинг 4-бандига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни гиёҳвандликдан, «оммавий маданият» ниқоби остида кириб келаётган ахлоқсизлик ва таҳдидлардан муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари» мавзуида семинар (Фарғона вилоятида, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Фермерликни ривожлантириш – қишлоқда бандлик муаммосини ҳал қилиш йўналишларидан бири» мавзуида семинар (Хоразм вилоятида, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш – ички талабни таъминлаш ва аҳолининг турмуш даражасини оширишнинг самарали чораси» мавзуида давра суҳбати (Самарқанд вилоятида, халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Коррупцияга қарши кураш бўйича амалий чоралар: бу йўналишдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш зарурияти» мавзуида илмий-амалий конференция (2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар иштирокининг самарадорлигини ошириш масалалари» мавзуида семинар (Сурхондарё вилоятида, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Маданий ва тарихий меросни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро конвенциялар қоидаларини ҳамда миллий қонун ҳужжатларини Қорақалпоғистон Республикасида ижро этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг роли ва вазифалари» мавзуида минтақавий семинар (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2012 йил 27 июндаги Қарори билан тасдиқланган Тадбирларнинг 4-бандига мувофиқ).
«Экологик хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашнинг минтақавий масалалари» мавзуида халқаро конференция (Тошкент шаҳар ҳокимлигида, Ўзбекистон Экологик ҳаракати билан биргаликда, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Жамиятда аёлларнинг роли ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда хотин-қизлар қўмиталарининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришнинг долзарб масалалари» мавзуида конференция (Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантиришда ёшлар салоҳиятидан фойдаланиш» мавзуида давра суҳбати (Жиззах вилоятида, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий дастурларни рўёбга чиқаришда молия бозорининг роли ва аҳамияти» мавзуида илмий-амалий конференция (Ўзбекистон Банклар ассоциациясида, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Маҳалла – жамият фаровонлиги ва ободлигининг муҳим омили» мавзуида семинар (Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Республика бошқарувида, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси ва Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви билан биргаликда, Сенатнинг 2010 йил 30 декабрдаги Комплекс ҳаракат дастурининг 5-бандига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари ва энг муҳим мезонлари: амалиёт ва истиқболлар» мавзуида конференция (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Собиқ иттифоқдан кейинги маконда икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини рўёбга чиқариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларини илгари суриш масалалари» мавзуида илмий-амалий конференция (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2012 йил 27 июндаги Қарори билан тасдиқланган Тадбирларнинг 1-бандига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Оилавий бизнесни ривожлантириш – аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим омили» мавзуида семинар (Андижон вилоятида, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3-бандига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
«Ветеринария ва наслчилик ишининг чорвачиликни ривожлантиришдаги роли ва аҳамиятини кучайтириш» мавзуида илмий-амалий конференция (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастури – Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 – 2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги 30-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастури – Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузасининг асосий қоидалари ва хулосаларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 3 декабрдаги 116-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
Сенатнинг 2010 йил 30 декабрдаги Комплекс ҳаракат дастури – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг фуқаролик жамияти институтлари, хусусан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмини янада такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2011 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Комплекс ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 149-II-сонли қарори билан тасдиқланган).