Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
1. 2014 йил 12 сентябрь куни Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг кенгаши йиғилишида имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида автомобилда халқаро юк ташувлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Мазкур битимни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари этиб — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин ва Ўзбекистон Республикаси томонидан бўлган ваколатли органлар тўғрисида депозитарийни хабардор қилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 2 декабрь,
ПҚ-2442-сон