«Бож тарифи тўғрисида» ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси қатнашчи ҳисобланган халқаро конвенциялар ва шартномаларга мувофиқ, шунингдек, тариф билан бошқариш усулларини такомиллаштириш ва улардан устувор фойдаланиш асосида ташқи савдо фаолиятини изчил эркинлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
LexUZ шарҳи
Қарор муқаддимасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-2 бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 189-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 10-сон, 84-модда)
ташқи иқтисодий фаолиятни тарифлар билан тартибга солиш чора-тадбирларининг чет эл тажрибасини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштириш, божлар ва йиғимлар ставкаларини белгилаш ва ўзгартириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига (ТИФ ТН) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;
республиканинг божхона чегарасидан олиб ўтиладиган товарларга нисбатан тарифсиз тартибга солиш чора-тадбирларини қўллаш юзасидан тавсияларни ишлаб чиқиш;
бож-тариф имтиёзлари ва преференцияларнинг амалдаги тизимини таҳлил этиш ва унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки, 2001 йил 1 мартдан бошлаб умумий қиймати 10 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган контрактлар бўйича 3-иловага мувофиқ товарлар «Эркин муомала учун чиқариш (импорт)» режимида жўнатишдан олдин мажбурий равишда назоратдан ўтказилган тақдирда божхонада расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2001 йил 1 мартгача тузилган ва Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида ҳисобга қўйилган ҳамда улар бўйича товарлар келтирилаётган ва/ёки тўлов амалга оширилаётган импорт контрактлар илгари белгиланган тартибга мувофиқ бажарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Импортни тарифлар билан бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари фаолиятини ва автобензин билан таъминлашни яхшилаш масалалари тўғрисида» 1999 йил 7 августдаги 380-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши.
7. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 189-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 10-сон, 84-модда)
Мазкур илованинг учинчи қаторига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 сентябрдаги 271-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Ушбу илованинг рус тилидаги матнига қаранг.
Мазкур илованинг бешинчи қаторига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Ушбу илованинг рус тилидаги матнига қаранг.
Товар гуруҳи тартиб рақами | ТИФ ТН ДС бўйича товар гуруҳининг қисқача номи | ТИФ ТН бўйича товар коди |
02 | Гўшт ва қўшимча гўшт маҳсулотлари | 0201—0210 |
04 | Сут маҳсулотлари | 0401—0402, 0404—0406 |
12 | Мойли уруғлар ва мевалар | 1201 00 |
22 | Алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар | 2203 00, 2204, 2207, 2208 |
24 | Тамаки маҳсулотлари | 2402 20, 2402 90 000 |
84* | Асбоб-ускуналар ва механик қурилмалар | 8402—8406, 8415, 8418—8419, 8422, 8438—8448, 8450—8453, 8457—8466, 8471—8472, 8477—8479 |
85* | Электр машиналар ва асбоб-ускуналар | 8502, 8504, 8517, 8525—8527, 8535—8537 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Контрактларни мустақил экспертиза қилиш ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 3 декабрдаги 534-сон қарорида:
4-банднинг иккинчи хатбошидаги «50 минг АҚШ доллари» сўзлари «10 минг АҚШ доллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг 4-банди иккинчи хатбошидаги «50 минг АҚШ доллари» сўзлари «10 минг АҚШ доллари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбошидаги «ва улардан келтириладиган» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли ва тамаки маҳсулотларини четдан келтириш, ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 4 августдаги 331-сонли қарори 2-бандининг иккинчи хатбошига «агар контрактнинг умумий қиймати 10,0 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлса» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.