Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Мазкур тоифадаги ишлар хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) ҳамда «Лизинг тўғрисида»ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилмоқда.
Биринчи инстанция суди даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган. Чунки, Қонуннинг 11-моддасига кўра, лизинг олувчи лизинг шартномасини жиддий тарзда бузган тақдирда барча лизинг тўловларини муддатидан илгари тўлашни ёхуд етказилган зарарни ундириб ва (ёки) лизинг объектини қайтиб олган тарзда шартномани бекор қилишни талаб этишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ушбу модданинг мазмунидан келиб чиқиб, лизинг олувчи томонидан лизинг шартномаси жиддий тарзда бузилган тақдирда, лизинг берувчи бир вақтнинг ўзида ҳам барча лизинг тўловларини муддатидан илгари тўлашни, ҳам етказилган зарарни қоплашни, ҳам шартномани бекор қилиб, лизинг объектини қайтаришни талаб этиш ҳуқуқига эга эмас. Лизинг берувчи ёки барча лизинг тўловларини муддатидан илгари тўлашни талаб қилиши ёки етказилган зарарни ундириб, лизинг объектини қайтиб олган тарзда шартномани бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида, яъни даъвонинг асосий қарз ва пеня ундириш ҳақидаги қисмини қисман қаноатлантириб, даъво талабининг етказиб берилган бир дона «ТТЗ-80.10» русумли чопиқ тракторни лизинг берувчига қайтариш қисмини рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. Чунки, Қонун 11-моддаси биринчи қисми бешинчи хатбошисининг мазмунидан келиб чиқадики, лизинг берувчи лизинг объектини қайтиб олган тарзда шартномани бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга, яъни лизинг берувчи лизинг шартномасини бекор қилишни сўрамаган ҳолда, лизинг объектини талаб қила олмайди.
Қонун 19-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, лизинг объекти билан боғлиқ барча хавфлар, шу жумладан, унинг тасодифан йўқолиши (нобуд бўлиши) ёки тасодифан бузилиши, шунингдек ўғирланиши, барвақт эскириши, шикастланиши хавфлари лизинг шартномасида назарда тутилган тартибда лизинг олувчига ўтади. Хавфлар лизинг олувчига ўтган дақиқадан эътиборан лизинг олувчи лизинг объекти ҳар қандай тарзда йўқотилиши ёки шикастланиши учун лизинг шартномаси амал қиладиган муддат давомида жавобгар бўлади.
Қонун 24-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, лизинг берувчи мол-мулкни етказиб бермаганлик, тўлиқ етказиб бермаганлик, етказиб бериш муддатини ўтказиб юборганлик ва тегишли даражада сифатли бўлмаган мол-мулкни етказиб берганлик учун, агар бу унинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли бўлса, лизинг олувчининг олдида жавобгар бўлади.
5. ФКнинг 382-моддасига мувофиқ лизинг шартномаси бир тарафлама ўзгартирилиши мумкин эмас. Шу сабабли, шартномада белгиланган тўловлар қиймати бир тарафнинг хоҳиши билан ўзгартирилмайди.
ФК 382-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
ФКнинг ушбу нормаларидан кўриниб турибдики, шартномани бир тарафлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Қонун 22-моддасининг биринчи қисмига кўра, лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси 6-сон «Ижара ҳисоби» Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг 14-бандига асосан, ижара (лизинг) тўлови бу-тузилган ижара (лизинг) шартномаси асосида ижарачи (лизингга олувчи) томонидан ижарага (лизингга) берувчига тўлаб бериладиган суммаси.
Ушбу 6-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг 31-бандига кўра, ижарага берувчи (лизинг берувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара объектини сотиб олиш, етказиб бериш ёки белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатлар молиявий ижара объектининг қийматига қўшилади.
Апелляция инстанцияси суди қарорни қабул қилишда лизинг шартномасининг 4.1-бандига ҳамда ФК 354-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига асосланган. Шартноманинг 4.1-бандида лизинг объектини етказиб бериш ва транспортировка қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳам лизинг тўловлари ичига кириши тўғрисида келишув белгиланган.
ФК 354-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Тарафлар қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин.
8. Лизинг муносабатларининг лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган қисмлари ФКнинг олди-сотди ва ижара ҳақидаги умумий қоидалари билан тартибга солинади. ФК 422-моддасининг учинчи қисмига кўра сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақли, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчидан олинган тўловлар суммаси товар баҳосининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно.
ФК 422-моддасининг учинчи қисмига кўра, сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақли, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчидан олинган тўловлар суммаси товар баҳосининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно эканлиги белгиланган.
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишда ФК 592-моддаси ва «Лизинг тўғрисида»ги Қонун 12-моддасининг биринчи қисмига таянган. Чунки ФК 592-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу шартнома объекти бўлган мол-мулк сотувчи томонидан бевосита лизинг олувчига у турган жойда топширилади.
«Лизинг тўғрисида»ги Қонун 12-моддасининг биринчи қисмига биноан лизинг олувчи лизинг объекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёки сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг объекти етказиб берилган тақдирда, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг шартномасининг бекор қилинишини талаб этиш, лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, ўзи илгари аванс сифатида тўлаган тўловларни лизинг объектидан фойдаланишдан олинган фойданинг қийматини чегириб ташлаган ҳолда, қайтариб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Қонун 11-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошига кўра, лизинг берувчи лизинг олувчи лизинг шартномасини жиддий тарзда бузган тақдирда барча лизинг тўловларини муддатидан илгари тўлашни ёхуд етказилган зарарни ундириб ва (ёки) лизинг объектини қайтиб олган тарзда шартномани бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.
Биринчи инстанция суди жавобгар даъвогарга тўлаб берилиши лозим бўлган барча лизинг тўловларини тўлаб берганлигини инобатга олиб, Қонун 11-моддасининг биринчи қисмини қўллашни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаб, асосли равишда даъвони қаноатлантиришни рад этган. Чунки даъвогарнинг талаби лизинг тўловлари тўлаб берилмаганлигидан келиб чиққан. Жавобгар эса, тўлаб берилиши лозим бўлган лизинг тўловларини даъвогарга тўлаб бериб, низоли ҳолатни бартараф этган.
Ваҳоланки, Қонун 7-моддасининг иккинчи қисмига кўра, давлат органларида рўйхатдан ўтказилиши талаб этиладиган лизинг объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лизинг берувчининг ёки лизинг олувчининг номига расмийлаштирилади.
ФК 84-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
ФК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
ФК 539-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан мулк ижараси шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса, муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
ФК 112-моддасининг биринчи қисмига биноан битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
ФК 293-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
ХПК 88-моддасининг 5-бандига асосан даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, хўжалик суди даъвони кўрмасдан қолдиради.
Биринчи инстанция суди Қонун 11-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига зид равишда лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, лизинг объектини даъвогарга қайтариш билан бир пайтда асосий қарз ва пеняни ҳам қисман ундириб хатоликка йўл қўйган. Аммо, кафилга нисбатан иш юритишни тугатиб тўғри хулосага келган.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 6-бандига кўра, Қонуннинг 10-моддасига асосан хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритиш учун қабул қилиб олган пайтдан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини қондириш мақсадида якка тартибда мурожаат этишга ҳақли эмас. Агар банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан кейин қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза берилгунга қадар пайдо бўлган қарзни ундириш ҳақида кредитордан хўжалик судига даъво аризаси тушган бўлса, ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ даъво аризасини қабул қилиш рад этилади. Агар кўрсатилган ҳолатлар даъво ариза (ариза) иш юритувга қабул қилингандан кейин аниқланса, у ҳолда ХПКнинг 86-моддаси 1-бандига асосан иш бўйича иш юритиш тугатилади.
15. Суд ХПК 38-моддасининг биринчи қисмига асосан дастлабки даъвогарни ишга дахлдор даъвогар билан алмаштирса, дастлабки даъвогар ишда иштирок этувчи шахслар доирасидан чиқиб кетади ва унга нисбатан иш юритишни тугатиш зарурати қолмайди.
Биринчи инстанция судининг ажрими билан ХПКнинг 38-моддасига асосан «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АК Бухоро вилоят филиали «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АКга алмаштирилган.
16. ХПКнинг 92-моддасига асосан мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича даъвонинг баҳоси шу мол-мулкнинг қийматига қараб аниқланади.
Хусусан, даъвогарнинг талаби иккитадан иборат бўлиб, биринчиси- номулкий тусга эга, иккинчиси эса мулкий тусга эгадир. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига биноан номулкий талаб учун энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида, мулкий талаблар учун - даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида давлат божи тўланади. Мазкур холатда шартномаларни бекор қилиш талаби учун ҳар бир шартнома бўйича энг кам иш ҳакининг 10 баробари миқдорида, яъни 1 922 100 сўм (96 105 х 10 х 2) ва қиймати 354 492 886 сўмлик 8 дона лизинг объекти бўлган тракторларни қайтариш ҳақидаги талаб учун 3 544 929 сўм (354 492 886 х 1%), жами 5 467 029 сўм миқдорда давлат божи ундирилиши лозим эди. Бироқ биринчи инстанция суди давлат божини фақат даъвонинг номулкий талабидан келиб чиқиб ундирган.
Бундан ташқари, ХПК 172-моддасининг биринчи қисмига кўра хўжалик судининг ажримлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
ХПКда келишув битимини тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкинлиги назарда тутилмаган.
ФКнинг 385-моддасига кўра, шартнома бекор қилинганида тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади. Шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда, агар келишувдан ёки шартномани ўзгартириш хусусиятидан бошқача тартиб англашилмаса, тарафлар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга келишган пайтдан бошлаб, шартнома суд тартибида ўзгартирилган ёки бекор қилинганида эса - суднинг шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади.
ФКнинг 382-моддасига мувофиқ лизинг шартномаси бир тарафлама ўзгартирилиши мумкин эмас. Шу сабабли, шартномада белгиланган тўловлар қиймати бир тарафнинг хоҳиши билан ўзгартирилмаслигига;
лизинг муносабатларининг лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган қисмлари ФКнинг олди-сотди ва ижара ҳақидаги умумий қоидалари билан тартибга солинади. ФК 422-моддасининг учинчи қисмига кўра сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақли, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчидан олинган тўловлар суммаси товар баҳосининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлган ҳоллар бундан мустаснолигига;
суд ХПК 38-моддасининг биринчи қисмига асосан дастлабки даъвогарни ишга дахлдор даъвогар билан алмаштирса, дастлабки даъвогар ишда иштирок этувчи шахслар доирасидан чиқиб кетишига ва унга нисбатан иш юритишни тугатиш зарурати қолмаслигига;
ХПКнинг 92-моддасига асосан мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича даъвонинг баҳоси шу мол-мулкнинг қийматига қараб аниқланишига;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази