30.06.2015 йилдаги -сон
1. Қонуннинг 483-моддасига асосан берилган суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза хўжалик судига тааллуқли бўлиб, бундай ариза иш юритишга қабул қилиниши ва ХПК 217-моддасида белгиланган талаблар асосида кўриб чиқилиши керак.
Ваҳоланки, Қонун 483-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан, унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин.
Шу сабабли, биринчи инстанция суди суд ижрочисининг Қонуннинг 483-моддасига асосан суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилиб, уни кўриб чиқиши лозим эди.
ХПК 217-моддасининг биринчи қисмига асосан хўжалик суди ундирувчи, қарздор ёки суд ижрочисининг аризасига кўра суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб - бўлиб ижро этишга, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Суд ХПК 217-моддасининг мазкур нормасига таянган ҳолда аризани иш юритишга қабул қилиб, уни кўриб чиққан ва аризани қаноатлантириш тўғрисида ажрим чиқарган.
Суднинг ажрими билан ариза ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, яъни ариза ХПКнинг 112-моддасида белгиланган шакл ва мазмунга риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилганлиги сабабли қайтарилган.
Қонун 483-моддасининг иккинчи қисмига биноан тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, деҳқон хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ қарздорнинг ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли мол-мулки бўлмаганда, ундирув суд қарори асосида қарздорнинг масъулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ширкат, коммандит ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига, қарздорнинг ишлаб чиқариш кооперативидаги пайига қаратилади.
Ваҳоланки, ХПКнинг 217-моддасига кўра суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш уни ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш масалалари хўжалик судининг мажлисида, ундирувчи ва қарздор ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинган ҳолда кўрилади, ва аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ҳамда қарздорга, шунингдек суд ҳужжатини ижро этиш суд ижрочисининг иш юритувида бўлса, суд ижрочисига юборилади.
Шу сабабли, ХПК 217-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ суд ҳужжатини ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилинганда, у иш юритишга қабул қилиниб, мазмунан кўриб чиқилиши ва натижаси бўйича ажрим чиқарилиши лозим. Бундан ташқари «хат» процессуал ҳужжат ҳисобланмаслиги сабабли, ушбу шаклда аризага жавоб берилишига йўл қўйилмайди.
5. ХПК 217-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан йигирма кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.
Ваҳоланки, ХПК 217-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан йигирма кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.
ФК 351-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар мажбуриятни қарздорнинг шахсий иштирокисиз бажариш мумкин бўлмаса ёки мажбурият бошқача тарзда қарздорнинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлса, қарздор вафот этиши билан мажбурият бекор бўлади.
Ушбу Кодекснинг 1113-моддасига мувофиқ мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.
ХПК 82-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра ишда тараф сифатида қатнашаётган фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса, хўжалик суди қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туришга мажбур.
ХПК 38-моддасининг биринчи қисмига кўра хўжалик суди даъво тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёки даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан тақдим этилганини аниқласа, ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар, даъвогарнинг розилиги билан дастлабки даъвогар ёки жавобгарнинг ишга дахлдор даъвогар ёки жавобгар билан алмаштирилишига йўл қўйиши мумкин.
8. Қонун 483-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра фермер хўжалигининг қарзлари бўйича ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун унинг мол-мулки етарли бўлмаганда, ундирувни фермер хўжалигининг раҳбари пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд ҳужжати бўйича берилган ижро варақасига асосан Суд департаментининг туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган. Бироқ, солиқ қарзини қоплаш учун фермер хўжалигининг мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги сабабли суд ижрочиси Қонуннинг 483-моддасига асосан хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни ва ундирувни фермер хўжалиги раҳбарининг пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратишни сўраган.
Қонун 483-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, деҳқон хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади.
Шунингдек, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонун 35-моддасининг иккинчи қисмига кўра, фермер хўжалигининг бошлиғи фермер хўжалигининг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда фермер хўжалигининг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади.
Ундирувчининг суд ҳужжатини ижро этиш усулини ўзгартириш тўғрисидаги аризасига Суд департаменти Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг хати илова қилинган. Ушбу хатга кўра, қарздордан ундирувчи фойдасига пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро варақасига асосан ижро иши қўзғатилганлиги, ижро ишини юритиш жараёнида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилганлиги, қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш учун тегишли давлат идораларига сўровномалар юборилганлиги, бироқ олинган маълумотларга кўра қарздорга тегишли бирон-бир турдаги мол-мулклар мавжуд эмаслиги, қарздор юридик манзилида жойлашмаганлиги аниқланган. Шу боис, ундирув имконияти йўқлиги сабабли, ижро ҳужжати Қонун 40-моддасининг 2-бандига асосан ундирувчига қайтарилганлиги маълум қилинган. Яъни, мазкур ҳолатда қарздорнинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганлиги ундирувчи томонидан исботлаб берилган.
Қонун 483-моддасининг биринчи қисмига биноан юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан, унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин.
Қонун 483-моддасининг биринчи қисмига биноан юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан, унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин.
Қонун 483-моддасининг биринчи қисмига кўра, юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан, унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин.
ХПК 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Қонун 483-моддасининг иккинчи қисмига асосан тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, деҳқон хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади.
Ушбу Қонунда кўрсатилган юридик шахслар рўйхатида МЧЖ назарда тутилмаган.
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасига кўра масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўлишлари белгиланган.
Қонун 483-моддасининг иккинчи қисмига асосан тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, деҳқон хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади.
Ушбу моддада кўрсатилган юридик шахсларнинг рўйхатида МЧЖ назарда тутилмаган.
Шунингдек, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасига кўра, масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўлишлари белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд ҳал қилув қарорини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза бўйича ХПК 86-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатмасдан, балки Қонун 483-моддасининг иккинчи қисмига асосан аризани қаноатлантиришни рад этиши лозим эди.
Ушбу суд буйруғига асосан Суд департаментининг туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган. Бироқ, солиқ қарзини қоплаш учун «Ун заводи» унитар корхонасининг мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги сабабли суд ижрочиси Қонуннинг 483-моддасига асосан ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни сўраб хўжалик судига мурожаат қилган. Аризада қарздор «Ун заводи» унитар корхонаси 2009 йилда «Алишер» саноат тижорат фирмаси қошида ташкил этилганлиги сабабли «Ун заводи» унитар корхонасининг 40 840 737 сўм солиқ қарзини унинг таъсисчиси «Алишер» саноат тижорат фирмасидан ундириш сўралган.
ФК 70-моддасининг биринчи, еттинчи ва ўнинчи қисмларига кўра, ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади.
ФК 48-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига асосан юридик шахс муассиси (иштирокчиси) ёки унинг мол-мулкининг эгаси юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, юридик шахс эса муассис (иштирокчи) ёки мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, ушбу Кодексда ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Бундан ташқари, Қонун 483-моддасининг иккинчи қисмида унитар корхонага нисбатан ундирувни унитар корхона мулкдори пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилиши кўрсатилмаган.
ХПК 217-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан йигирма кунлик муддат ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ҳамда қарздорга, шунингдек суд ҳужжатини ижро этиш суд ижрочисининг иш юритувида бўлса, суд ижрочисига юборилади.
ХПКнинг 217-моддаси бешинчи қисмига кўра, суд ҳужжатини ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ушбу ҳолатда, гарчи ажрим суд ижрочисининг аризаси асосида қабул қилинган бўлса ҳам, ушбу ажрим устидан ХПКнинг 156 — 160-моддаларига мувофиқ нафақат суд ижрочиси, балки ишда иштирок этувчи шахслар ҳам апелляция шикояти беришлари мумкин.
Суд томонидан апелляция шикояти қонуний равишда иш юритувга қабул қилиниб, Қонун 483-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган юридик шахсларнинг рўйхатида МЧЖ назарда тутилмаганлиги сабабли, ажрим ўзгаришсиз, шикоят эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
ХПК 217-моддасининг биринчи қисмига кўра, хўжалик суди ундирувчи, қарздор ёки суд ижрочисининг аризасига кўра суд ҳужжати ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Суд «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонун 35-моддасининг иккинчи қисми, Қонуннинг 483-моддасини қўллаб аризани қаноатлантириш ҳақида ажрим қабул қилган.
Қонун 7-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан судлар ўзлари қабул қиладиган суд ҳужжатлари асосида берадиган ижро варақалари ижро ҳужжатлари ҳисобланади.
Шунингдек, Қонуннинг 8-моддасида ижро ҳужжатларининг мазмуни бўйича талаблар санаб ўтилган. Хусусан, Қонун ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандига кўра ижро ҳужжатида ундирувчи ва қарздорнинг номи, уларнинг манзиллари, жисмоний шахслар учун — қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, иш жойи кўрсатилиши лозим.
Суднинг ажрими билан Қонун 483-моддасига асосан суд (ижро) ҳужжатини ижро этиш усули ва тартиби ўзгартирилганда қарздор бошқа қарздор билан алмаштирилади. Шу сабабли, бундай ҳолатда суд ижро варақаси бериши, унда янги қарздорнинг исми шарифи, туғилган санаси ва жойи, яшаш манзили, иш жойи кўрсатилиши лозим.
19. Суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажримнинг мазмуни ХПК 151-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган талабларга жавоб бериши ва унинг хулоса қисмида ундирув қаратилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, иш жойи ҳамда яшаш манзили кўрсатилиши лозим.
Қонун 8-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра ижро ҳужжатида ундирувчи ва қарздорнинг номи, уларнинг манзиллари; жисмоний шахслар учун - қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, иш жойи кўрсатилиши лозим.
Қонуннинг 483-моддасига асосан берилган суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза хўжалик суди судловига тааллуқли бўлиб, бундай ариза иш юритишга қабул қилиниши ва ХПК 217-моддасида белгиланган талаблар асосида кўриб чиқилиши кераклигига;
ХПК 217-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан йигирма кунлик муддат ичида кўриб чиқилишига;
Қонун 483-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра фермер хўжалигининг қарзлари бўйича ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун унинг мол-мулки етарли бўлмаганда, ундирувни фермер хўжалигининг раҳбари пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилишига;
суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажримнинг мазмуни ХПК 151-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган талабларга жавоб бериши ва унинг хулоса қисмида ундирув қаратилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, иш жойи ҳамда яшаш манзили кўрсатилиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.