Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2015 йил иш режасига асосан хўжалик судлари томонидан 2013-2014 йиллар давомида хўжалик ишларини кўришда Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) ва «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг процессуал муддатларга оид нормаларини қўлланилиши билан боғлиқ суд амалиётини умумлаштириш учун (950 та) хўжалик ишлари ва ушбу масала бўйича хўжалик судларида ўтказилган умумлаштиришлар ўрганиб чиқилди.
ХПК 76-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза у тушганидан кейинги кундан кечиктирмасдан низони ҳал этилаётган хўжалик суди томонидан кўрилиши белгиланган.
ХПК 76-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза 2013 йил 10 апрелда келиб тушганлигини инобатга олиб, суд уни шу йилнинг 11 апрелидан кечиктирмай ҳал қилиши лозим эди.
ХПКнинг 99-моддасига кўра, хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра, ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатнинг ўтказиб юборилиши сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклайди. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида хўжалик судининг ҳал қилув қарорида, ажримида ёки қарорида кўрсатилади. Муддатни тиклашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, ариза хўжалик судига 2014 йил 8 апрель куни келиб тушган. Қарздор «Ортиқов Азамат Эгамбердиевич» деҳқон хўжалиги томонидан ХПК 108-моддаси биринчи қисмида белгиланган 10 кунлик муддатда хўжалик судига суд буйруғи бериш тўғрисидаги ариза юзасидан ёзма фикр берилмаган. Шундан сўнг, хўжалик суди томонидан 2014 йил 21 апрелда, яъни ариза хўжалик судига топширилгандан кейин (аризада уни қарздорга топширилганлиги ҳақидаги сана кўрсатилмаган) 13 кун ўтиб, қарздор — «Ортиқов Азамат Эгамбердиевич» деҳқон хўжалигидан кредитор — МЧЖ фойдасига 40 780 945 сўм асосий қарз, 203 904,73 сўм давлат божи ундириш тўғрисида суд буйруғи берилган.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 14-бандида судлар инобатга олишлари лозимки, ХПК 108-моддасининг биринчи қисмида белгиланган ўн кунлик муддат суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг нусхаси қарздорга топширилган кундан бошлаб ҳисобланиши, агар аризанинг нусхаси топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатда бундай сана кўрсатилмаган бўлса, ўн кунлик муддат ушбу ариза судга келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланади. ХПКда суд буйруғини бериш муддати кўрсатилмаганлиги боис, у ёзма фикрни тақдим этиш учун қарздорга берилган ўн кунлик муддат тугаганидан кейинги кундан ёки билдирилган талабга қарздорнинг розилиги ҳақидаги ёзма фикри келиб тушганидан кейинги кундан кечиктирмасдан берилади.
Ваҳоланки, ХПК 116-моддасининг учинчи қисмига асосан судья даъво аризасини қабул қилиш тўғрисида у келиб тушган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай ажрим чиқаради.
ХПК 116-моддасининг учинчи қисмига асосан судья даъво аризасини қабул қилиш тўғрисида у келиб тушган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай ажрим чиқаради.
ХПК 125-моддасининг биринчи қисмига асосан ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб иш бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўрилиши ва ҳал қилув қарори қабул қилиниши керак.
Ваҳоланки, суд ХПК 125-моддасининг биринчи қисмида белгиланган нормага риоя қилмаган ҳолда ажрим билан ишни кўришни бир ойдан ортиқ бўлган муддатга тайинлаган ва бу билан процессуал муддат бузилишига йўл қўйган.
6. ХПК 125-моддасининг биринчи қисмида белгиланган муддатда ишни кўриш имконияти бўлмаганда, судья ишни кўриш муддатини хўжалик судининг раиси томонидан бир ойдан ошмаган муддатга узайтириш чораларини кўриши лозим.
Ваҳоланки, ХПКнинг 125-моддасига асосан ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб иш бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўрилиши ва ҳал қилув қарори қабул қилиниши керак. Алоҳида ҳолларда ишни кўриш муддати хўжалик судининг раиси томонидан бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
7. ХПК 128-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ хўжалик суди мажлисда уч кундан ортиқ муддатга танаффус эълон қилишга ҳақли эмас.
Ваҳоланки, ХПК 128-моддасининг учинчи қисмига кўра ҳар бир ишни кўриш дам олиш учун белгиланган вақтдан ташқари узлуксиз давом этади. Алоҳида ҳолларда хўжалик суди мажлисда уч кундан ошмаган муддатга танаффус эълон қилишга ҳақли.
8. ХПК 138-моддасининг тўққизинчи қисмига асосан ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида унинг устидан шикоят бериш муддати ва тартиби кўрсатилиши лозим.
ХПК 138-моддасининг тўққизинчи қисмига кўра ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларининг қандай тақсимланиши, ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш муддати ва тартиби кўрсатилиши белгиланган.
9. ХПКнинг 148-моддасига мувофиқ ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ҳал қилув қарори ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.
Ваҳоланки, ХПКнинг 148-моддасига кўра хўжалик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ҳал қилув қарори ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.
10. Устидан шикоят қилиниши мумкин бўлган ажримлар ХПКнинг 153-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахсларга ва дахлдор бўлган бошқа шахсларга ажрим чиқарилганидан кейин беш кунлик муддатда топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади.
ХПКнинг 153-моддасига асосан хўжалик суди алоҳида ҳужжат тариқасида ажрим чиқарган ҳолларда, ажрим чиқарилганидан кейин беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга ва ажрим дахлдор бўлган бошқа шахсларга юборилади ёки тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ажрим ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин. Ушбу Кодексга мувофиқ, устидан шикоят қилиниши мумкин бўлган ажримлар ишда иштирок этувчи шахсларга ва ажримлар дахлдор бўлган бошқа шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ажримлар ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.
Ишда юқорида қад этилган ёзувдаги хатони тузатиш тўғрисидаги ажримни аризачи ва жавобгарларга юборилаётганлиги тўғрисидаги санасиз, тегишли тартибда расмийлаштирилмаган кузатув хати мавжуд. Бироқ, кузатув хатидан ажрим кимга, қачон ва қайси манзилга юборилганлигини аниқлаш мумкин эмас. Шунингдек, кузатув хатида судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган бўлсада, у судья томонидан эмас, балки бошқа шахс томонидан имзоланган. Бундан ташқари, ёзувдаги хатони тузатиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин бўлган суд ҳужжати ҳисобланганлиги боис, у ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилиши ёки тилхат олиб топширилиши керак эди. Аммо ишда ажримни ишда иштирок этувчи шахслар қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи почта алоқа хати ҳам, тилхат ҳам мавжуд эмас.
ХПК 15517-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак, ариза хўжалик судига келиб тушганидан кейин камида бир ойдан сўнг кўриладиган молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бундан мустасно.
12. ХПК 15517-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ҳақидаги ариза хўжалик судига келиб тушганидан кейин камида бир ойдан сўнг кўрилади. Шу сабабли ишни кўришга тайинлаш муддатини белгилашда ХПК 15517-моддасининг биринчи қисмида белгиланган муддат ҳисобга олинади.
Ваҳоланки, ХПК 15517-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак, ариза хўжалик судига келиб тушганидан кейин камида бир ойдан сўнг кўриладиган молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бундан мустасно.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 23-бандининг иккинчи қисмига кўра молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ариза хўжалик судига келиб тушганидан кейин камида бир ойдан сўнг кўрилади. Бунда ХПК 125-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган муддат бузилмаслиги лозим.
Ваҳоланки, ХПК 15518-моддасининг олтинчи қисмига кўра ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин уч иш куни ичида хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
14. ХПК 158-моддасининг иккинчи қисмига асосан хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилади.
Ваҳоланки, ХПК 158-моддасининг иккинчи қисмига кўра хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилади.
15. ХПК15518-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга кириши ҳисобга олиниб, суд у қонуний кучга кириши билан, яъни ўн кун ўтиши билан ижро варақа беради.
ХПК 15518-моддасининг тўртинчи қисмига кўра хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
16. «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун 45-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ судья қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ва банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш ҳақидаги ажримни ариза тушган пайтдан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқаради.
«Банкротлик тўғрисида»ги Қонун 45-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ва банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш ёки аризани қабул қилишни рад этиш ёхуд қайтариш тўғрисидаги масалани судья ариза тушган пайтдан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал этади.
17. «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун 189-моддасининг биринчи қисмига кўра хўжалик суди ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Мирзо Улуғбек туман ДСИ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарзни ундириш мақсадида «MDM SPEKTR» МЧЖни таъсис ҳужжатларида кўрсатилган манзилига борилганда, МЧЖ ушбу манзилда жойлашмаганлиги аниқланган. Натижада, ДСИ МЧЖнинг соддалаштирилган тартибда ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилган. Бироқ биринчи инстанция суди аризани 2013 йил 22 февралда иш юритишга қабул қилиб, ишни кўришни 13 мартга тайинлаб, процессуал муддатларнинг бузилишига йўл қўйган. «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун 189-моддасининг биринчи қисмига кўра хўжалик суди ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарорининг 6-бандига кўра апелляция шикояти (протести) шикоят (протест) қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан, хусусан, ишда иштирок этмаган, биринчи инстанция суди унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилмаган шахс томонидан берилганда, шикоятнинг (протестнинг) ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда қабул қилиниши рад этилади.
Шу боис, суднинг ажрими билан мазкур Пленум қарорининг 6-бандига ҳавола қилган ҳолда апелляция шикоятини қабул қилиш рад этилган.
Юқорида қайд этилган Пленум қароридан келиб чиқиб, апелляция шикоятини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим ХПК 117-моддасининг иккинчи қисмига мос ҳолда ишда иштирок этувчи шахсларга ариза келиб тушган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмасдан юборилади.
ХПК мазкур моддасининг учинчи қисмига асосан даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
ХПК 153-моддасининг иккинчи қисмига ушбу Кодексга мувофиқ, устидан шикоят қилиниши мумкин бўлган ажримлар ишда иштирок этувчи шахсларга ва ажримлар дахлдор бўлган бошқа шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ажримлар ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.
Ваҳоланки, ХПК 163-моддасининг учинчи қисмига асосан апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
ХПК 124-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади.
ХПКнинг 153-моддасига асосан хўжалик суди ХПКнинг 153-моддасига асосан хўжалик суди алоҳида ҳужжат тариқасида ажрим чиқарган ҳолларда, ажрим чиқарилганидан кейин беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга ва ажрим дахлдор бўлган бошқа шахсларга юборилади ёки тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ажрим ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, 25-сонли мактабгача таълим муассасасининг даъво аризаси бўйича 2014 йил 19 майда ҳал қилув қарори қабул қилинган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан апелляция шикояти берган ва апелляция инстанцияси суди 2014 йил 9 июлда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилган. Бироқ апелляция инстанцияси судининг қарори ишда иштирок этувчи шахсларга ХПКда белгиланган тартибда юборилмаган. Ишда қарор юборилаётганлиги тўғрисидаги санасиз кузатув хати мавжуд бўлсада, унда даъвогар ва жавобгарнинг номи, манзили кўрсатилмаган. Мазкур кузатув хатидан суд ҳужжати қачон, кимга ва қаерга юборилаётганлигини англаб бўлмайди. Шунингдек, ишда қарор топширилганлиги тўғрисидаги почта алоқа хати ёки уни топширилганлигини тасдиқловчи тилхат мавжуд эмас.
Ваҳоланки, ХПК 171-моддасининг тўртинчи қисмига асосан апелляция инстанцияси судининг қарори қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, қарор ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.
ХПКнинг 167-моддасига кўра хўжалик судининг ҳал қилув қарори устидан тушган апелляция шикояти (протести) хўжалик судига тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўрилади.
Мазкур кодекс 125-моддасининг иккинчи қисмига кўра, алоҳида ҳолларда ишни кўриш муддати хўжалик судининг раиси томонидан бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
ХПКнинг 185-моддасига кўра, хўжалик судининг ҳал қилув қарори ёки апелляция инстанциясининг қарори устидан кассация шикояти (протести) иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўрилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти (протести) унинг Раёсати томонидан бир ойлик муддатда кўрилади.
Мазкур кодекс 125-моддасининг иккинчи қисмига кўра, алоҳида ҳолларда ишни кўриш муддати хўжалик судининг раиси томонидан бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
20. Ҳал қилув қарори, қарор қабул қилган хўжалик суди, агарда ХПКнинг 180-моддасида назарда тутилган кассация шикоятини (протестини) қайтариш асослари мавжуд бўлмаса, кассация шикоятини (протестини) иш билан бирга беш кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига юбориши лозим.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 4-бандининг учинчи хатбошисида ҳал қилув қарори, қарор қабул қилган хўжалик суди, агарда ХПКнинг 180-моддасида назарда тутилган кассация шикоятини (протестини) қайтариш асослари мавжуд бўлмаса, беш кунлик муддатда кассация шикоятини (протестини) иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига юбориши белгиланган.
ХПК 212-моддасининг биринчи қисмига асосан ижро варақасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
ХПК 212-моддаси биринчи қисмининг 7-бандида ижро варақасида ижро варақаси берилган сана ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилиши белгиланган бўлсада, ХПКнинг ўзида ёки бошқа қонун ҳужжатларида ижро варақасининг амал қилиш муддати белгиланмаган. Шу сабабли судья ижро варақасида унинг амал қилиш муддати ўрнига уни ижрога тақдим этиш муддатини кўрсатади.
ХПК 213-моддасига кўра, ижро варақаси суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан ёхуд ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этишда белгиланган муддат тугаган кундан ёхуд ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан бошлаб олти ойдан кечиктирмасдан тақдим этилиши мумкинлиги белгиланган.
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра хўжалик судларининг суд ҳужжатлари олти ой мобайнида ижрога топширилиши мумкин.
22. ХПК 97-моддасининг иккинчи қисмига кўра муддатнинг охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келган ҳолларда ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни деб ҳисобланади.
ХПК 97-моддасининг иккинчи қисмига асосан муддатнинг охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келган ҳолларда ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни деб ҳисобланади.
ХПК 210-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра ижро варақаси ундирувчига суд ҳужжати қонуний кучга киргандан кейин берилади.
Ижро варақаси суд ҳужжати ҳисобланади ва ХПКда бошқа тартиб белгиланмаганлиги сабабли у умумий тартибда, яъни ундирувчига топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади.
24. ХПК 210-моддасига мувофиқ ижро варақаси ундирувчига суд ҳужжати қонуний кучга киргандан кейин берилади. Шу боис суд ҳужжати қонуний кучга кириши билан суд ундирувчига ижро варақасини бериши лозим.
Ваҳоланки, ХПК 210-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра ижро варақаси ундирувчига суд ҳужжати қонуний кучга киргандан кейин берилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақида»ги 06/196-сонли қарорининг 1-бандида судларнинг эътибори суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этишига қаратилиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Суд ХПК ва мазкур Пленум қарори талабларидан келиб чиқиб ҳамда суд ҳужжати ижросини ўз вақтида ва имконият даражасида тўла-тўкис таъминланишига эришиш мақсадида суд ҳужжати қонуний кучга кириши билан ундирувчига ижро варақасини бериши лозим.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази