Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×



мундарижа мавжуд эмас

Кассация шикоятида суд ҳал қилув қарорида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 50-моддасига асосланган бўлсада, шу қонун талабига мутлақо риоя этмаган ҳолда қарор қабул қилганлиги, қарздорлик суммаси фақат «85-ХМКК» МЧЖдан ундирилиши нотўғри эканлиги, «Бунёдкор бўжай қурилиш» МЧЖ, «426 ХИКМК» МЧЖ 2010 йилда «85-ХМКК» масъулияти чекланган жамиятидан ажралиб чиқаётганида қонун талабига кўра мажбуриятлар уларнинг зиммасига ҳам ўтиши ҳақида важлар келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, қарздорлик суммасининг 3 йиллигини қайта ҳисоб-китоб қилиб даъво аризасида кўрсатилган жавобгарлардан уларнинг мулкдан олган ҳиссасига қараб ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сонли қарори билан тасдиқланган (15-илова) «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 66-моддасининг 2-3 бандларига мувофиқ пенсия тўлашга сарфланадаган харажатларни қоплаш тўғрисидаги Тартиб» талабларидан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан «85-ХМКК» МЧЖга қарздорликни тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Аммо «85-ХМКК» МЧЖ томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 66-моддасининг иккинчи қисмида мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддасида бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ҳодим, транспорт воситаси хайдовчиси) томонидан етказилаган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорини қайтиб олиш хуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Суд ҳужжати ушбу Пленум қарори талабларига риоя қилинган ҳолда расмийлаштирилган бўлиб, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, суднинг хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази