Тадбирлар | Амалга | Амалга | Масъул | |
I. Электрон тижоратнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, электрон тижоратни амалга ошириш стандартларини, шаклларини, шунингдек механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш | ||||
1. | Электрон тижоратнинг тўлов операциялари соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш. | Тадбирлар режаси | 2016 йил I чорак | Марказий банк,Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ |
2. | Товарлар (ишлар, хизматлар) электрон савдоси қоидаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2016 йил I чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ, Марказий банк, ССП |
3. | Электрон тижоратда рекламаларни жойлаштириш, электрон ҳужжатларни ёки электрон хабарларни оммавий жўнатиш тартибини такомиллаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар | 2016 йил I чорак | Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк |
4. | Электрон тижорат секторини тавсифловчи индикаторларни шакллантириш мақсадида электрон тижорат соҳасида статистик текширишларни ўтказиш учун давлат статистика ҳисоботларининг тегишли шаклларига ўзгартиришлар киритиш. | Давлат статистика ҳисоботлари шакли | 2016 йил II чорак — ўзгартиришлар; ҳар чоракда — тақдим этиш | Давлат статистика қўмитаси, ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк |
5. | Битимларни амалга ошириш, электрон тижоратда қўлланадиган электрон ҳужжатларни ва электрон хабарлардаги ахборотларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2016 йил II чорак | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, ДСҚ |
6. | Электрон тижоратдаги битимларни бажариш бўйича қуйидаги форматлардаги электрон ҳужжатларнинг ягона шаклларини жорий этиш: хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги электрон битимлар (В2В); хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли ўртасидаги электрон битимлар (В2С); хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ўртасидаги электрон битимлар (B2G); жисмоний шахслар томонидан хизматлар тўлови бўйича электрон битимлар (G2C); юридик шахслар томонидан хизматлар тўлови бўйича электрон битимлар (G2B). | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2016 йил II чорак | Молия вазирлиги, |
7. | Электрон ярмаркалар, аукционлар, танловлар ва кўргазма-ярмарка савдосини ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ахборот воситачилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2016 йил II чорак | «ЎзРТХБ» АЖ, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ССП |
8. | Ушбу соҳадаги фаолиятни амалга оширишда электрон тижорат қатнашчиларининг мумкин бўлган таваккалчиликларини камайтириш бўйича қонунчиликни ўрганиш ва уни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш. | Таклифлар киритиш | 2016 йил II чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, ДСҚ, ДБҚ |
9. | Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг давлат ва корпоратив харидларини ва уларни амалга ошириш жараёнларининг махсус ахборот порталини қуйидагилар ҳисобига янада такомиллаштириш бўйича ўзгартиришлар киритиш: рўйхатдан ўтказиш тартиботларини соддалаштириш ва жадаллаштириш; электрон давлат корпоратив харидлари порталидан фойдаланувчилар учун қўшимча сервислар комплексини яратиш; харидлар жараёнида олдиндан келишиб олиш ва нархларни манипуляция қилиш имкониятининг олдини олиш; қоида бузилишларининг олдини олиш бўйича таъсирчан мониторинг ва назорат қилиш механизмини жорий этиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2016 йил II чорак | Давлат рақобат қўмитаси, «ЎзРТХБ» АЖ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ССП |
10. | Электрон тижоратда экспорт битимларини ҳисобга олиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | Тадбирлар режаси | 2016 йил II чорак | ДБҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «ЎзРТХБ» АЖ |
11. | Электрон тижорат доирасида халқаро почта ва курьер жўнатмаларини божхонада назорат қилиш ҳамда божхонада расмийлаштиришни тартибга солиш ва ўтказишни ташкил этиш тартибини такомиллаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар | 2016 йил IV чорак | ДБҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекистон почтаси» АЖ |
12. | Интерактив тизимларда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида онлайн режимидаги пул маблағлари оқимларини масофадан бошқаришда хавфсизликни таъминлаш механизмини такомиллаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар | 2016 йил III чорак | Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ |
13. | Электрон тижорат қатнашчилари ўртасида банк ахборотларини ва молиявий ахборотларни айирбошлаш бўйича талабларни белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар | 2016 йил III чорак | Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ |
14. | Электрон тижорат соҳасидаги почта алоқасини, шу жумладан посилкаларни жўнатишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2016 йил III чорак | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, ДБҚ, Молия вазирлиги, ССП, «Ўзбекистон почтаси» АЖ |
15. | Электрон тижорат тўғрисидаги қонунчилик талабларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш учун қатнашчиларнинг, ахборот воситачиларининг ва бошқа субъектларнинг масъулиятини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | Таклифлар киритиш | 2016 йил IV чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, Марказий банк |
16. | Электрон тижорат доирасида кўчмас мулкни реализация қилиш қоидаларини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар | 2016 йил IV чорак | Давлат рақобат қўмитаси, «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
II. Ахборот-коммуникация технологиялари негизида электрон тижорат инфратузилмасини ривожлантириш | ||||
17. | Интернет магазинларини ҳисобга олиш учун www.uz ахборот қидириш тизимида «Электрон тижорат» бўлимини яратиш. | Бўлимни яратиш | 2016 йил I чорак | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги |
18. | Тўлов тизимларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда e-kommunal порталини янада такомиллаштириш. | Тадбирлар режаси | 2016 йил I чорак — ишлаб чиқиш; 2016 йил II чорак — амалга ошириш | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Марказий банк, Банклар уюшмаси, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК |
19. | Электрон тижоратда Онлайн-ўқитиш миллий порталини яратиш. | Портални ва ўқитиш дастурини яратиш | 2016 йил II чорак | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, «ЎзРТХБ» АЖ |
20. | «Ташқи савдо фаолиятининг миллий портали» интернет-платформасини яратиш йўли билан бажариш кафолатларини таъминлашни ва тизимли маркетинг олиб боришни ҳисобга олган ҳолда, электрон тижоратдан фойдаланган ҳолда товарлар экспортини кенгайтириш. | Тадбирлар режаси | 2016 йил III чорак – ишлаб чиқиш; 2016 йил IV чорак —амалга ошириш | Ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
21. | Аҳоли пунктларини қамраб олишни: 2016 йилда — 30 фоизгача; 2017 йилда — 50 фоизгача; 2018 йилда — 65 фоизгача етказиш йўли билан айниқса қишлоқ жойларда аҳолининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишини кенгайтириш. | Тадбирлар режаси | 2016 — 2018 йиллар | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
III. Электрон тижорат соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш | ||||
22. | Электрон тижорат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва тадбиркорлик субъектлари ходимлари ва аҳоли малакасини ошириш. | Тадбирлар режаси | 2016 йил II чорак | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги |
23. | Электрон тижорат соҳасида фаолиятни амалга ошириш тартиби ва механизмларини кенг тушунтириш бўйича жойларда семинарлар ва амалий ўқувлар ўтказиш. | Тадбирлар режаси | 2016 йил II чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, ССП, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
Саидова Г.К. | — | Иқтисодиёт вазири, Идоралараро комиссия раиси |
Мирзохидов Х.М. | — | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Идоралараро комиссия раисининг ўринбосари |
Эргашев И.К. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари |
Мирзаев М.М. | — | Молия вазирининг ўринбосари |
Парпиев Б.Р. | — | Давлат солиқ қўмитасининг раиси |
Дусанов З.А. | — | Давлат божхона қўмитасининг раиси |
Тўраев Б.Э. | — | Давлат статистика қўмитасининг раиси |
Хайдаров А.Я. | — | Марказий банк раисининг ўринбосари |
Гафаров С.Х. | — | Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
Қурбонов А.К. | — | «Ўзстандарт» агентлигининг бош директори |
Исмаилов В.В. | — | Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг бошлиғи |
Нагаев А.Р. | — | «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ бошқарувининг раиси |
Шайхов А.Э. | — | Савдо-саноат палатасининг раиси |
Хаджаев А.Ж. | — | Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг раиси |
Махмудов Ш.Н. | — | «Ўзтрансгаз» АК бош директори |
Басидов И.С. | — | «Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси |
Холмухамедов Ў.О. | — | «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори |
лавозимига кўра | — | Иқтисодиёт вазирлиги хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш бўлимининг бошлиғи, Идоралараро комиссия котиби |