Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2015 йил 2 мартдаги 36-сон «Магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2015 йил 2 мартдаги 36-сон «Магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ, олий таълим муассасалари (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) магистратура мутахассисликлари талабалари (бундан буён матнда магистратура талабаси деб юритилади) томонидан стажировка ўташ тартибини белгилайди.
стажировка ўташ дастури — стажировка давомида иқтисод, фан, техника, маданият, соғлиқни сақлаш, қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларидаги замонавий техника ва технологиялар базасида энг янги илмий-техник ривожланишдаги ютуқларни ўрганиш ҳамда магистратура талабасининг магистрлик диссертациясини (ёки унинг бир қисмини) тайёрлаш учун материаллар йиғиш, магистрлик диссертацияси мавзуси юзасидан илмий-тадқиқот ишларини бажариш, магистрлик диссертацияси (ёки унинг бир қисми) учун зарур бўлган тажриба-синовларни ўтказиш, уларни мутахассислар муҳокамасидан ўтказиш, тажриба-синов натижаларидан илмий хулосалар чиқариш бўйича тадбирларни қамраб олган стажировка раҳбари томонидан ишлаб чиқилган ва факультет декани ёки ОТМнинг зиммасига стажировка масалалари билан шуғулланиш мажбурияти юклатилган таркибий бўлинмаси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган дастур (хорижда стажировка ўташ дастури ОТМ ректори (директори) томонидан тасдиқланади);

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази