Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
1. Балоғат ёшига етмаганларни улар доимий яшайдиган давлатларга қайтариш масалаларида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи–давлатларнинг ҳамкорлик қилиши тўғрисида 2002 йил 7 октябрдаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги МДҲ ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг 2014 йил 30 май куни Минск шаҳрида ўтказилган мажлисида имзоланган Протоколи тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларини бажарганлиги тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 16 апрель,
ПҚ-2335-сон