Олдинги таҳрирга қаранг.
(Сарлавҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни жадал ривожлантириш асосида мулкдорлар синфини шакллантириш, тегишли институтлар тизимини ташкил этиш, кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолияти соҳасига кредит ресурсларини кенг жалб қилиш ва хорижий сармояларни бевосита олиб кириш учун мақбул шароит яратиш мақсадида:
(Кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилаб қўйилсинки, 2004 йилнинг 1 январидан кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига қуйидагилар киради:
ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони 20 кишидан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган тармоқларда 10 кишидан, улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан ошмаган микрофирмалар;
енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебель саноати ва қурилиш материаллари саноати — 100 кишидан;
машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳалари — 50 кишидан;
фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган соҳалар — 25 кишидан ошмаган кичик корхоналар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги ПФ-3305-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 8-сон, 120-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Кичик бизнес корхоналари ўзлари ташкил этаётган ишлаб чиқариш учун хорижий технологияни олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 9 февралдаги ПФ-3570-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 29-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 9 февралдаги ПФ-3570-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 29-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 9 февралдаги ПФ-3570-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 29-модда)
6. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг ташкилий фаолиятини яхшилаш мақсадида фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватловчи Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмасининг уни Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига айлантириш, айни вақтда Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш фондини Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш фонди деб аташ ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилаб қўйилсинки, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси деҳқон ва фермер хўжаликларини шартнома асосида ўзининг аъзолари сифатида бирлаштиради, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган мустақил нодавлат ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини иқтисодий мустақиллик ва ўз-ўзини бошқариш тамойиллари асосида амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 майдаги ПФ-3613-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 22-сон, 156-модда)
Европа таъмирлаш ва тараққиёт банкининг деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун 20 мингдан 125 минг АҚШ долларигача миқдордаги ўрта муддатли микро ва кичик кредитларга асосланган кредит йўналиши ажратиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларининг кичик бизнес корхоналари учун, деҳқон ва фермер хўжаликларини ҳам қўшган ҳолда, сармоя лойиҳаларига ажратилган хорижий кредитларни қайта тақсимлашдан тушадиган воситачилик йиғимларининг умумий миқдори субкредит суммасидан олинадиган йиллик фойданинг 0,15 фоизидан ошмаслиги лозим;
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
хорижий кредит йўналишлари бўйича олинган кредитларни тўлаш муддати улар субзаёмга қайта тақсимланаётганида 3 ойдан ортиқ муддатга қисқартирилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан ташқари фондларнинг кичик бизнес корхоналарига кредит бериш бўйича барча операциялари тижорат банклари, жумладан, «Микрокредитбанк» АТБ» орқали, бюджетдан ташқари фондлар ва тижорат банклари ўртасида тузиладиган бош битимлар асосида кредит йўллари очиш орқали амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 июлдаги ПФ-3767-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 27-сон, 246-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўзининг ихтисослашган ташқи савдо фирмалари орқали кичик бизнес корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотишни ташкил этсин. Уларга хорижий бозорларнинг маркетинг тадқиқотини ўтказишда кўмаклашсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ҳудудий бўлимлари, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, маҳаллий солиқ ва статистика хизматлари билан биргаликда 1998 йил 1 июлига қадар барпо этилган ва ишлаб турган кичик ва ўрта бизнесга мансуб барча корхоналарнинг сонини аниқлаш мақсадида, уларнинг рўйхатини инвентаризациядан ўтказсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусий кичик корхоналарнинг Савдо-саноат палатасига ёки Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига белгиланган тартибда аъзо бўлиб киришига кўмаклашиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсинлар;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 9 февралдаги ПФ-3570-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 29-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаларини, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасини барпо этилаётган ва тугатилаётган кичик бизнес корхоналари ҳақидаги ахборот билан ҳар ойда таъминлаб турсинлар.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 9 февралдаги ПФ-3570-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 29-модда)
кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 166-сонли «Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли «Деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорлари.
12. Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддат ичида амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни мазкур Фармон қоидаларига мувофиқлаштириш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
13. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.