Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2010 йил 26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги, 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир» номли маърузаларининг асосий қоида ва хулосаларини рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ҳаракат дастури тўғрисида

ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2010 йил 26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги, 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маърузаларининг асосий қоида ва хулосаларини рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ҲАРАКАТ ДАСТУРИ

бешинчидан, оммавий ахборот воситаларини янада либераллаштириш, нодавлат матбуот нашрлари, радио, телевидение фаолиятини кучайтириш, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар сиёсатининг ошкоралиги ва очиқ-ойдинлигини таъминлаш. «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этишнинг боришини назорат тартибида ўрганиш назарда тутилмоқда, Сенат фаолиятини кенг ёритиш, саккизта конференция, 29 та давра суҳбати, 28 та семинар ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, оммавий ахборот воситаларида (газета, журналлар, телевидение, радио, Интернетда) икки юзга яқин чиқишлар ташкил этиш мўлжалланмоқда;

Маърузаларнинг асосий қоида ва хулосаларини амалга ошириш бўйича йўналишлар

Асосий тадбирлар

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I.Иқтисодиётни ва ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш жараёнларининг ижтимоий-сиёсий ҳамда суд-ҳуқуқ тизимларини доимий янгилаб бориш билан аниқ ва чуқур ўзаро алоқасини таъминлаш

1.1. Мамлакатнинг социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётида, суд-ҳуқуқ ислоҳотини чуқурлаштиришда парламентнинг ролини янада кучайтириш.

1.1.1. Сенат қўмиталарининг социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ислоҳотларнинг боришини янада янгилаш жараёни билан чуқур ўзаро алоқасини таъминлашга қаратилган қонунчилик, назорат-таҳлил, халқаро фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича иш режаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш.

2010 йилнинг

II чораги

Сенат қўмиталари,

Сенат Кенгаши

1.1.2. Ҳокимият вакиллик органларининг социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини чуқурлаштиришдаги, фуқаролик жамиятини шакллантириш, шунингдек минтақаларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал қилишдаги ролини кучайтиришнинг долзарб муаммоларига бағишлаб Сенат қўмиталари томонидан конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар давомида ишлаб чиқилган, энг аввало минтақаларни ривожлантириш масалаларига доир тавсиялар ва таклифларнинг амалга оширилишини, мазкур тадбирларни ўтказишга фуқаролик институтлари кенг жалб этилишини таъминлаш.

2010 йилнинг биринчи ярми

Сенат қўмиталари,

Сенат Кенгаши

1.1.3. Сенаторларнинг ўз минтақаларидаги сайловчилар билан тизимли иш олиб боришини ташкил этишга доир ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар комплексини амалга ошириш. Сенат қўмиталарининг мажлисларида сенаторларнинг, шунингдек Сенат Кенгаши мажлисларида қўмиталарнинг сайловчилар билан олиб борилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилишини таъминлаш. Социал-иқтисодий ривожланишнинг конкрет масалаларини минтақаларнинг ижтимоий ҳаётидаги демократик янгиланишлар билан узвий боғлаб ҳал қилиш.

Ҳар чоракда

Сенат қўмиталари,

Сенат Кенгаши

1.1.4. Сенат, унинг Кенгаши, қўмиталари ва комиссияларининг давлат раҳбарининг 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир» номли маърузасидан келиб чиққан ҳолда парламент олдида турган вазифаларни амалга оширишга қаратилган фаолияти тўғрисида жамоатчиликни кенг хабардор қилишни ташкил этиш.

Кўрсатиб ўтилган ишнинг самарадорлиги тўғрисидаги масалаларни қўмиталар ва Сенат Кенгаши мажлисларида мунтазам равишда кўриб бориш.

Махсус жадвал бўйича

Сенат қўмиталари,

Сенат Кенгаши

1.1.5. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг самарали фаолияти якунлари, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг амалга оширилиши юзасидан парламент назорати. Сенат томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ахборотини эшитиш, судьяларнинг номзодларини кўриб чиқиш тартибини ишлаб чиқиш ва унинг амалга оширилишини таъминлаш.

2010 йилнинг иккинчи ярми

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

1.2. Қабул қилинаётган қонунларнинг сифатини янада ошириш.

1.2.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қабул қилган қонунларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни такомиллаштириш юзасидан қуйидагиларнинг таъминланишини назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Сенат Кенгашига киритиш:

минтақаларни ривожлантиришнинг ҳал қилиниши кўриб чиқилаётган қонун билан боғлиқ масалаларини, унинг мамлакатда олиб борилаётган демократик ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий устувор йўналишларига мувофиқлигини чуқур таҳлил қилиш;

қонунларни ҳар томонлама ва самарали кўриб чиқиш, улар юзасидан қўмиталарнинг хулосаларини тайёрлаш учун сенаторларни кенг жалб қилиш, ишчи гуруҳлар таркибини сифатли шакллантириш;

қўмиталарнинг қонунларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш бўйича фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ва бошқа тадбирлар.

2010 йилнинг

III чораги

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси



1.2.2. Қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг атамалар, тушунчалар аппаратини такомиллаштиришни, қабул қилинган қонунларда уларнинг амалга оширилишини, социал-иқтисодий ривожланишнинг, жамият ва давлат қурилишининг турли соҳаларида кечаётган демократик жараёнларни рағбатлантиришни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмлар албатта ишлаб чиқилишини назарда тутадиган Қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришга доир услубий тавсияларни Қонунчилик палатаси билан биргаликда (келишув бўйича) ишлаб чиқиш.

2010 йилнинг

III чораги

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари билан биргаликда (келишув бўйича)

II. Марказда ижро этувчи ҳокимият, ҳукумат ва жойларда ҳокимликлар парламент томонидан қабул қилинган қонунларни қандай ижро этаётганлиги устидан қатъий парламент, депутатлик назоратини амалга ошириш

2.1. Жойларда ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини оширишга халақит бераётган жиддий камчилик ва нуқсонларни аниқлаш, уларни очиқ-ошкора ва амалий муҳокама қилиш, бу нуқсонларга йўл қўйган давлат, хўжалик бошқаруви органлари, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг раҳбарларини асосли танқид қилиш.

2.1.1. Сенат қўмиталари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш соҳасидаги фаолиятини чуқур ўрганиш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда уларни рўёбга чиқариш юзасидан конкрет чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича комплекс дастур тузиш ҳамда уни 2010 йилда ва шундан кейинги йилларда амалга ошириш.

Дастур қоидаларини амалга ошириш жараёнида жойларда социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш ишида аниқланган камчилик ва нуқсонлар кенг муҳокама қилинишини, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари самарали амалга оширилишини таъминлаш.

2010 йилнинг

II чораги

Сенат Кенгашининг иш режаларига мувофиқ

Сенат қўмиталари,

Сенат Кенгаши

2.2. Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан тегишли тармоқларда қонунлар, энг муҳим давлат дастурларининг оғишмай ижро этилишини таъминлаш.

2.2.1. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Сенат (Сенат Кенгаши) ва Сенат қўмиталари қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ижро этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни такомиллаштириш юзасидан қуйидаги чора-тадбирларни назарда тутадиган таклифларни ишлаб чиқиш ва Сенат Кенгаши муҳокамасига киритиш:

мамлакат ва минтақаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, шунингдек Қонунчилик палатаси қўмиталарининг назорат фаолияти режаларини ҳисобга олган ҳолда Сенат қўмиталарининг назорат фаолияти режаларини шакллантириш;

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссияларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакил­ларини, олимлар, мутахассисларни ва оммавий ахборот воситалари вакилларини жойлардаги ишларнинг аҳволини ўрганиш бўйича Сенат қўмиталари томонидан тузиладиган ишчи гуруҳлар фаолиятига жалб этиш механизмини такомиллаштириш;

жойларда ишлаётган сенаторларнинг Сенат қўмиталари назорат-таҳлил фаолиятида ва улар томонидан ўтказилаётган тадбирлардаги иштирокини фаоллаштириш;

қонунларнинг жойларда ижро этилишини ўрганиш жараёнида қонун ҳужжатларидаги нуқсонларни, Ўзбекистон Республикаси қонунларини ижро этишда йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф қилиш, қонун ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш юзасидан аниқ, ҳар томонлама пухта таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;

2010 йилнинг

III-IV чораклари

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси,

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

2.2.2. Давлат раҳбарининг 2010 йил 29 январда бўлиб ўтган 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни социал-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасининг асосий қоидалари ва хулосаларини бажаришнинг боришини Сенат қўмиталари, Сенат Кенгаши мажлисларида, Сенатнинг ялпи мажлисларида муҳокама қилиш:

халқ депутатлари Андижон ва Хоразм вилоят Кенгашлари томонидан – Сенатнинг 2009 йил 4 декабрдаги «2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги Қарорининг, қишлоқда уй-жой қурилиши ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши масалаларини;

халқ депутатлари Бухоро ва Сирдарё вилоят Кенгашлари, шунингдек Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари томонидан – «Баркамол авлод йили» Давлат дастурининг бажарилиши масалаларини;

Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари томонидан – кичик бизнесни, хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш соҳасидаги қонунларнинг, энг муҳим давлат дастурларининг ижро этилиши тўғрисидаги масалаларни.

2010 йилнинг

III чораги

2010 йилнинг

IV чораги

2011 йилнинг

I чораги

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

2.2.3. Сенат қўмиталари томонидан парламент эшитувларини тайёрлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини, парламент эшитувларида жавоб олиниши керак бўлган саволлар рўйхатини, парламент эшитувларига жалб этиладиган муайян давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мансабдор шахсларни, парламент эшитувлари якунлари бўйича таклифлар тайёрлаш механизмини ва бошқа масалаларни белгилаб берадиган Сенат томонидан парламент эшитувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Сенат Кенгаши муҳокамасига киритиш.

2010 йилнинг иккинчи ярми

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси,

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси

2.2.4. Тегишли вазирликлар ва идоралар вакилларини таклиф қилган ҳолда қуйидаги масалалар бўйича парламент эшитувларини амалга ошириш:

Тошкент шаҳрида ва Бухоро вилоятида «Телекоммуни­кациялар тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғри­сида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилиши;

жойлардаги энг муҳим социал-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда, демократик янгиланишларни чуқурлаштиришда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш (Фарғона ва Навоий вилоятларида);

Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, соғлиқни сақлаш, экология соҳасидаги давлат дастурларининг ижро этилиши.

2010 йилнинг

III чораги

2010 йилнинг

IV чораги

2011 йилнинг

I чораги

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси,

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси,

Сенат Кенгаши

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси,

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси,

Сенат Кенгаши

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси,

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси,

Сенат Кенгаши

2.3. Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури, унда назарда тутилган социал-иқтисодий соҳанинг изчил ривожланишини, мамлакатда барқарорликни таъминлашга доир барча чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилишини таъминлаш.

2.3.1. Тошкент ва Наманган вилоятларида Сенатнинг
2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги 624-I-сонли Қарорини бажаришнинг бориши ҳақида»ги 709-I-сонли Қарорининг ижро этилишини ўрганиш. Жойларда дастурнинг амалга оширилишининг боришини ўрганиш натижаларини Сенатнинг ялпи мажлисида кўриб чиқиш.

2010 йилнинг

II — IV чораги

Сенат Кенгаши, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

III. Парламентни кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган демократик янгиланишлар, либерал ислоҳотларни амалга оширувчига айлантириш

3.1. «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» принципини амалга ошириш бўйича ишларни фаоллаштириш, мамлакатни бошқаришда фуқароларнинг ролини ошириш, фуқаролик жамияти институтларининг бутун тизимини янада ривожлантириш, бу тизимни давлатни, маъмурий-ҳудудий тузилмаларни бошқариш жараёнига уйғун равишда интеграциялаш.

3.1.1. Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорлиги механизмини янада такомиллаштириш, уларга минтақаларни социал-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал қилишда амалий ва услубий ёрдам бериш, бу соҳадаги тадбирларни амалга ошириш бўйича Сенатнинг комплекс ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш.

Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясини тузиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Сенат муҳокамасига киритиш.

2010 йилнинг биринчи ярми

Сенат Кенгаши

3.1.2. Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга, уларни минтақаларнинг социал-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга кенг жалб этишга қаратилган қонун ҳужжатлари, мамлакатда қабул қилинган дастурларнинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши масалаларига бағишлаб Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қўшма мажлисини ташкил қилиш.

2010 йилнинг биринчи ярми

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши билан биргаликда

3.1.3. Ижтимоий шерикчиликнинг турли шакллари, маҳаллий ҳокимият органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлиги бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида туркум конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш. Ўтказилган тадбирлар якунлари бўйича тегишли тавсиялар қабул қилиш.

2010-2011йиллардақўмиталарнинг иш режаларига мувофиқ

Сенат қўмиталари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда

3.2. Фуқаролик ва жамоат институтлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотларнинг қарорлар қабул қилиш, жа-миятнинг ўзлари вакили бўлган қатламлари ва тузилмалари манфаатларини ҳимоя қилиш тизимида ўрин эгаллашлари мақсадида улар фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада ривожлантириш.

3.2.1. Сенатнинг фуқаролик жамияти институтлари, жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмини янада такомиллаштириш юзасидан Сенатнинг комплекс ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2010 йилнинг иккинчи ярми

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси,

Сенат Кенгаши

3.2.2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг намунавий регламентини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиб, уларда қуйидаги чора-тадбирларни назарда тутиш:

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари томонидан фуқаролик жамияти институтларини уларнинг фаолияти соҳасига тааллуқли масалаларни кўриб чиқишга (халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиялари, доимий комиссиялар мажлислари) жалб қилиш тартиб-таомиллари ва механизмларини такомиллаштириш;

ижтимоий шерикчиликнинг турли шаклларини яратиш ва уларни қарорлар қабул қилиш чоғида (жамоат кенгашлари, комиссиялар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар) жалб этиш тартиб-таомили.

2010 йилнинг иккинчи ярми

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

IV. Фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамият ва давлат қурилиши тизимидаги ҳуқуқлари, ваколатларини кенгайтиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш

4.1. Маҳалла фаолиятининг, унинг ваколатларини, самарали фаолият юритиш механизмларини кенгайтиришнинг, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тизимининг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш.

4.1.1. Фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий соҳанинг самарали ишлаши, жойларда жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш масалаларини ҳал қилишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг иштироки масалаларини фуқаролик жамияти институтлари вакилларини жалб қилган ҳолда мамлакат минтақаларида (алоҳида режа бўйича) чуқур ўрганиш; «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг энг муносиб фуқаролар оқсоқоллар ва уларнинг маслаҳатчилари этиб сайланишини таъминлайдиган амалдаги тизимини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш.

Ўрганиш якунлари бўйича жойларда фуқароларнинг долзарб социал-иқтисодий масалаларини ҳал қилишда маҳалланинг ваколатларини кенгайтиришга йўналтирилган қонун ҳужжатлари нормаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2010 йилнинг иккинчи ярми

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

4.2. Бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимида маҳалланинг вазифларини янада кенгайтириш; давлат ижтимоий дастурларининг жойларда рўёбга чиқарилиши ҳақида жамоатчиликни кенг хабардор қилиш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро яқиндан ҳамкорлигини таъминлаш.

4.2.1. Қашқадарё ва Наманган вилоятларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунлар ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш соҳасидаги ишини ташкил этиш тажрибасини ўрганиш. Ижро этувчи ҳокимият органларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлиги тизимини такомиллаштиришга, давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимида уларнинг ролини кучайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.

2010 йилнинг

IV чораги —

2011 йилнинг

I чораги

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси,

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

4.3. Маҳаллани аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш.

4.3.1. Амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш вазифаларининг жойларда маҳаллалар, фуқаролар йиғинлари томонидан амалиётга жорий этилишини ўрганиш. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ижтимоий дастурларини, бандликни таъминлаш, касаначиликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш, ёшларни ишга жойлаштириш дастурларини амалга оширишдаги ролини кучайтириш юзасидан; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширишдаги, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантиришдаги ваколатларини кенгайтириш юзасидан; «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг нормалари ва қоидаларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Алоҳида жадвалга мувофиқ —

2010 йил давомида

Сенат қўмиталари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда

V. Оммавий ахборот воситаларини янада либераллаштириш, нодавлат матбуот нашрлари, радио, телевидение фаолиятини кучайтириш, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар сиёсатининг ошкоралиги ва очиқ-ойдинлигини таъминлаш

5.1. Миллий матбуотнинг сифатини, маҳорат ва самарадорлигини ривожланган жаҳон оммавий ахборот воситаларининг юксак талаб ва мезонлари даражасигача изчил ошириб бориш учун шарт-шароит яратиш мақсадида оммавий ахборот воситалари соҳасидаги қонунчилик янада такомиллаштирилишини таъ­минлаш.

5.1.1. Оммавий ахборот воситаларини янада демократлаштириш ва либераллаштиришга, амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларнинг ошкоралиги ва очиқ-ойдинлигини таъминлашда уларнинг фаоллигини оширишга қаратилган «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принципларива кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши жараёнини назорат тартибида ўрганиш. Оммавий ахборот воситаларига доир қонун ҳужжатларининг бажарилиши масалалари халқ депутатлари вилоят Кенгашлари мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш.

2010 йилнинг иккинчи ярми — 2011 йилнинг биринчи ярми

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси,

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда

5.2. Мамлакатда олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатни, мамлакатимизда ва ундан ташқарида содир бўлаётган воқеаларни фикрлар хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда оммавий ахборот воситаларида янада фаолроқ ёритиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиб бериш. Ижро этувчи ҳокимият устидан парламент назоратини кучайтириш масаласини ҳал қилишга кенг жамоатчиликни, оммавий ахборот воситаларини фаол жалб этиш.

5.2.1. Қўмиталар, сенаторларнинг ижро этувчи ҳокимият органлари устидан парламент назоратини амалга ошириш борасидаги ишини кенг ёритиш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва 2010-2011 йилларда амалга ошириш, мамлакат журналистлари учун ушбу масалалар юзасидан брифинглар, матбуот анжуманлари ўтказиш.

Парламент юқори палатаси, унинг қўмиталари ва комиссиялари ишида ошкоралик ва очиқ-ойдинликни таъминлаш мақсадида сенаторларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини кучайтириш масалалари юзасидан семинар-тренинглар ўтказиш.

2010 йилнинг

III чораги

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда,

Сенат Кенгаши

5.3. Нодавлат оммавий ахборот воситаларининг тобора кенгайиб бораётган тармоғи фаолиятининг, муаллифлик ҳуқуқлари ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилишнинг, шунингдек ахборот соҳасига бозор механизмларини жорий этишнинг норматив-ҳуқуқий базаси янада ривожланишини таъминлаш.

5.3.1. «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларининг муайян идораларда бажарилишини, илғор ахборот-коммуникация технологияларини медиа-маконда кенг жорий қилиш, оммавий ахборот воситаларининг нодавлат секторини ривожлантириш соҳасидаги давлат дастурлари жойларда ижро этилишининг боришини назорат тартибида ўрганиш.

Ўрганиш натижалари бўйича ахборот соҳасига бозор механизмларини янада жорий этиш, интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

2010 йилнинг иккинчи ярми

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси,

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда

VI. Мамлакат хавфсизлигини, барқарорлигини таъминлаш, халқаро ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш

6.1. Мамлакатнинг миллий манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилишнинг муҳим ташқи сиёсий воситаси, ҳозирги замоннинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг омили сифатида парламент дипломатиясининг ролини янада ошириш.

6.1.1. Сенатнинг халқаро парламентлараро алоқаларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришга, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатининг, минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, минтақада ва бутун дунёда юзага келаётган мураккаб геосиёсий шароитларда Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари бўйича Сенатнинг позициясини халқаро жамоатчилик эътиборига етказиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2010 йилнинг иккинчи ярми

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

6.2. Халқаро ҳуқуқнинг умум-эътироф этилган нормалари ва қоидаларини миллий қонунчиликка ҳамда ҳуқуқни қўлланиш амалиётига имплементация қилиш.

6.2.1. Халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ратификация қилишга доир қонунларнинг ижро этувчи ҳокимият органлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан амалга оширилишининг бориши устидан назоратни таъминлаш.

2010-2011 йиллар —

Сенат қўмиталарининг иш режаларига мувофиқ

Сенат қўмиталари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда

6.3. Парламент фаолияти соҳасидаги хорижий тажрибани ўрганиш.

6.3.1. Хорижий мамлакатлар парламентларининг иш тажрибасини ўрганиш бўйича давра суҳбатлари, халқаро семинарлар ўтказишни, парламент делегацияларини алмашишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, парламент фаолиятини такомиллаштириш, жумладан парламент назоратининг самарали шаклларини қўллаш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Тасдиқланган режаларга мувофиқ

Сенат Кенгаши,

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази