Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати (кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар),
ўзаро манфаатдорлик ва тенг ҳуқуқлилик асосида икки томонлама иқтисодий муносабатларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш заруриятини англаган ҳолда,
Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисида 2004 йил 16 июндаги Шартнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида 2005 йил 14 ноябрдаги Шартномага таянган ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида стратегик шерикчиликни чуқурлаштириш тўғрисида 2012 йил 4 июндаги Декларация қоидаларини амалга ошириш мақсадида,
Мазкур Дастур Томонлар тарафидан ўзаро манфаатли иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, икки мамлакат иқтисодиётининг етакчи тармоқларида юқори технологияли ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, шу асосда ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициявий ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишилган чора-тадбирлар комплексининг бажарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.
олий даражадаги учрашувлар, шунингдек иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилишларида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик соҳасида эришилган келишувларнинг кенг кўламда амалга оширилишини таъминлаш;
иккала давлат иқтисодиётини юксалтиришга қаратилган иқтисодий ҳамкорликнинг барқарор ривожланишини таъминлаш;
тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва инвестициявий ҳамкорликни диверсификация қилиш;
Томонларнинг халқаро мажбуриятларини кенг кўламда амалга ошириш асосида икки мамлакат ўртасида тўлақонли амал қилувчи эркин савдо режимини шакллантириш, шунингдек ўзаро манфаатли савдони ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
савдо-иқтисодий, инвестициявий, шунингдек илмий-техникавий хусусиятдаги ўзаро аҳамиятга молик бўлган очиқ маълумотлар билан алмашиш;
ишлаб чиқаришнинг ўсиши, унинг ривожланиши учун инвестициялар киритиш, фаннинг энг янги ютуқлари ва илғор технологияларни жорий қилиш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш учун рағбатлантирувчи омиллар яратиш;
иккала давлат ҳудудида жойлашган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти учун, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида 2013 йил 15 апрелдаги Битимга мувофиқ ўзаро инвестицияларни кенгайтириш мақсадида қулай шарт-шароитлар яратиш.
амалдаги транспорт йўлакларининг рақобатбардошлигини ошириш учун иккала Томон давлатларининг қулай географик ўрнидан фойдаланган ҳолда, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш;
саноатнинг турли тармоқларида, хусусан ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, машинасозлик, электротехника, енгил саноат, авиация, тоғ-кон ва қайта ишлаш саноатларида ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш;
илмий-техникавий ҳамкорлик ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдаги уринишларни мувофиқлаштириш;
Мазкур Дастур Томонлар давлатларининг тегишли вазирликлари, идоралари ва хўжалик юритувчи субъектлари тарафидан, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссияси тасдиқлайдиган Тадбирлар режасида белгиланадиган муайян ҳаракатларнинг бажарилиши орқали амалга оширилади.