Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2015 йил 23 июндаги ПҚ-2359-сон, «Республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларини шакллантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 23 июндаги 2360-сон, «Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сон ва «Республика олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 30 апрелдаги ПҚ-2170-сон қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 7 июндаги 109-сон, «2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида» 2015 йил 3 июндаги 145-сон қарорларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги янгиланган низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тест марказини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 14 майдаги 258-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 5-сон, 28-модда), шунингдек қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини, вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат қурилиши академиясига ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига;
Ўзбекистон Республикасидаги халқаро, хорижий олий таълим муассасаларига ва хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларига жорий этилмайди.
4. Давлат комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
5. Давлат комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади, ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилганлар бундан мустасно.
7. Давлат комиссияси фаолиятини ташкил этиш тартиби унинг ваколатига кирадиган кўриб чиқиладиган масалалар кўрсатилган ҳолда ушбу Низомга иловада келтирилади.
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мутахассисларига истиқболдаги талабга мослик ва ўзаро боғлиқлик таъминланган ҳолда келгуси ўқув йилига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул квоталарини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш;
Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 апрелгача бўлган муддатда қарорнинг тегишли лойиҳаси шаклида Давлат комиссиясига киритиладиган йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишга доир асосланган ва белгиланган тартибда келишилган таклифларни кўриб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
келгуси ўқув йилига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишга доир қарорнинг киритилган лойиҳасини ўрганиш натижалари бўйича кейинчалик ҳар йили 10 апрелгача Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан ҳужжатнинг кўрсатиб ўтилган лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилиши учун Давлат комиссиясининг баён қарори билан расмийлаштириладиган тегишли тавсияларни бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
абитуриентлар ва ўқувчиларни олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга танлашда холисоналик ва ишончлиликни таъминлаш;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига кириш имтиҳонларини (тест синовларини) ташкил этиш ва ўтказишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
абитуриентлар ва ўқувчиларнинг билимларини баҳолаш шакллари ва мезонларини белгилаш ва такомиллаштириш, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга кириш учун билимлар (баллар) даражасини белгилаш;
кириш имтиҳонларини (тест синовларини) ўтказиш тартибини, тест материаллари экспертизасини ўтказишни ҳамда абитуриентлар ва ўқувчиларнинг билимларини баҳолашни такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни, таклифлар ва талабларни ишлаб чиқиш;
кириш имтиҳонларини (тест синовларини) ўтказиш бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
халқаро, республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий фуқароларни олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат комиссиясининг ваколатлари доирасида олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва тиклаш масалаларини мувофиқлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кириш имтиҳонлари (тест синовлари) якунларини чиқариш, танланган йўналиш, касб-ҳунар таълими мутахассислиги бўйича абитуриентларнинг билимлари даражасини, қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олувчи ягона талаблар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланадиган квоталари тўлақонли бажарилишини таъминлаш;
қабул ва битирувчиларни ишга жойлаштиришнинг мослигини таъминлаш учун истиқболли талаб прогнозидан ва иш берувчиларнинг юқори малакали кадрларга бўлган амалдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб навбатдаги ўқув йилига қабул параметрларига янада тузатиш киритиш учун қабул квотаси тўлиқ бўлмаган ҳолда бажарилган йўналишлар ва мутахассисликларни аниқлаган ҳолда олий таълим муассасаларига қабул якунлари бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш учун қабул қилишни амалга ошириш бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг таклифларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш.
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотли мутахассисларга истиқболли талабнинг мослиги ва ўзаро боғлиқлиги таъминлаган ҳолда келгуси ўқув йилига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига қабул квоталарини шакллантириш ишларига раҳбарлик қилади;
ташкилий тадбирларга раҳбарлик қилади ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишни, кириш имтиҳонларини (тест синовларини) ташкил этиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг ишини мувофиқлаштиради;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ҳар бир йўналиши бўйича тест синови фанлари рўйхатини ва уларни баҳолаш мезонларини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланган ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича қабул қилишнинг квоталари доирасида олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига қабул қилиш квоталарини таълим олиб бориладиган тиллар бўйича тақсимлашни тасдиқлайди;
тест синовига қўшимча равишда кўп балли тизим бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари рўйхатини тасдиқлайди;
ғолибларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш учун халқаро, республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақаларнинг мақомини эътироф этиш тартибини белгилайди;
масаланинг ҳолати мониторинги (таҳлили) натижалари бўйича олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун тўлов муддатларини узайтиради;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ талабаларнинг ўқишини кўчириш ва тиклаш, шу жумладан аккредитация қилинган хорижий таълим муассасаларидан кўчириш ва тиклаш масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;
олий таълим муассасаларига ҳар йилги кириш имтиҳонлари (тест синовлари) натижалари бўйича апелляция комиссияси таркибини ва раисини тасдиқлайди;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг таклифларини таҳлил қилади ҳамда абитуриентлар ва ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш жараёнини янада такомиллаштириш масалалари бўйича ваколатлар доирасида тегишли қарорлар қабул қилади;
олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибига, таълим йўналишлари бўйича тест синовлари фанлари рўйхатига, тест синови саволлари ва топшириқларига киритилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситалари ва таълим муассасалари орқали абитуриентлар ва ўқувчиларнинг эътиборига етказади;
9-синфларнинг битирувчилари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишнинг кейинги шакллари билан тўлиқ қамраб олиниши устидан ҳар йилги тизимли назоратни амалга оширади;
9-синфларнинг битирувчилари кейинчалик ўқитиш билан қамраб олиниши устидан мониторинг олиб боради, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича ишларнинг аҳволини умумлаштиради ҳамда ҳар йили 1 октябргача янги ўқув йили бошланишининг бошланғич босқичи якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериш учун маъруза материалларини тайёрлайди.
1) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг бўлажак ўқув йилига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига қабул квоталарини шакллантириш ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) Давлат комиссияси аъзоларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг Давлат комиссиясига юкланган вазифалар бажарилиши юзасидан шахсий ҳисоботларини эшитиш;
3) олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш юзасидан ўтказиладиган тадбирлар ва уларнинг якунлари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
кириш имтиҳонлари (тест синовлари) натижаларини апелляция тартибида кўриб чиқиш якунлари бўйича абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг тақдимномаси бўйича кириш имтиҳонларини (тест синовларини) ўтказиш ва уларнинг якунларини чиқаришда йўл қўйилган ташкилий ва техник (ҳужжатлаштиришдаги) хатоларни тузатиш натижалари бўйича абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш;
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида чет тиллари ўқитувчиларига ўткир эҳтиёжга дуч келаётган чекка қишлоқ аҳоли пунктларида яшовчи шахслар орасидан чет тиллари ўқитувчилари мутахассисликларига олий таълим муассасаларига мақсадли қабул қилиш;
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномалари бўйича малакали кадрлар тайёрлашга ўткир эҳтиёж мавжуд бўлган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг таълим йўналишларига қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари асосида имтиёзга эга бўлган абитуриентларни қўшимча равишда белгиланган тартибда ўқишга қабул қилиш;
тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг тақдимномалари бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
5) абитуриентларни қабул қилиш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун белгиланган тартибда идоралараро кенгашлар чақириш;
6) олдинга қўйилган вазифаларни амалга ошириш, таҳлилий материаллар тайёрлаш, тест топшириқлари экспертизасини ўтказиш учун зарурият бўлганда ишчи (эксперт) гуруҳлар, идоралараро комиссиялар ташкил этиш;
7) Давлат комиссияси томонидан қабул қилинган қарорлар изчил амалга оширилиши устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат комиссияси томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти Давлат комиссиясининг Ишчи органи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат комиссиясининг қарорлари бажарилиши устидан назорат қилишни ва мониторинг олиб борилишини ташкил этади ва уларнинг натижаларини кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига тақдим этади;
Давлат комиссиясининг баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни Давлат комиссиясининг аъзоларига тегишли қисми бўйича тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, олий таълим муассасаларига юборади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни белгиланган тартибда олади;
14. Давлат комиссияси ўз фаолиятини Давлат комиссиясининг иш регламентига ва кун тартибига мувофиқ мажлисларни тизимли асосда ўтказиш йўли билан амалга оширади.
Давлат комиссияси мажлислари манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари таклиф этилган ҳолда, заруриятга кўра, вақти-вақти билан ўтказилади.
Давлат комиссияси аъзолари абитуриентларни олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича фаолиятнинг қонунийлиги, холисоналиги, очиқ-ошкоралигини таъминлаш соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан Давлат комиссиясининг ишига кўмаклашадилар, қонун ҳужжатларига ва Давлат комиссиясининг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Давлат комиссиясининг қарорлари Давлат комиссиясининг мажлисда иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Кўриб чиқилаётган масалаларнинг хусусиятига боғлиқ равишда Давлат комиссиясининг мажлисига таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
16. Истисно ҳолларда қарорларни тезликда қабул қилиш мақсадида Давлат комиссиясининг раиси айрим масалалар бўйича Давлат комиссиясининг қарорларини сўров йўли билан тасдиқлашга ҳақлидир.
17. Давлат комиссиясининг қарорлари унинг мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади. Давлат комиссияси мажлисининг баённомасига унинг барча аъзолари томонидан виза қўйилади, масъул котиб томонидан имзоланади, Давлат комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланади.
18. Давлат комиссияси ўз фаолиятини унинг янги таркиби тасдиқлангунига ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг унинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарори қабул қилингунига қадар амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА