30.07.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2705
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг қарори, 30.07.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2705
Кучга кириш санаси
03.08.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.2017
Ҳужжат 29.05.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ижодкор ёшлар республика танловларини (бундан буён матнда танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.