19.06.2015 йилдаги 283-сон
Ҳужжат 30.09.2015 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик судлари томонидан ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) процессуал муддатлар тўғрисидаги нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига мувофиқ Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХПКда ёки бошқа қонунларда процессуал муддатлар белгиланмаган ҳолларда улар суд томонидан белгиланиши ва узайтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. ХПК 96-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ йиллар, ойлар ёки кунлар билан ҳисобланадиган процессуал муддатнинг ўтиши календарь сананинг эртасидан ёки унинг бошланиши белгилаб қўйилган воқеа содир бўлган кундан бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Судлар инобатга олишлари керакки, процессуал муддатларнинг тугаши билан ишда иштирок этувчи шахслар процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини йўқотади. Процессуал муддатлар ўтказилиб берилган аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатлар, агар ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома бўлмаса, суд томонидан кўриб чиқилмайди ва уларни берган шахсларга қайтарилади. Ушбу қоида ХПК ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари ёки суд топшириғига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахслар бажариши лозим бўлган процессуал ҳаракатларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолатда процессуал муддатларнинг ўтказиб юборилганлиги ушбу шахсларни уларга юклатилган мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Процессуал муддатнинг тугаш куни ХПКнинг 97-моддасига мувофиқ аниқланади. Процессуал муддатнинг тугаш куни деганда, ушбу муддатнинг охирги куни, агар охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келган бўлса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. ХПК 99-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси бўйича ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатнинг ўтказиб юборилиши сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. ХПК 99-моддасининг тўртинчи қисмига кўра суд томонидан белгиланган процессуал муддатларни унинг ўзи узайтириши мумкин. Бунда назарда тутиш керакки, судлар ХПК ёки бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатларни узайтириш ҳуқуқига эга эмаслар. Қонун ҳужжатларида процессуал муддатларни узайтириш назарда тутилган ҳоллар (масалан, ХПК 125-моддасининг иккинчи қисми) ушбу қоидадан истисно бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза (ХПК 108-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари), даъво аризаси (ариза) (ХПК 125-моддасининг биринчи — учинчи қисмлари, 15517-моддасининг биринчи қисми), апелляция шикояти (протести) (ХПК 167-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари), кассация шикояти (протести) (ХПК 185-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари), назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги ариза (ХПК 1921-моддасининг бешинчи қисми), қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза (ХПКнинг 207-моддаси), суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза (ХПК 217-моддасининг тўртинчи қисми) ХПКда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб иш бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўрилиши ва ҳал қилув қарори қабул қилиниши керак, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш ҳамда давлат органининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш, мансабдор шахснинг шундай ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги иш эса ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак, ариза хўжалик судига келиб тушганидан кейин камида бир ойдан сўнг кўриладиган молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бундан мустасно. Бунда ишни биринчи инстанция судида кўриш муддати ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб кейинги ойнинг тегишли кунигача ҳисобланади.
Судлар инобатга олишлари керакки, иш ХПКнинг 125 ва 15517-моддаларида белгиланган муддатларда кўрилиши ҳамда иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда тайёрланиши ва ишда иштирок этувчи шахсларга юборилиши лозим.
Янгидан кўришга юборилган иш тегишинча ХПКнинг 125, 15517, 167 ҳамда 185-моддаларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. ХПК 125-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ алоҳида ҳолларда ишни кўриш муддати хўжалик судининг раиси томонидан бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ХПКда ишни кўриш муддатини узайтириш учун асослар бўлганда, уни бир неча маротаба узайтиришни тақиқловчи нормалар мавжуд эмас. Бироқ бунда ишни кўришнинг умумий муддати икки ойдан ошиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. ХПКнинг 22-моддаси, 38-моддасининг бешинчи қисми, 41 ва 42-моддалари, 115-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари, 120-моддасининг биринчи қисми, 128-моддасининг иккинчи қисми, 131-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ишни кўриш янгидан бошланади.
Судларга тушунтирилсинки, юқорида қайд этилган асосларга кўра ишни кўриш янгидан бошланиши ХПКнинг 125-моддасида назарда тутилган ишни кўриш муддатининг янгидан бошланишига олиб келмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. ХПК 115-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра айни бир шахслар иштирок этувчи бир турдаги бир неча иш битта иш юритишга бирлаштирилган тақдирда, бирлаштирилган ишни кўриш муддати дастлабки даъвони иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Бир ёки бир неча бирлаштирилган талаб ХПК 115-моддасининг учинчи қисмига асосан алоҳида иш юритишга ажратилган тақдирда, ажратилган талабни кўриш муддати ҳам дастлабки даъвони иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. ХПК 77-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган даъвони таъминлаш чоралари бундай чораларни кўриш тўғрисидаги ариза хўжалик судига тушганидан кейинги кундан кечиктирмасдан низони ҳал этаётган судья томонидан кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. ХПК 131-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ асослар мавжуд бўлганда ишни кўриш кейинга қолдирилиши мумкин. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, суд мажлиси ишни кўришга тўсқинлик қилаётган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган оқилона муддатга қолдирилиши лозим, бироқ ишни кўриш муддати қолдиришларни ҳисобга олган ҳолда ХПКнинг 125-моддасида назарда тутилган муддатлардан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. ХПК 134-моддасининг бешинчи қисмига кўра хўжалик судлов ишларини юритишнинг иштирокчилари баённома имзоланганидан кейин уч кунлик муддатда суд мажлисининг ёки процессуал ҳаракатнинг баённомаси билан танишиш ҳамда унинг тўла-тўкислиги ва тўғри тузилганлиги хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини бериш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судлар ҳисобга олишлари керакки, асослантирилган ҳал қилув қарорини тузиш учун ХПК 145-моддасининг биринчи қисмида белгиланган муддат ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга юбориш учун ХПКнинг 148-моддасида назарда тутилган беш кунлик муддат ҳисобига киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21.1. ХПК 128-моддасининг учинчи қисмига кўра ҳар бир ишни кўриш дам олиш учун белгиланган вақтдан ташқари узлуксиз давом этади. Алоҳида ҳолларда суд мажлисда уч кундан ошмаган муддатга танаффус эълон қилишга ҳақли. Бунда судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, мажлисда танаффус бир неча маротаба эълон қилиниши мумкин, бироқ узлуксиз танаффусларнинг умумий давомийлиги уч кундан ошмаслиги лозим, бу муддатга иш куни бўлмаган кунлар кирмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21.2. ХПКнинг 148-моддасига кўра суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ҳал қилув қарори ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.
15518-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин уч иш куни ичида суд томонидан ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Судлар назарда тутишлари керакки, ХПКнинг 148-моддасида ҳамда 15518-моддасининг олтинчи қисмида белгиланган муддатларни ҳисоблаш суд ҳужжати эълон қилинган кундан бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21.3. ХПКнинг 153-моддасига кўра суднинг ажрими, шунингдек устидан шикоят қилиниши мумкин бўлган ажримлар қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга ва ажрим дахлдор бўлган бошқа шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ажрим ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. ХПК 149-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш масаласи суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар, яъни у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат тугагунига қадар, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ўн кунлик муддат тугагунига қадар қўйилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23.1. Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш масаласи судья томонидан ХПК 122-моддасининг биринчи қисмига мос ҳолда беш кунлик муддатда ҳал этилади. Бунда инобатга олиш керакки, ўн кунлик муддатни ҳисоблаш шикоят (протест) судга келиб тушган кундан бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги аризани тақдим этиш мумкин бўлган, ХПК 1921-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган уч йиллик процессуал муддат қатъий бўлиб, у тикланмайди. Белгиланган муддат ўтказиб юборилган ҳолда берилган аризалар илгари тақдим этилганидан қатъий назар кўриб чиқилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. ХПК 1921-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги ариза бир ойлик муддатда, иш талаб қилиб олинадиган ва текшириладиган ҳолларда эса икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. ХПК 213-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ижро варақаси суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан ёхуд ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этишда белгиланган процессуал муддат тугаган кундан ёхуд ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан бошлаб олти ойдан кечиктирмасдан тақдим этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. ХПК 216-моддасининг биринчи қисмига кўра ундирувчининг ижро варақаси дубликатини бериш тўғрисидаги аризаси ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат тугагунига қадар берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Ишларни кўришда судлар ХПК ва бошқа қонунларда назарда тутилган процессуал муддатларга қатъий ва сўзсиз риоя қилишлари ва низоларни қисқа муддатларда кўриб чиқишни таъминлашлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.