Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 19.05.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий судлар томонидан ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) процессуал муддатлар тўғрисидаги нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига мувофиқ Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ИПКда ёки бошқа қонунларда процессуал муддатлар белгиланмаган ҳолларда улар суд томонидан белгиланиши ва узайтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. ИПК 119-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ йиллар, ойлар ёки кунлар билан ҳисобланадиган процессуал муддатнинг ўтиши календарь сананинг эртасидан ёки унинг бошланиши белгилаб қўйилган воқеа содир бўлган кундан бошланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Судлар инобатга олишлари керакки, процессуал муддатларнинг тугаши билан ишда иштирок этувчи шахслар процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини йўқотади. Процессуал муддатлар ўтказилиб берилган аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатлар, агар ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома бўлмаса, суд томонидан кўриб чиқилмайди ва уларни берган шахсларга қайтарилади. Ушбу қоида ИПК ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари ёки суд топшириғига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахслар бажариши лозим бўлган процессуал ҳаракатларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолатда процессуал муддатларнинг ўтказиб юборилганлиги ушбу шахсларни уларга юклатилган мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Процессуал муддатнинг тугаш куни ИПКнинг 120-моддасига мувофиқ аниқланади. Процессуал муддатнинг тугаш куни деганда, ушбу муддатнинг охирги куни, агар охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келган бўлса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. ИПК 123-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси бўйича ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатнинг ўтказиб юборилиши сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. ИПК 124-моддасининг биринчи қисмига кўра суд томонидан белгиланган процессуал муддатларни унинг ўзи узайтириши мумкин. Бунда назарда тутиш керакки, судлар ИПК ёки бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатларни узайтириш ҳуқуқига эга эмаслар. Қонун ҳужжатларида процессуал муддатларни суд томонидан узайтириш назарда тутилган ҳоллар (масалан, ИПК 164-моддасининг иккинчи қисми) бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза (ИПК 143-моддасининг иккинчи қисми), даъво аризаси (ариза) (ИПК 164-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари), суд қарорини тушунтириш тўғрисидаги ариза (ИПК 190-моддасининг учинчи қисми), ёзувдаги хатоларни, ҳарфий хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисидаги ариза (ИПК 191-моддасининг учинчи қисми), апелляция шикояти (протести) (ИПК 277-моддасининг биринчи — учинчи қисмлари), кассация шикояти (протести) (ИПК 300-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари), назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги ариза (ИПК 312-моддасининг учинчи қисми), қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза (ИПКнинг 332-моддаси), ундирувчининг ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатини тиклаш тўғрисидаги аризаси (ИПК 340-моддасининг учинчи қисми), ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза (ИПК 341-моддасининг учинчи қисми), суд ҳужжати ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза (ИПК 342-моддасининг тўртинчи қисми), суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги ариза (ИПК 344-моддасининг учинчи қисми), ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги ариза (ИПК 345-моддасининг учинчи қисми), ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза (ИПК 346-моддасининг иккинчи қисми) ИПКда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар шуни инобатга олиши керакки, иш ИПКнинг 164 ва 221-моддаларида белгиланган муддатларда кўрилиши ҳамда иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда тайёрланиши ва ишда иштирок этувчи шахсларга юборилиши лозим.
Янгидан кўришга юборилган иш тегишинча ИПКнинг 164, 221, 277 ва 300-моддаларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. ИПК 164-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ алоҳида ҳолларда ишни кўриш муддати суд раиси томонидан бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
ИПКда ишни кўриш муддатини узайтириш учун асослар мавжуд бўлганда, уни бир неча маротаба узайтиришни тақиқловчи норма мавжуд эмас. Бироқ бунда ишни кўришнинг умумий муддати икки ойдан ошиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. ИПК 17-моддасининг тўртинчи қисми, 24-моддаси, 45-моддасининг тўртинчи қисми, 47 ва 48-моддалари, 158-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари, 160-моддасининг биринчи қисми, 171-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ишни кўриш янгидан бошланади.
Судларга тушунтирилсинки, юқорида қайд этилган асосларга кўра ишни кўриш янгидан бошланиши ИПКнинг 164-моддасида назарда тутилган ишни кўриш муддатининг янгидан бошланишига олиб келмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. ИПК 158-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра айни бир шахслар иштирок этувчи бир турдаги бир неча иш битта иш юритишга бирлаштирилган тақдирда, улар бўйича ишни кўриш муддати кейинроқ тайинланган иш бўйича белгиланади.
ИПК 159-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ бир ёки бир нечта бирлаштирилган талаб алоҳида иш юритишга ажратилган тақдирда, ажратилган талаб бўйича ишни кўриш муддати талабларнинг бир қисмини ажратиш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. ИПК 94-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза, ишни кўраётган судья томонидан ИПК 96-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
Даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш тўғрисидаги масала суд мажлисида ҳал этилади. Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Аммо уларнинг келмаганлиги даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. ИПК 171-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ асослар мавжуд бўлганда ишни кўриш кейинга қолдирилиши мумкин. Судлар шуни назарда тутиши керакки, суд мажлиси ишни кўришга тўсқинлик қилаётган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган оқилона муддатга қолдирилиши лозим, бироқ ишни кўриш муддати, қолдиришларни ҳисобга олган ҳолда ИПКнинг 164-моддасида назарда тутилган муддатлардан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. ИПК 203-моддасининг биринчи қисмига кўра иқтисодий судлов ишларини юритишнинг иштирокчилари баённома имзоланганидан кейин беш кунлик муддатда суд мажлисининг ёки процессуал ҳаракатнинг баённомаси билан танишиш ҳамда унинг тўла-тўкислиги ва тўғри тузилганлиги хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини бериш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар шуни ҳисобга олишлари керакки, асослантирилган ҳал қилув қарорини тузиш учун ИПК 186-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган муддат ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга юбориш учун ИПК 188-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган беш кунлик муддат ҳисобига киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21.1. ИПКнинг 17 ва 128-моддаларига кўра ҳар бир иш бўйича муҳокама узлуксиз давом этади. Суд ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига ёки ўз ташаббусига кўра, суд мажлисида танаффус эълон қилиши мумкин. Бунда судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, мажлисда танаффус бир неча маротаба эълон қилиниши мумкин, бироқ узлуксиз танаффусларнинг умумий давомийлиги уч кундан ошмаслиги лозим, бу муддатга иш куни бўлмаган кунлар кирмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21.2. ИПКнинг 188-моддасига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ҳал қилув қарори ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.
ИПК 222-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин уч иш куни ичида суд томонидан ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Судлар шуни назарда тутишлари керакки, ИПКнинг 188-моддасида ҳамда 222-моддасининг олтинчи қисмида белгиланган муддатларни ҳисоблаш суд ҳужжати эълон қилинган кундан бошланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21.3. ИПКнинг 197-моддасига кўра суднинг ажрими, шунингдек устидан шикоят қилиниши мумкин бўлган ажримлар қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга ва ажрим дахлдор бўлган бошқа шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ажрим ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. ИПК 189-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш масаласи суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар, яъни у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат тугагунига қадар, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ўн кунлик муддат тугагунига қадар қўйилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23.1. ИПК 266-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги масала шикоят (протест)иш билан бирга судга келиб тушган кунидан эътиборан беш кундан кечиктирмай судья томонидан якка тартибда ҳал қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23.2. ИПКнинг 277-моддасига асосан апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда, суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) эса у судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. ИПК 285-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида берилган ва кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда судлар инобатга олишлари лозимки, ИПК 262-моддасининг иккинчи қисми ва 285-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган апелляция ва кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги аризани бериш учун белгиланган муддат қатъий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, назорат шикояти (протести)ни тақдим этиш мумкин бўлган, ИПК 310-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган бир йиллик процессуал муддат қатъий бўлиб, у тикланмайди. Белгиланган муддат ўтказиб юборилган ҳолда берилган назорат шикояти (протести)ни қабул қилиш ИПК 314-моддасининг 2-бандига асосан рад қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. ИПК 312-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси назорат шикоятини қайтариш тўғрисида ва қабул қилишни рад этиш ҳақида беш кундан кечиктирмай ажрим чиқаради, назорат шикоятини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида ва назорат шикоятини иш юритишга қабул қилиш ҳамда уни кўриб чиқиш учун иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида эса шикоят Ўзбекистон Республикаси Олий судига келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ажрим чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. ИПК 338-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ижро варақаси суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан эътиборан ёки суд ҳужжатининг ижроси кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб ижро этилиши белгиланган тақдирда, муддат тугаган кундан эътиборан уч йил ичида ижрога тақдим этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. ИПК 341-моддасининг иккинчи қисмига кўра ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтгунига қадар берилиши мумкин, бундан ижро варақаси (суд буйруғи) давлат ижрочиси ёки ижрони амалга оширувчи бошқа шахс томонидан йўқотилган ва бу ҳақда ундирувчига ижро варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан сўнг маълум бўлган ҳоллар мустасно. Ушбу ҳолларда ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилганлиги ундирувчига маълум бўлган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ишларни кўришда судлар ИПК ва бошқа қонунларда назарда тутилган процессуал муддатларга қатъий ва сўзсиз риоя қилишлари ва низоларни қисқа муддатларда кўриб чиқишни таъминлашлари лозим.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази